Ўзбекистонда жисмоний тарбиянинг ривожланиши. Казоқов Р. Т.,Ўзджтсу.,Ўқитувчи. Джўрабаев А. М.,Ўзджтсу.,Ўқитувчи


Download 59.5 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi59.5 Kb.
#1162632
Bog'liq
Казоқов Р.Т (8)


UDK: 796
Ўзбекистонда жисмоний тарбиянинг ривожланиши.
Казоқов Р.Т.,ЎзДЖТСУ.,Ўқитувчи.
Джўрабаев А.М.,ЎзДЖТСУ.,Ўқитувчи.
Юлдашева К.А., ЎзДЖТСУ.,Ўқитувчи.
Ўзбекистон Давлат жсисмоний тарбия ва спорт университети Ўзбекистон, Чирчиқ шахри
E-mail: kazakov/.usups@gmail.com
УДК: 796
Развитие физического воспитания в Узбекистане
Казоков Р.Т.,Джурабаев А.М., Юлдашева К.А.
Узбекский государственный университет физической культуры и спорта
Узбекистан, г.Чирчик
E-mail: kazakov/.usups@gmail.com
UDK: 796
Development of physical education in Uzbekistan
Kazoqov R.T., Djo`rabayev A.M.,Yildasheva K.A.
Uzbek State University of Physical Culture and Sport
Uzbekistan, Chirchiq
E-mail: kazakov/.usups@gmail.com
Aннотация Мақолада Ўзбекистонда спортинг ривожланиши ва ривожлантиришга оид фикр ва мулохазалар юритилган.
Калит сўзлар: инновацион технологиялар, кўп йиллик тайёргарлик жараёнининг даврлари, машғулотлар ҳажми, шиддати ва йўналиши, спортчилардаги тезкорлик, тезкор куч, тезкор чидамлилик сифатларини.
Aннотация: В статье содержатся мысли и комментарии по поводу развития и развития спорта в Узбекистане.
Ключевые слова: инновационные технологии, периоды многолетнего тренировочного процесса, объем, интенсивность и направленность тренировок, быстрота, быстрая сила, быстрая выносливость у спортсменов
Annotation: The article contains thoughts and comments on the development and development of sports in Uzbekistan
Keywords: innovative technologies, adapted cycle of pre-competition training, volume, intensity and direction of training, speed, fast strength, fast endurance in athletes.
Жисмоний тарбия ва спорт кадим замондан инсон хаётида мухим Ўрин эгаллаган. Казилмалар натижасида топилган хар хил уй-рўзғор буюмлари, турли ёдгорликлар, коялардаги расмлар ва тасвирлар, авлоддан авлодга Ўтган достон ва афсоналар кимки авлодламинг маданияти, жумладан жисмоний маданияти хакида фикр юритишга олиб келади.
Кадимги кабилаларнинг хаёти хозирги вактгача сакланиб келиши баъзилар учун кизик ахборотларни беради.Ўрта Осиё халклари тўғрисида гапирилганда улар ўзларининг кўп асрлик тарихлари давомида иктисодий ва ижтимоий тараккиётнинг барча асосий боскичларини босиб ўтганлар.Шуни хам айтиш керак-ки биздан олдинги авлодлар, ота-буваларимиз, илгариги даврларда хам Ўзбекистон халки тарихда Ўзлигини намоён этиб келган. Номи тарих сахифаларида зархал харфлар билан ёзилган ватанпарвар, жисмонан бакувват кахрамонларимиз эл-юрт шон-шухрати учун, ўз халкининг юзини ерга каратмай баходирлик намуналарини кўрсатиб келганлар. Пахлавон Махмуд, Махмуд Таробий, пахлавон Мухаммад, Алпомиш, Амир Темурлар эл-юртимиз фахри хисобланади. Буюк Сохибкирон Амир Темур кучли шахматчи ва чавандоз хамда полвон бўлганлиги тўғрисида тарихий асарларда ёзилган. Ўша даврда Амир Темур кўшинида хар бир навкар "Мингаскар" деган спорт тури билан шуғулланганини айтиб ўтади. Шундай пахлавон полвонларни тарбиялаш учун "Саломатлик" пойдеворини энг кичик ёшдан куришни бошлаш керак. Бу ёшдаги болалардаги харакат кўникма ва малакаларининг шаклланиши шиддатли бўлади. Бунинг учун асосий малум сабаблар куйидагилардир: уларнинг жисиноний ривожланишидаги, тана пропорциясидаги ўзгаришлар, функцияларининг такомиллашуви, уларнинг бўйи ва мускул кучлари ортади, харакат координациялари яхшиланади.Харакат амплитудасини, тезлигини, йўналишини, темпини, ритмини ва ифодалигини ажрата билиш кўникмаси такомиллашади, харакатини анализ килиш кобилияти маълум фазаларга ажратилган холда ривожланади. Ўзўзини назорат этиш ва ўзининг хамда ўртокларини харакатларини бахолаш кобилиятлари риожланади. Бола харакат натижаларини бажариш сифатига боғликлигини тушунади, яхши натижаларга эришиш учун харакат килади.Ўзбекистон худудидаги маданият ўчоклари жуда кадимий даврларга бориб такалиб, Самарканд, Бухоро, Тошкент, Термиз каби кадимий маданий ўчокларга эга. Энг кадим даврларда бу ерда яшаган ахолининг асосий машғулоти, кўпчилик бўлиб ов килишдан иборат бўлган.Жисмоний тарбия билан шуғулланиш тарихи шуни кўрсатадики, жамоада овчилик билан шуғулланиши учун инсондан чакконликни, эгилучан ва жисмонан соғлом, тез харакат килишни талаб килади. Мехнат килиш ва хар хил турли урушлар инсондан ўз-ўзидан жисмоний тайёргарликни, жисмоний машклар билан шуғулланишни талаб этган, инсон ов килиш, мехнат килиш урушлар учун махсус жисмоний машклар билан тайёргарлик кўрган. Шундай килиб, жамият ходисаси бўлиб, жисмоний тарбиянинг вужудга келиши ва дастлабки ривожланишида мехнат фаолиятлари, яъни йиғилишлар ва ов килишлар катта ахамиятга эга. Бундай мехнат фаолияти жараёнида жисмоний, маданият ва тарбия алохида ўрин олган.Темурийлар даврида харбийларни жисмоний тарбиялашга алохида эътибор берилган. Кураш, камондан отиш, киличбозлик, от спорти ўйинлари бўйича мусобакалар ўтказилган.Хозирги давр талабларига биноан мустакил Ўзбекистон Республикасида иктисодий вазифаларни ечишда жисмоний тарбиянинг инсон омилининг самарадорлигини ошириш имкониятларини тўғри тасаввур килмок ва улардан ижобий фойдаланмок зарур. Жонажон Ўзбекистон респиибликамиз мустакилликка эришиши бииан туб ижтимой ўзгаришиар содир бўла бошлади. Замон нафасига эмас, балки халк таълимининг барча тармокларида таълим методининг бир колипда котиб колган эски йўналишдан воз кечиб янгича таълимни жорий этишни давминг ўзи такозо килмокда. Бу борада айникса, миллий мактаб яратиш ва шу билан таъИим хамда тарбиянинг янги кирраларига асос солиш долзарб масалалардан бири бўлиб колмокда.
Бу вазифаларни ечиш учун Давлат рахбарларининг, шахсан Президент И.А.Каримовнинг кўрсатаётган ғамхўрликлари катта. Бунга Ўзбекистон мустакиллиги даврида яратилган жисмоний тарбия ва спорт бўйича бир катор директив хужжатлар исбот бўла олади .Эндиликда рўй бераётган барча ишлар хар жихатдан сифат ўзгаришларини такозо этмокда. Барча сохалар каторида республика халк таълими тармоғи, жумиадан, унинг ажралмас кисми бўлган жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари олдига хам мухим вазифаларни кўндаланг кўйилмокда. Бундай вазифалар йиллар давомида тўпланиб колган муаммоларни боскичма-боскич хал килишга киришиш, унинг моддий базасини янада мустахкамлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний баркамол шахс сифатида вояга етказиш, мазкур сохани янги давр талабларидан келиб чикиб, уларни шарт-шароитларга мослаштириш, уни иложи борича миллийлаштиришдан иборат. Мамлакатимизда соғлом авлод учун кенг кўламли, чукур ўйлаб чикилган ўта хайрли иш халк томонидан мамнуният билан кабул килиниб, амалга оширилмокда. Бу харакатнинг мохияти хаммамизга аён. Давлатимизнинг хозирги куни ва истикболи ёшларни соғлом килиб тарбиялаш билан чамбарчас боғлик. Биз маориф ходимлари соғлом авлодни шакллантиришда энг масъулиятли вазифани бажаришда касб-коримиз билан жавобгармиз. Чунки ёшларни соғлом килиб тарбиялаш энг аввало асосан ўкув-тарбиявий жараённинг мукаммаллигига боғлик. Мактабда ўкитиладиган барча фанларни табиат ва инсон саломатлигига боғлик экани тушунтириб ўргатилганда, унинг болалар онгига таъсири кучли бўлади. Мактаб фаолиятининг бу сохадаги самарадорлиги ота-оналар ва кенг жамоатчилик билан биргаликда бамаслахат олиб боришга боғлик ва максадга мувофикдир.
Соғлом авлодни етиштириш бир канча омилларга: атроф-мухитни тозалиги, ота-онанинг сихат-саломатлиги, овкатланиш, тўғри тиббий ёрдам кўрсатиш ва хоказоларга боғлик. Бунда мактабгача тарбия муассасаларининг ўрни хам кам эмас. Шу ёшдан болаларга жисмоний машғулотларга кизикиш уйғотиш, унинг мохиятини тушунтириш, мустакил шуғулланишни тарбиялаб бориш максадга мувофик. Хар бир инсонда, айникса, болаларда тежамкорликни тарбиялаш, ўз танасининг тозалигини, машғулот жойининг тозалигини саклаш ва ўз устида назорат олиб бориш кўникмаларми шакллантириш, иктисодий вазифаларни самарадорлик билан ечишга кўмаклашади. Жисмоний тарбияни касалликлардан факат давоиаш сифатида кўрибгина колмай, балки ундан хам мухимроғи, шу касалликларнинг олдини олиш, огохлантириш ва саломатликни саклаш, янада яхшилашга каратилган, узок умр кўришга имконият яратиш, тана, кадди-комат нафислигини тарбиялашга йўналтирилган тарзда жисмоний тарбия ўз ўрнини топиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси мустакилликка эришгандан кейин туб ўзгаришлар даври бошланди. Эндиликда халк таълимини жорий этишни хаётнинг ўзи талаб этмокда. Бу борада, албатта миллий анъаналаримиз асосида курилган мактаблар ташкил этиш ва миллий урф-одатлар, анъаналаримиз асосида таълим-тарбиянинг тизимларини ишлаб чикишга зарурият туғилмокда. Мустакил Ўзбекистон даврида бу масалага катта эътибор берилмокда. Масалан, "Жисмоний тарбия ва спорт" тўғрисидаги конун, "Соғлом авлод учун" Президент фармони, "Ўзбекистон Республикасида болалар спортини ривожлантириш" тўғрисидаги карор ва бошкалар бунга асос бўлади.
Шу боисдан педагогик университетларда "Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий ишлари" хамда "Мактабгача тарбия ва болалар спорти" факултетларида кўшимча мутахассисликнинг киритилиши профессор-ўкитувчиларни ва мураббийларни болалар спортини ривожлантриш хамда жисмоний тарбиясига янгича карашга ижобий ва илмий изланишда бўлишга чакиради.
Адабиётлар.
1. Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонуни, 1992 й.
2.Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18 йиллигига бағишланган йиғилишидаги нутқи.Ўқитувчи.Тошкент-2010 йил.11 декабр.
3.Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги қонуни, 1997 й.
Download 59.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling