Тошкент вилояти Янгийул тумани Чанг тепа мфйда жойлашган эски масжид биносини бузиб кайта куриш ва


Download 18.74 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi18.74 Kb.
#1059526
Bog'liq
Мажлис баённомаси 02.10.2022


Тошкент вилояти Янгийул тумани Чанг тепа МФЙда
жойлашган эски масжид биносини бузиб кайта куриш ва
фаолиятини тиклаш юзасидан ўтказилган мажлис
Баённомаси:
Янгийул тумани
Чанг тепа МФЙ
2022 йил 2 Октябрь
Йиғилишга қатнашди:
Мажлис раиси Зияев А.М.
Мажлис котиби Тиллаев Г.А.
Махалла раиси Базарбоев М.Т.
77 нафар махалла фуқаролари (рўйхат илова қилинди)

Кун тартиби:



  1. Кириш.

  2. Ўзбекистон Республикасининг №699 сонли конуни мазмуни

  3. Масжидни қайта тиклаш масаласи.

  4. Ишчи гурухни тайинлаш.

  5. Бошқа масалалар.

Умумий йигилишни Зияев Аваз Миркомолович сузга чикиб йигилиш қатнашчиларини кун тартибига қўйилган умумий масалалар билан таништириб чиқди.


Шундан сунг Икром хожи жоме масжиди нойиби Абдухалилов Мансур сўзга чиқиб қурони карим тиловат қилди ва йигилиш қатнашчиларига бу савобли эканлиги, қарияларни узоғини яқин қилишлиги юзасидан гапириб ўтди.
Сўзга А. Казакбоев чиқиб Чанг тепа махалласидаги эски масжидни қайта тиклаш, бу ишни махалла билан биргаликда хашар ва хомийлик йўли билан қуриш таклифини берди. У ўз сўзида ушбу килинаётган ишлар савобли эканлиги, хозирда 4 та махаллада масжид йўқлиги, ахоли учун масжид қуриш кераклигини гапириб ўтди.
Шундан сўнг сўзга И.Р. Рихсибоев чикиб 2021 йил 5 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг №699 сонли қонуни мазмуни билан таништирди хамда ишчи гурух тайинлаш юзасидан тушунчалар бериб ўтди.
Мажлис қатнашчилари томонидан ишчи гурух тайинлаш масаласи умумий мухокамага қўйилиб махаллада мавжуд 9 та кўчанининг хар биридан икки уч нафар ишончли фаол фукоролар сайлаб олинди.
Шундан сўнг масжидга ном бериш масаласи умумий мухокамага қўйилди. Йиғилиш қатнашчилари ушбу масала юзасидан таклифлар билдирилди. Кўпчилик овоз билан масжидга Тинчлик номи берилиши тасдиқланди.
Юкорида билдилган фикр-мулохазалардан келиб чиққан холда йигилиш
К А Р О Р К И Л А Д И :

  1. Кун тартиби буйича билдирилган фикр ва мулохазалар маълумот учун кабул килинсин.

  2. Махаллий диний ташкилотни ташкил этиш макуллансин ва унинг Устави тасдиклансин.

  3. Чанг тепа махалласида масжидни руйхатдан утказиш буйича қонунда белгиланган хужжатлар тайёрлансин ва Адлия Вазирлиги онлайн платформасига ариза берилсин.

  4. Махаллий диний ташкилотни ташкил этиш буйича рахбар органлари тасдиқлансин.(илова буйича)

Мажлис раиси Зияев А.М.



Мажлис котиби Тиллаев Г.А.

Махалла раиси Базарбоев М.Т.
Download 18.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling