ПЕРЕВОДДДД

Sana01.01.1970
Hajmi
#122484
Bog'liq
ПЕРЕВОДДДД


КИРИШ


Изланишнинг долзарблиги. Олий таълим сифати муаммосига бўлган эътиборнинг кучайиши, охирги икки ўн йилликда содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг, шаклланаётган бозор иқтисоди ва меҳнатга унга хос бўлган муносабатларнинг ўзгаришлари билан асосланади. Бу ўзгаришлар фуқаролар талабининг, шу жумладан, уларнинг таълимга бўлган талабининг ўзгаришига сабаб бўлди. Олий таълимнинг муҳим мақсадларидан бири талабаларни ақлий ривожлантириш, уларнинг билиш маҳоратларини шакллантириш ва олинган билимларини ҳаётга амалий қўллашдан иборатдир. Амалда ўзлаштирилган билимлар, шахсий ривожланиш, таълимни яна ҳам юқорироқ поғонада давом эттириш қобилияти – таълим натижаси бўлиши керак. Талабалар билимининг сифати - таълим сифат баҳосининг таянч объектларидан бири бўлади.
Психолого-педагогик ва илмий-методик адабиётда талабалар билимининг сифати муаммоси ҳамма вақт тадқиқотчиларнинг эътибор-марказида бўлиб келган. Олий таълим сифати муаммолари Г.А. Бордовский, Л.Н. Давидова, В.Г. Казаков; В.А. Калней, В.В. Полякова, М.Н. Скаткина, Э.Е. Шишова ва бошқаларнинг ишларида очиб берилган. Таълим сифати мезонларининг алоҳида тавсифлари А.В. Баранников, В.П. Беспалко, С.И. Зиновев, T.A. Санкина, А.И. Субетто, Н.Ф. Тализина ва бошқаларнинг меҳнатларида келтирилган.
XXI аср ахборот технологиялари асри ҳисобланади, бу эса олий таълим сифатига яна ҳам юқорироқ талабларни қўяди. Таълимни ахборотлаштирилиши таълим анъналарига, фалсафа – таълим муаммоларига, педагогик амалиёт масалаларига тегишли бўлади. Таълимнинг ҳамма соҳаларида интенсификация (кучайтириш), модернизация (такомиллаштириш, янгилаш) ва ахборот технологиялари воситалари ёрдамида билимлар сифатини кўтариш усулларини қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Ахборот манбалари сифатида рақамли таълим ресурслари (РТР) борган сайин кенг қўлланилаётган олий мактабда замонавий ахборот технологиялари асосида ўқиш жараёнини ташкил қилиш зарурияти пайдо бўлди.
Таълимда ахборот технологияларини қўллашнинг психолого-педагогик асослари А.Г. Асмолов, В.П. Беспалко, М.П. Лапчик, Е.И Машбиц, В.М. Монахов, Е.С. Полат, И. В. Роберт ва бошқаларнинг ишларида кўриб ўтилади. Таълим тизимида ахборот технологияларини қўллаш ўқитишнинг янги воситаларини яратишни, шунингдек улардан ўқув жараёнида фойдаланиш назарияси ва методикасини ишлаб чиқишни назарда тутади. Ҳар хил педагогик технологияларни яратиш концепциясини (у ёки бу ҳодисаларга қараш тизими, усули) (асослаш масалалари ва уларни ишлаб чиқишда пайдо бўладиган умумий муаммолар билан Ю.К. Бабанский, В.П. Беспалко, А.А. Вербицкий, В.В. Краевский, М.В. Кларин, И.Я. Лернер, Н.Ф. Тализина ва бошқалар шуғулланишган.
Таълимнинг ҳар хил соҳаларида электрон дарсликлар, мультимедиа воситалари, виртуал (хаёлий) реаллик, гиперматнли тизимлар ва бошқаларнинг имкониятлари ва истиқболларига кўплаб муаллифларнинг: М.П. Алексеева, Г.Н. Бутирин, Я.А. Ваграменко; F.M. Коджаспирова, В.В. Попов, О.П. Таркаева ва бошқаларнинг ишлари бағишланган.
Аммо, рақамли таълим ресурсларини қўллашни талабалар билимининг сифатини кўтариш воситаси, деб ўрганаётган изланишлар етарли миқдорда эмас.
Билимлар сифатини кўтариш муаммосига эътиборни кучайтириш зарурияти замонавий таълим жараёнига хос бўлган бир қатор зиддиятлар билан ҳам асосланади:

  • замонавий олий таълим сифатидан қониқмаслик, шахс, жамият, давлат сўровларига мувофиқ ҳолда унинг доимий кўтарилишига бўлган талаб ва таълим тизимининг реал имкониятлари билан бу талабларни ҳал этиш;

  • педагогик таълим мазмунини аниқловчи ахборотнинг ўсиб бораётган миқдори ва чегараланган ўқиш вақти ҳамда таълим жараёни субъектларининг имкониятлари;

  • ахборотлашган жамият шароитларида педагогик олий ўқув юртлари талабаларининг фаолиятларига қўйиладиган педагогик талаблар ва РТР дан олий мактабда фойдаланишнинг назарий-методик ва технологик аспектларининг етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги.

Белгиланган зиддиятлар ҳисобга олиниб, изланиш муаммоси қуйидаги тарзда қуйилади: РТР воситалари ёрдамида педагогик олий ўқув юртларида талабалар билимининг сифатини ошириш йўллари ва педагогик шароитларини аниқлаш.
Кўрилаётган муаммонинг долзарблиги, назарий ва амалий томондан унинг етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги “Рақамли таълим ресурслари воситалари ёрдамида педагогик олий ўқув юртларида талабалар билимининг сифатини ошириш” деб номланган изланиш мавзусини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling