Мавзунинг долзарблиги


Download 34.5 Kb.
Sana07.10.2023
Hajmi34.5 Kb.
#1695206
Bog'liq
KIRISH (2)

Кириш

Ҳозирги кунда ривожланиб бораётган мамлакатимизда деҳқончилик, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш муҳим жараёнлардан бири ҳисобланади. Азот, фосфор, калий минераллари эса қишлоқ хўжалиги экинлари учун зарур озуқа манбаидир. Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳудудида калий маъданларининг аниқланиши ва калийли ўғитлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш-мазкур минерал ўғитни четдан валюта хисобига сотиб олиш муаммосини хал этади. Аммо бу билан барча муаммо ўз ечимини топа олмайди. Энди қаршимизда бунданда жиддий муаммо –бу хом ашёдан қандай қилиб сифатли, жахон ва давлат талабларига жавоб бера оладиган маҳсулот олиш, шунингдек, ортиқча ишчи кучи ва электр қуввати сарфламасдан, чиқиндиларсиз натижага эришиш муаммоси турибди. Хозирда мазкур мавзу юзасидан мамлакатимиздаги бир қанча олимлар, профессор ўқитувчилар технологлар изланишлар олиб бормоқдалар.


Шунингдек, Президентимиз томонидан янги инновацион лойиҳалар, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш йўллари тўғрисида тўхталди. Бозор шароитида ишловчи ҳар қандай ишлаб чиқариш саноати фаолиятида хизматларни сотиш ва максимал даражада фойдага эга бўлиш муҳим мақсад ҳисобланади. Кимё саноати ишлаб чиқариш хизмат соҳаларини кенгайтириш, бозорни эгаллаш натижасида олинадиган фойдани кўпайтириш ҳисобланади. Мазкур мақсадга эришишнинг воситаси бўлиб арзон маҳаллий хом ашёдан фойдаланиб харидоргир, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш муҳим аҳамиятини касб этади.
Ишлаб чиқариш стратегияси биринчи навбатда ўз ишлаб чиқарадиган маҳсулотларига эмас, балки истемолчининг маҳсулотларга бўлган эҳтиёжларигагина қаратилади. Шунинг учун ишлаб чиқаришнинг ривожланиши даврида бозорни синчиклаб ўрганиш, ўзгарувчан майл ва дидларни таҳлил этиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришда истеъмолчиларнинг талабларини қаноатлантиришга эришиши лозим бўлади. Шу боис қишлоқ хўжалиги, халқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бошқариш тизими ва усулларини доимо такомиллаштириб бориш муҳим аҳамиятни касб этади.
Мавзунинг долзарблиги. ДКЎЗда калий маъданларини бўлаклаш ва майдалаш жараёнини автоматлаштириш.
Калий маъданини бойитиш жараёнининг қуйидаги кетма-кет босқичларда олиб борилади, яъни тайёргарлик, асосий ва ёрдамчи босқичларидир.
Тайёргарлик босқичи: бўлиш, майдалаш, элаш ва фракцияларга ажратиш. Ушбу жараёнлар натижасида минералларни очишга эришилади, яъни фойдали минералларнинг бўш (фойдасиз) жинслар билан табиий жипслашишини бузилиши ёки айрим фойдали минералларнинг бошқалар билан ўзаро жипслашишларини бузилиши содир бўлади ва турли минералогик таркибий заррачаларининг механик аралашмаси ҳосил бўлиши юз беради.
Қайта ишлашнинг галургик усулида тайёргарлик босқичларидан бири маъданни қулай майдалигини,уни иссиқ шелокда эрувчанлик тезлигини ва эриш даражасини ошириш учун зарур бўлган ўлчамдаги катталигини таъминлаши керак.
Тайёргарлик босқичининг вазифаси – калий хом-ашёсини унга ишлов бериш жараёни учун зарур бўлган ўлчамдаги катталиккача етказишдир.
БМИ ишининг мақсад ва вазифалари. Республикамиз ҳудудида мавжуд бўлган калийга бой сильвинит рудаларини флотация бойитиш усулларидан фойдаланиши жараёнларини такомиллаштириш юзасидан илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш тадқиқот ишининг асосий мақсади ҳисобланади:
БМИ тадқиқоти мақсадига мувофиқ, унда қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
- сильвинит рудаларини бойитишнинг назарий асосларини тадқиқ қилиш;
- рудаларни бойитиш зарурлигини асослаб бериш;
- республикамиз мавжуд махаллий хом ашёлардан фойдаланиш амалиётини таҳлил қилиш ва бу борада мавжуд бўлган асосий усулларни аниқлаш;
- Республикамиз ҳудудида мавжуд сильвинит рудаларини бойитишнинг барча усулларидан фойдаланишни такомиллаштириш борасидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш;
- мамлакатимизда минерал ўғит ишлаб чиқариш услубларидан фойдаланишни такомиллаштириш юзасидан илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш.
Амалий аҳамияти. Қишлоқ хўжалиги экинларини ривожлантиришда энг зарур бўлган минерал ўғитларни ишлаб чиқариш соҳасини эркинлаштириш ва фойдаланишни кенгайтириш, махаллий хом ашёлардан оқилона фойдаланишни амалий чораларини таклиф этилганлиги билан белгиланади.
Илмий янгилиги. Ҳимояга тақдим этилаётган БМИ ишининг илмий янгиликлари минерал ўғит ишлаб чиқариш тизимидаги ислоҳотларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш шароитида республика ишлаб чиқариш саноати фаолиятига афзал услубларини жорий этиш заруратини асослаб бериш ҳамда ушбу йўналишни такомиллаштириш билан боғлиқ таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқилганлиги билан белгиланади. Уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
- флотацион бойитишни ташкил қилишнинг назарий асослари тадқиқ қилинди ва тегишли илмий хулосалар шакллантирилди;
- рудани бойитишнинг самарали усулларидан фойдаланиш зарурати асослаб берилди;
- республикамиз кимё саноати замонавий технологиялардан фойдаланиш амалиёти таҳлил қилиниб, уни ривожланишига таъсир этаётган асосий омиллар аниқланди;
- Калий маъданини бойитиш жараёнининг босқичлари муаммолар аниқланди;
- мамлакатимиз кимё саноатини ривожлантиришда янги технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш юзасидан илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадқиқот объекти. БМИ ишининг объекти сифатида Деҳқонобод калий заводи фаолияти танланди .
Тадқиқот предмети. БМИ ишининг предмети сифатида ДКЎЗда калий маъданларини бўлаклаш ва майдалаш жараёнлар танланди.
БМИнинг биринчи бобида ДКЎЗда калий маъданларини бўлаклаш ва майдалаш жараёнининг тавсифи кўриб чиқилган тадқиқ этилган ва илмий хулосалар шакллантирилган.
БМИнинг иккинчи бобида ДКЎЗда калий маъданларини бўлаклаш ва майдалаш жараёнини автоматлаштириш кўриб чиқилган.
БМИ ишининг компьютер матни ____ бетдан иборат, _____ та жадвал ва ____ та расм, кириш қисми, уч боб, хулоса ва ____ та фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Download 34.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling