13. Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидаги Қонунда қандай таълим олиш шакллари берилган?


Download 14.49 Kb.
Sana16.11.2023
Hajmi14.49 Kb.
#1778874
Bog'liq
педагогик концептуал асосилари фанидан якуний синов


13. Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидаги Қонунда қандай таълим олиш шакллари берилган?
ЎРҚ № 637, 203.09.2020 йилда тасдиқланган.
Таълим олиш шакллари қуйидагилардан иборат: (15-модда)
ишлаб чиқаришдан ажралган холда таълим олиш, (кундузги),
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш (сиртқи, кечки, масофавий),
дуал таълим, (таълимнинг назарий қисми таълим ташкилоти негизида, амалий қисми таълим олувчининг иш жойида амалга оширилади).
оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш, (оилада таълим олиш болалар, оила, давлат ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда давлат таълим муассасаси ва таълим олувчининг ота-онаси ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади).
катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш,
инклюзив таълим (жисмоний, ақлий сезги ёки руҳий нуқсонлари бўлган шахслар учун ташкил этилган)
экстерант тартибдаги таълим,
мудофаа, хавфсизлик ва хуқуқни мухофаза қилиш фаолияти сохасида кадрларни тайёрлаш.


25. Ишчи ўқув дастурлар ким томонидан, қайси хужжатларга асосан тузилади ва ким томонидан тасдиқланади?
Ўқув дастури асосида ОҲТМ факультет, кафедра ва цикллари томонидан таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича ҳар бир ўқитиладиган фан учун ишчи ўқув дастурлари ишлаб чиқилади.
Ўқитиладиган фанлар бўйича ишчи ўқув дастурлари ОҲТМнинг энг юқори малакали ва тажрибага эга бўлган, малака талабларини, фан ва техниканинг ривожланиш истиқболини тўла ҳажмда биладиган илмий-педагогик ходимлар томонидан ушбу фанларни ўқитадиган кафедра бошлиқлари раҳбарлигида ишлаб чиқилади.
Ишчи ўқув дастурлари ОҲТМ илмий-услубий кенгашида кўриб чиқилади, тегишли кафедралар билан мувофиқлаштирилади ҳамда дастурни ишлаб чиқишга масъул бўлган кафедра (факультет) бошлиғи томонидан имзоланади.
Кафедра (факультет) бошлиқлари ўз ўқув дастурларининг мазмунига ва уларнинг ўқув режаларига мослигига шахсан жавоб беради.


60. ОҲТМда магистратура таълим йўналишининг ўқиш муддатлари ва ўқув соатлари нечи соат соат қилиб белгиланган?
Ўқиш муддати 1-2 йил (1800) соат.


39. Магистратура таълим йўналиши, ўқиш муддатлари ва ўқув юкламалари ҳақида гапириб беринг.
“Таълим тўғрисида”ги Қонун ЎРҚ-637 11-модда. Олий таълим.
Олий таълим - бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланишини таъминлайди.
Олий маълумотли кадрларни тайёрлаш олий таълим ташкилотларида (университетлар, академиялар, институтлар, олий мактаблар) амалга оширилади.
Олий таълим икки босқичга: бакалавриат ва магистратура босқичига эга.
Магистратура тегишли бакалавриат негизидаги аник мутахассислик бўйича ўқиш давомийлиги камида бир йил бўлган олий таълимни ташкил этади.
Download 14.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling