13-мавзу. Ўсимликларни нафас олиши


Download 1.16 Mb.
bet1/10
Sana07.05.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1439004
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
NAFAS OLISH

мавзу. Ўсимликларни нафас олиши, спиртли ачиш, нафас олиш ва ачишнинг ўзаро боғлиқлиги.

Фотосинтез жараёнида ҳосил бўлган қанд ва бошқа органик моддаларни ўсимликнинг ҳужайраси тамонидан озиқ модда сифатида фойдаланади. Ўсимликларнинг барча ҳужайралари ва яшил бўлмаган ҳужайралари ҳам, қоронғуликда углевод табиатли моддалар билан гетеретроф озиқланиши, ҳайвон ҳужайраларидан принципиал фарқ қилмаслигини кўрсатади.

Нафас олиш моддалар алмашинувининг жараёнинг энг муҳим тамонларидан бири ҳисобланади. Бу жараён ферментлар тамонидан катализланадиган оксидловчи ва қайтарувчи реакциялар комплексидан иборат бўлади.

Ҳужайрани нафас олиши - бу жараён кослород иштирокида органик озиқ-моддалар парчаланиб оксидланишидан хосил бўлган кимёвий фаол метоболитлардан ажралиб чиққан энергиядан ҳужайра ўз ҳаёт фаолиятида фойдаланади.

Кислородни фаоллаштириш. Нафас олиш жараёнида кислороднинг ролини ўрганишга Лаувазьенинг шу йўналишда амалга оширган илмий ишларининг натижалари асос бўла олади. 1774 йилда Пристли ва Шеле бир-биридан бехабар ҳолда кислородни очганлар ва кейинчалик ўз тажрибаларига асосланиб Лаувазье ҳам кислородни очиб, унга “газ” деб ном берган. Лаувазье 1773-1783 йилларда ҳайвонларни нафас олиши ва ёниш жараёнларини бир вақтда ўрганаётиб, нафас олишда ҳам ёнишга ўхшаб 02 ютилади ва С02 ҳосил бўлади, иккала ҳолада ҳам иссиқлик ажралиб чиқади деган ҳулосага келган. Ўзининг ўтказган тажрибалари асосида ёниш бу субстратга 02 ни бирикиши ва нафас олиш эса, тирик организмлар ҳужайраларидаги органик моддаларни секин асталик билан ёниши деб ҳисоблайди.

1778-1780 й. Ингенхауз ўз тажрибаларига асосланиб, яшил ўсимликлар ва уни яшил бўлмаган қисмлари, қоронғуликда ҳам, ёруғликда ҳам, ҳайвонларга ўхшаб 02 ни ютиб, С02 ни чиқаради деган ҳулоса қилади. Ўсимликлар нафас олишининг ўрганишини асосчиси Н.Т. Соссюр 1797-1804 й. биричи бўлиб миқдор анализини қўллаб, қоронғуликда ўсимлик қанча 02 ни ютса, шунча С02 ажралиб чиқиши яъни, С02/02 га нисбати 1 га тенг эканлигини аниқлаган ва шунинг билан бир вақтни ўзида ҳам С02 сув ҳам ҳосил бўлди деб айтган. Соссюр фикрича газ алмашинуви жараёнида ўсимлик организми энергия билан ҳам таъминланади деган фикрини узоқ вақт ҳеч ким тан олмаган.


Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling