Шуни айтиш керакки, Номозгох


Download 24.41 Kb.
bet1/3
Sana08.11.2023
Hajmi24.41 Kb.
#1756312
  1   2   3
Bog'liq
Энеолит


1950 йилнинг бошларида Б. А. Куфтин томонидан Туркманистоннинг Номозгохтепа ёдгорлигида қазиш ишалри олиб борилиб, энеолит ва бронза даврлари 6 та босқичга: Номозгох I, II, III, IV, V, VI ларга бўлинди. Шундан сўнг Туркманистонда кўп йиллар давомида қазиш ишларини олиб борган В. М. Массон бу 6 та босқични хар бирини иккитадан босқичларга бўлиб ўрганиш мумкинлигини исботлади. Номозгоҳ III даврининг бошланиши эрамизгача бўлган 3500 йил билан белгиланиб, одамлар яшаган қишлоқларни майдони ўртача 12 га ни ташкил қилган. Бу даврга келиб, марказда нисбатан анча йирик, уни атрофларида эса майда қишлоқлар ташкил топади (бу қишлоқларни археологларимиз манзилгоҳлар хам дейдилар). Ғалла сақланадиган омборлар ва ибодат ҳамда қурбонлик қилишга мўлжалланган махсус ибодатхоналар умумжамоаники бўлган. Баъзи бир маслахатли масалалар ҳам шу ибодатхонада жамоа йиғилишида ҳал қилинган. Номозгоҳ II даврида бир хонали уйлар хамон ҳукмронлик қилиб, кейинчалик уларни сони аста- секин кўпайиб боради. Геоксюр вохасида суғориш системасини илк усулларидан, яъни унча катта бўлмаган ариқлардан фойдаланиш усуллари ҳам аниқланган. Боқиладиган ҳайвонлар орасида қўйларни сони нисбатан кўп бўлган. Чўчқаларни суяклари доимо учраб туради. Аммо уй қушларини суяклари мутлақо учрамайди.
Шуни айтиш керакки, Номозгох II даври уй қурилиш режаларини Геоксюр вохасининг Яланғоч тепа, Мулали тепа каби ёдгорликларида яхши ўрганилган. Геоксюр вохаси учун энеолит асрининг бу даври «Яланғоч босқичи» деб хам юритилади. Энг мухим янгиликлардан бу «Яланғоч босқичи» да уруғ жамоаларининг қишлоқлари мудофаа деворлари билан ўраб олина бошлайди. Характерли томони шундаки қишлоқларни ҳамма худудлари девор ичига олинмай балки уларнинг марказий қисмигина девор билан ўраб олинган. Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки Марказий қишлоқни деворлар билан ўраб олиниши биринчидан марказдаги қишлоқлар эрамиздан аввалги I минг йилликни ўрталарида пайдо бўлган шахарларни « А р к » ларини илк кўриниши бўлса, иккинчидан булар синфий жамиятларни пайдо бўла бошлаганидан далолат беради. Бу мудофаа деворларини дойира шаклидаги бурж (башня) лари бўлиб, мутахассисларимизни фикрича буржлар кузатувчилик учун қулай бўлган. Археолог олимларимиз А. Асқаров ва М. Жўрақуловларни баёнларига кўра Мулали тепа ёдгорлиги адабиётларда кўпинча Муллали тепа деб нотўғри ёзилади, чунки бу ёдгорлик муллали эмас балки мулали, яъни буржли демакдир деб тузатиш киритилади. Номозгоҳ II даврининг характерли хусусиятларидан бири миллион йиллар давомида аждодларимиз хўжалигида ҳукмронлик қилиб келган тош қуролларни сони сезиларли даражада камаяди. Сопол идишларни шакллари асосан яримшар ва конус шаклидаги косалардан иборат бўлиб, улар хар хил ранглар билан нақшланганлар. Нақшланган аёлларнинг хайкалчаларини оёқлари, аниқроғи сонлари ва кукраклари тўла думбоқ қилиб тасвирланишида давом этган. Қабрларни лахадлари кўпинча хом ғиштлар билан тўсилган бўлиб, қабрлардаги майит атрофларига қўйилган буюмлар уларни ижтимоий хаётларида тенгсизлик аломатлари жуда кам даражадалигини кўрсатади. Номозгоҳ II мансуб бўлган ёш болани қабридан 2500 та маржон топилиб, шулар орасида тилло ва гипс металларидан қилинганлари, ҳамда кумушдан юпқа қилиб қопланганлари ҳам топилган. Бу каби топилмаларни оз миқдорда бўлса ҳам топилиши, бу даврга келиб илк бор тилло, гипс ва кумушлардан фойдалана бошлаганликларидан далолат беради. Булардан ташқари Номозгох
Download 24.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling