эрталабки бадан тарбия

Sana01.01.1970
Hajmi
#124579
Bog'liq
эрталабки бадан тарбия


Кириш
Баркамол авлод тарбиясига жиддий эътибор қаратилаётган бугунги кунда ёш авлонинг жисмоний ривожланиши, саломатлигини яхшилашга давлатимиз томонидан алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмиоқда. Зеро, жисмоний тарбия – саломатликнинг мухим омилидир. Спортга мухаббатни илк болаликданоқ уйғотиш ва ривожлантириб бориш лозим. Бу борада халқ таълими вазирлигининг бир қатор қарор ва буйруқлари, белгилаб берган чора-тадбирлари мактабгача таълим муассасасида мактабгача ёшдаги болалалр билан олиб борилиши лозим бўлган ишларни белгилаб берган.
Айнан мактабгача таълим муассасасида боланинг ҳар томонлама уйғун ривожланишига асос солинади. Мактабгача ёшдаги болаларга таълим – тарбия бериш дастурида ҳам болаларни ақЛий, маънавий, ижтимоий-ҳиссий ва жисмоний томондан ривожлантиришни кўзда тутади.
Мактабгача ёшдаги болаларга жисмони жиҳатдан тарбия беришнинг асосий вазифалари ёш организмни чиниқтириш ва мустаҳкамлаш, ҳаракатларни ривожлантириш ва такомиллаштиришдир. Бу борада жисмоний тарбия Машғулотларида ва Машғулотлардан ташқарии вақтларда иш олиб борилади. Жисмоний Машқларни мусиқа садолари остида бажариш мактабгача ёшдаги болаларга ҳаракатларнинг ҳарактерини янада Аниқроқ тушуниб олишлари, ўзлаштиришларида ёрдам берувчи энг самарали восита бўлиб хизмат қилади.
Эрталабки бадантарбияда бажариладиган Машқларда мусиқА жўрлигини қўллаш (жисмоний ривожланишга белгиланган давлат талабларини ҳисобга олган ҳолда) – болага мусиқа билан янада яқинроқ ошно бўлиш имкониятини беради. Бу эса эрталабки бадантарбиядан ҳам болаларни ҳам жисмоний, ҳам мусиқИй томондан ривожлантириш вазифаларини ечишда фойдали омилга айлатиради.
МашқЛар давомида мусиқа жўрлигини қўллашнинг асосий шарти
– ижронинг ифодали ва тўғри бўлиши. Мусиқанинг элементи фақатгина усул (ритм) эмаслигини ёдда тутиш лозим. Мусиқада маром (темп), метр, динамика, товуш ҳаракатининг ҳарактери (легато, нонлегато, стаккато, маркато) каби тушунчалар борки, улар мусиқанинг мазмун жиҳатидан ифодали бўлишини, унда берилган ғоянинг тўлиқ очиб берилишини таъминлаш билан бирга, мусиқИй – ритмик ҳаракатларнинг ифодалиликни оширувчи воситалардир (тез-осойишта, кучайтириб – сусайтириб, баралла-оҳиста, узмасдан-узиб ва ҳ.к.);
- мусиқий жўрлик учун бадиий қийматга эга мусиқИй асарлар танлаб олиниши. Амалиётда айрим ҳолларда марш ёки раҳс оҳагидаги мусиқАни эркин имровизация қилиш учраб туради. Бундай импровизациялар усулдорлиги ва қАдам ташлаш ва Рақс тушиш учун қулайга ўхшагани учун, афсуски болалар бунда алоҳида ритмни қабул қилишга ўрганиб қоладилар. Аслида ритм – ҳарактери ва ҳусусиятларига кўра узвий боғлиқликда бўлган товушларнинг маълум бир кетма-кетликда жойлашиши натижасидир.
МусиқАни бузиб, нотўғри ижро этиш АйниқСА кичик тингловчи учун зарарлидир, чунки айнан шу ёшда кичкинтойнинг мусиқа санъатининг сеҳрли олами билан тинишуви бошланади. Мусиқа санъатнинг бир тури сифатида ҳар доим мазмунга эга, шунинг учун бундай мусиқа остида бажарилган ҳаракатлар ҳам ўзига хос мазмун касб этадилар, ҳиссий томондан ранг-баранглашади, бойиб боради.
Мусиқа остида бажарилаётган ҳаракатланиш, асосий ҳаракатлар: юриш, югуриш, турли кўринишдаги сакраш (бир оёқдан иккинчи оёққа, икки оёқлаб ва ҳ.к.) нинг ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Улар елка айланаси, бел, орқа ва қорин мушакларини ривожлантириш, йирик мушакларни мустаҳкамлаш, гавдани тўғри ва тик тутиш, фазода мўлжал олиш (олдинга, орқага, ўнгга, чапга, пастга, юқорига, бир чизиқда, колоннада, звеноларда ҳаракатланиш ва ҳ.к.) га ўргатиш мАқсадида қўлланилади.
Албатта, барча жисмоний ҳаракатлардан ҳам мусиқИй – ритмик ривожлантириш мАқсадида фойдаланиб бўлмайди. Узоққа, баландликка сакраш, эмаклаш, ошиб ўтиш, мўлжалга отиш каби ҳаракатларни мусиқа остида бажариб бўлмайди. Силтаб сакраш, сакраб ўтиш, тепега чиқиш, ошиб ўтиш, мўлжалга теккизиш вазифаси қўйилганида, ҳар бир боланинг индивидуал тезлиги ҳисобга олинади. Мусиқанинг мароми ва тезлиги бу ҳолда топшириқни бажаришга ҳалақит қилади.
Шуни айтиш керакки, худи жисмоний тарбия Машғулотларидагидек эрталабки бадантарбия ҳамда Рақс ўрганиш жараёнида асло ҳаракатларни санноқ остида бажрмаслик лозим.
Мусиқа остидаги эрталабки бадантарбияни мактабгача таълим муассасасида кичик гуруҳдан бошлаб ўтказиб бориш тасия этилади, чунки, 3 -4 ёшда болада мусиқИй –ритмик кўникма ва малалкалар шакллана бошлайди. Бу даврга келиб боланинг қабул қилиши бирмунча такомиллашади, тасаввури ривожланади, бола сўз билан тасвирланганлар асосида нарсаларнинг образини ярата олади, мусиқага нисбатан ҳиссий жавоб намоён қилиши анқлашади. Болалар товуш ва ижронинг регистри, тембр бўёқлари, динамикаси (баралла, оҳиста) ни фарқлай оладилар, асарларни таниб оладилар. Бироқ уларда тингловчилик диққати ҳали ҳам турғун эмас. Шунинг учун ҳам мусиқИй жўрлик фақат айрим ўйин кўринишлари қўлланган МашқЛарга (қушлар дон чўқийдилар, чумчуқчалар сакрайди, коптоклар думалаб кетишди ва ҳ.к.) нисбатан қўлланилади.
4-5 ёшлиболалар (ўрта гуруҳ) мусиқИй асарнинг ритмик усулини, куй йўналишини, жаранг кучини ҳис этадилар. Шунинг учун ҳам мусиқа деярли ҳар бир Машқда жўр бўлиши мумкин.
Катта ва мактабга тайёрлов гуруҳлари (6-7 ёш) болаларида жисмоний ва мусиқИй томондан анча ривожланганлик кузатилади. Энди улар турли ҳарактердаги мусиқа остида куйга мос ҳаракатларни ўзлари ўйлаб топиб, ижодкорликни намоён қила оладилар.
Бу ёшдаги болалар билан мужассам эрталабки бадантарбия Машғулотлари таркибига кирувчи аксарият МашқЛар мусиқа остида бажарилади. Фақат индивидуал тезликка таяниб бажаришни талаб этувчи (қорин пресси мушаклари учун) МашқЛар мусиқа жўрлигисиз бажарилади.
Асосий ҳаракатлар – юриш, югуриш – дадил, бардам; оёқдан оёққа хаккалаш, икки оёқда сакраш – енгиллик ва нафисликни талаб этадиган Рақс ҳарактеридаги мусиқа остида яхши бажарилади.
Аниқлиги, ҳаракат йўналишининг тез ўзгариши билан ажрали турувчи гимнастик МашқЛар учун тактнинг кучли хиссаларига Урғу берилган, қисқа мусиқИй жумлалардан иборат мусиқа асарларини танлаш керак бўлади.
Қўлларни юқорига ва пастга Майин ҳаракатлантириш, шунингдек, шошилмасдан, аста-секин пастга эгилиш, узунроқ мусиқИй жумлалардан иборат тинч, осойишта ҳарактердаги куйни талаб этади.
Қайта сафланиш 2 – 3 қисмли шаклдаги мусиқИй асарни талаб этади. Доирадан қаторларга, колоннадан бир қаторга қайта сафланиш икки қисмли мусиқа остида бажарилса, бу ҳаракатни мусиққага мослаб бажариш енгиллашади.
Мусиқа остида бажариладиган барча МашқЛар болаларга яхши таниш бўлиши лозим. Машқларни ўрганиш жисмоний тарбия Машғулотлари ҳамда мусиқа жўрлигисиз ҳар куни ўтказиладиган эрталабки бадантарбия Машғулотларида ўргатилади. Ўргатиш жараёнида тарбиячи доирачадан фойдаланиши мумкин. Доирачанинг Аниқ зарблари Машқларни бажариш маромини бошқаради. Югуриш вақтида доирачани силкитиш тавсия этилмайди, унинг зарб кучи ва характерини ўзгартиришнинг ўзи кифоя қилади. Акс ҳолда бола унинг маромини ҳис қилолмай қолади ва қАдам ташлашда қийналади.
Машқларни бажариш вақтида тўғри нафас олишга эриши мАқсадида, болаларга баъзи сўзларни айтиш тавсия этилади. Масалан, қўлларни тушираётиб: «Пастга» дейиш, олдинга қнгашиб, қушлар дон чўқишини «Шип-шип» де бакс эттириш, тиззаларни буки ўтириб: «Ўтирдик» ва ҳ.к. дейишдан мақсад, нафас олишга имкон беришдир.
МашқЛар мусиқа остида бажарилётганида, доирачадан фойдаланилмайди, сўз ва товушлар ҳам айтилмайди, чунки бунда мусиқИй жумланинг давомийлигига Аниқ риоя этиш нафасни тўғри ва керакли жойда олинишига таъсир этади.
Эрталабки бадантарбия Машғулотларини режалаштиришда, 8 – 10 та Машқдан ташкил топган битта мужассам Машғулот 2 ҳафтага олинади. 1-ҳафта бошидан ҳар куни, Машғулотдан Машғулотга болалар Машқларни ўрганиб борадилар. Ҳафта якунида эса бадантарбия мусиқа остида ўтказилади. 2-ҳафтада мусиқа остида ўказиладиган эрталабки бадантарбияни 2 марта ўтказиш тавсия этилади. Иш шу тарзда олиб борилганида, мусиқа остидаги эрталабки бадантарбия кўтаринки кайфиятда, бир маромда ўтади.
Ўшбу методик тавсияда мактабгача таълим муассасасининг барча ёш гуруҳлари, яъни кичик гуруҳдан бошлаб мусжассам эрталабки бадантарбия Машғулотлари берилган. Биринчи қисмида Машғулотлар таркибига кирувчи МашқЛар ва уларни қандай бажариш тасвирланган бўлса, иккинчи қисмидан Ушбу Машқларни бажариш вақтида жўр бўладиган мусиқИй асарлар жой олган.
Айрим ҳаракатлар битта куй остида бажариши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам барча мусиқИй намуналар Рақамлар билан белгиланган бўлиб, Машқларни бажаришга берилган таърифларда, Ушбу Машқ қайси куй остида бажарилишини Рақамлар воситасида белгилаб кўрсатилган.
Бу методик тавсияни ишлаб чиқишдан мАқсад, мактабгача таълим муассасасида фаолият юритаётган тарбиячи ва мусиқа раҳбарларининг ишларини енгиллаштириш, ҳамда эрталабки бадантарбия Машғулотларини тўғри ташкил этишга ёрдам кўрсатишдир.

Мусиқа остидаги эрталабки бадантарбия машғулотлари


(Кичик гуруҳлари учун)

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling