1-мавзу. Такдимот

Sana01.01.1970
Hajmi
#117628
Bog'liq
1-мавзу. Такдимот

1-мавзу: Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва худудий ташкил қилиш

Ўқитувчи: М.Маннопова

1-мавзу: Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва худудий ташкил қилиш.

Режа:

1. Ишлаб чиқариш кучлари хақида тушунча. Ишлаб чиқаришнинг моҳияти ва унинг таркиби

2. Жойлаштириш ва уни амалга оширилиши

3. Худудий ташкил қилишниниг моҳияти

4. Худудий ташкил қилиш ва бошқариш

  • Асосий таянч тушунчалар:
  • Ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш кучлари, жойлаштириш, худудий ташкил қилиш, демоцентрик тамойил, ишлаб чиқариш фазалари, айирбошлаш, тақсимлаш, истеъмол

Савол:


Ишлаб чиқаришнима?
Истеъмол
нима ?

Ижтимоий ишлаб чиқариш тизими

  • Ижтимоий ишлаб чиқариш тизими энг аввало тўрт таркибий қисмдан иборат. Бу ҳам бўлса, бевосита ишлаб чиқариш, тақсимот, айирбошлаш ва истеъмолдир. Буларнинг барчаси, албатта, ишчи кучисиз бўлмайди. Айни пайтда ишлаб чиқарилган маҳсулот билан уни истеъмол қилиш ўртасидаги алоқадорликни амалга оширишда транспортнинг аҳамияти катта. Шу сабабли уни ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнининг «қон томири» ёки ҳаракатга келтирувчи омили даражасида қараш тўғрироқ бўлади

Ишлаб чиқариш таркиби


Ишлаб чиқариш
Истеъмол
Тақсимот
Айирбошлаш

Савол:


Тақсимот нима ?
Айирбошлаш
нима?

Ишлаб чиқариш – инсоният жамиятининг ҳаёт кечириши ва ривожланиши учун зарур моддий неъматларни яратиш жараёни.

  • Ишлаб чиқариш – инсоният жамиятининг ҳаёт кечириши ва ривожланиши учун зарур моддий неъматларни яратиш жараёни.
  • Тақсимот – ишлаб чиқарилган маҳсулотдаги ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг иштироки, улуши (миқдори, пропорцияси) ни аниқлаш жараёни.
  • Айирбошлаш – моддий неъмат ва хизматларнинг бир субъектдан бошқасига томон ҳаракати жараёни. Товарни сотиш – унинг пулга айирбошланиши, харид қилиш эса – пулларни товарга айирбошланиши. Айирбошлашнинг зарур шарти – ихтисослашиш, меҳнат тақсимоти, бу эса жамият аъзолари ўртасида меҳнат маҳсулини айирбошлашга олиб келади.
  • Истеъмол – инсоннинг эҳтиёжларини қондириш учун неъматлардан фойдаланиши. Демак, ишлаб чиқариш кучлари кенг ва мураккаб иқтисодий тушунча, унинг таркиби ишлаб чиқаришнинг объекти билан субъекти, яъни ишчи кучидан ташкил топади. Аҳолининг иштироки қисман, меҳнат ресурси доирасида кузатилади.

Савол:


Самарадорлик нима?

Ишлаб чиқариш самарадорлиги

  • Ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп қиррали бўлиб, унинг учун, бир неча кўрсаткичлардан: меҳнат унумдорлиги, капитал унумдорлиги, ердан фойдаланиши самарадорлиги, маҳсулотнинг меҳнат сиғими, материал сиғими, енергия сиғими кўрсаткичларидан фойдаланиб, ишлаб чиқаришда қатнашган капиталнинг, ҳар бир сўми ҳисобига олинган маҳсулот, ҳар бир гектар ердан олинган маҳсулот, ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулот бирлигига сарфланган меҳнат, енергия ва моддий ашёлар сарфи билан ҳам аниқлаш мумкин

Худудий ташкил қилишнинг моҳияти

  • Ҳудудий ташкил қилиш жойлаштириш, жойланишнинг юқори, мукаммал шаклидир. Унинг энг муҳим хусусияти бошқарув, назорат (мониторинг)да ўз ифодасини топади. Шу сабабли ҳудудий ташкил қилиш умумий аҳамиятга эга бўлган тизим ёки тизим-таркиб ғоясига асосланади. Маълумки, ҳар қандай тизимга, асосан мураккаб тизимларга қуйидагилар хос: Икки ва ундан ортиқ элемент ва қисмлардан иборат бўлиш;
  • -Ички ва ташқи, тик ва горизонтал алоқалар;
  • -Кўп босқичлик, иерархиялик;
  • -Мустақил амал қилиш, фаолият кўрсатиш;
  • -Тартиб ва таркиблилик;
  • -Бошқарувчанлик ва ҳ. к.

САВОЛ:


Бошқариш нима?

Бошқариш

  • Бошқариш ҳамма вақт тартибни, ташкил қилишни, маълум мақсадга қаратилишни назарда тутади. Бинобарин, ўқитувчи ўз дарсини самарали ўтказиш мақсадида синфни ташкил қилади. Аниқроғи талабалар ўтиришини, яъни ким-ким билан ва қаерда жойлашашини синфда тартибга солади, бошқаради, назорат қилиб боради. Худди шундай, уй бекаси ҳам янги уйга келтирилган жиҳозларни ҳудудий ташкил қилади, тартибли жойлаштиради.
  • Юқоридаги мисоллар қулайроқ бўлиши учун улар соддароқ тарзда, кичик ҳудудлар даражасида келтирилди. Бу ўринда айтиш мумкинки, энг аввало ана шу кичик ҳудудда йирик масштабли тадқиқотларни ўтказиш, «микроиқтисодиётни» чуқур ўрганиб, сўнгра катта ҳудудларга ўтиш керак. Зеро: «кичик калит катта эшикни очади», дейишади; кичикда каттани, каттада кичикни кўра билиш муҳимдир.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling