Qo`chqorov D muzeyshunoslik

Sana01.01.1970
Hajmi
#119493
Bog'liq
Qo`chqorov D muzeyshunoslik


ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕСИТЕТИ

Тарих факультети


Тарих йўналиши


16.34 гурух талабаси Қўчқоров Д.нинг Музейшунослик фанидан Туркистонда дастлабки музейларни пайдо бўлиши мавзусида


Мустақил иши


Қабул қилди Рахматиллаев Х


Фарғона 2020


Мавзу : Туркистонда дастлабки музейларни пайдо бўлиши.
Режа:

  1. Туркистонда музей вазифасини бажарган муассасалар

  2. Хонликлар даврида музейлар

  3. Чоризм даврида музейлар

  4. Фойдаланилган адабиётлар


Туркистонда музей вазифасини бажарган муассасалар

Ўрта Осиё халқлари қадимдан Яқин Шарқ ва Ғарб давлатлари, яъни Урарту, Миср, Греция, Бобил, Рим кабилар билан иқтисодий ва маданий алоқалар ўрнатганлар. Ўрта Осиё заминида ўтган машҳур «Буюк ипак йўли» Шарқий Осиё ва Ҳиндистонни Ўрта ер денгизи мамлакатлари билан боғлар эди.


Бундай жозибали ўлка барча давлатларда чет эл истилочиларининг диққат марказида бўлган. Шу сабабли тақдир тақазоси билан Ўрта Осиёнинг тарихий қисмати жуда оғир кечди. Босқинчилик урушлари, ҳукмрон доираларнинг ўзаро ички зиддиятлари туфайли тўс-тўполонлар ҳам тез-тез юз бериб турган.

Доимий қирғинлар туфайли бетакрор саройлар, гўзал шахарлар, ноёб иншоотлар вайронага айланиб, йиғилган бебаҳо маданий бойликлар ғолиблар ўлжаси бўларди.


Муаррих Муҳаммад Наршахийнинг гувоҳлик беришича, араблар Пойкант жангларидан ҳисобсиз тилло, кумуш буюмлар, қурол-аслаҳалар, қимматбаҳо кийим-кечаклардан иборат катта ўлжа билан қайтганлар. Араб истилоси даврида хазина тўплаш, маданий бойлик жамғариш ишларида дурустроқ силжиш юз бермади.


Ўрта Осиёда мустақил Сомонийлар давлатининг (9 – 10 асрлар) барпо бўлиши бу борада тубдан ўзгариш қилди. Бу даврда сарой бойликларидан ташқари, катта кутубхоналар, архивлар ташкил этилди.


Тарих гувоҳлигича, 10 асрдаги Бухоро ва Шероз амирликлари кутубхоналарида инсоният яратган кўплаб нодир китоблар бўлган. Ғазнавий сулоласининг асосчиси Муҳаммад Ғазнавий ҳам жуда кўп китоблар тўплаган. Хоразмшоҳ Муҳаммад мамлакатнинг равнақи йўлида катта ишлар қилди. Гўзал саройлар, қасрлар, мақбаралар қурди. Нодир моддий-маънавий бойликлар тўпланди, аммо бу бетакрор санъат ва маданият ёдгорликлари, бутун шахар мўғул босқинчилари истилоси туфайли йўқотилди. Кутубхоналар ёндирилди, маданий ҳаёт 100 йиллар орқага чекинди.


Орадан 150 йил ўтгандан сўнг Ўрта Осиёда фан ва маданият қайта куртаклай бошлади. Айниқса, Амир Темур томонидан ягона марказлашган давлат тузилиши ва Самарқанднинг пойтахт қилиниши катта бойликларнинг тўпланишига сабаб бўлди. Меъморий ёдгорликлар, мақбаралар, масжид-мадрасалар, саройлар қурилди.


Амир Темур забт этган мамлакатлардан қадимий қўлёзмалар, хон, амирларга тегишли ёзишма ва элчилик ҳужжатлари, мусулмон дунёсининг муқаддас китоби бўлмиш «Усмон Қуръони»нинг асл нусхасини Самарқандга келтирди. Дунёга машҳур Темур кутубхонасини барпо этди. Темурнинг севикли набираси, Шарқнинг буюк астроном олими Мирзо Улуғбек бу кутубхонани янада бойитди.


Темурий ҳукмдорларнинг ҳаммаси маданиятни ривожлантиришга катга ҳисса қўшдилар.

Маълумотларга кўра, Алишер Навоийнинг жуда катта, нодир, қўлёзмаларга бой шахсий кутубхонаси бўлган. Бу кутубхонадан тарихчи Хондамир, мусаввир Бехзод ва бошқа олиму фозиллар фойдаланганлар.


Бухоро – Хива хонликларида ҳам нодир қўлёзмалар коллекциясини тўплаб сарой ва шахсий кутубхоналар барпо этиш одат бўлган эди.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling