5f620c1e9dfe67.86693317

Sana01.01.1970
Hajmi
#131096
Bog'liq
5f620c1e9dfe67.86693317



3-Мавзу. Жиноят процесси принциплари. 
 
Режа: 
 
1. Жиноят процесси принциплари тушунчаси ва моҳияти 
2. Қонунийлик 
3. Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши, жиноят 
ишларини ҳайъатда ва якка тартибда кўриб чиқиш, судьяларнинг 
мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши, Судда жиноят 
ишларининг ошкора кўрилиши, Судда ишларни юритишда тортишув. 
4. Жиноят ишини қўзғатишнинг муқаррарлиги 
5. Одил судловни фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги асосида 
амалга оширилиши 
6. Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш 
7. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш 
8. Жиноят ишлари юритиладиган тил 
9. Жиноят ишларининг юритилишида жамоатчиликнинг иштироки 
10. Ҳақиқатни аниқлаш 
11. Айбсизлик презумпцияси 
12. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчини ҳимояланиш 
ҳуқуқи билан таъминлаш.
13. Далилларни бевосита ва оғзаки усулда текшириш 
14. Процессуал ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоят қилиш ҳуқуқи 
Таянч иборалар: 
Жиноят процесси принципларининг тушунчаси ва аҳамияти. 
Ўзбекистон Республикаси конституциясида мустаҳкамланган жиноят 
процессининг принциплари. Жиноят процессии принципларининг тизими 
ва унинг классификацияси. Жиноят процессида умумҳуқуқий демократизм, 
инсонпарварлик, адолатлилик, қонунчилик принципларининг эътироф 
этилиши. 
 
Моддий-услубий таъминот ва кўргазмали материаллар: 
Мавзуга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, презентация материаллари 
(мавзуга оид турли расмлар ва чизмалар) 
1. Жиноят процесси принциплари тушунчаси ва моҳияти 
“Принцип” сўзи лотинча “principium” сўзидан келиб чиққан бўлиб, 
“асос”, “негиз” маъносини билдиради. 


Жиноят процессуал адабиётда процессуал принциплар ҳақида турли 
фикрлар билдирилган, лекин улар бир-биридан фарқ қилишига қарамай, бир 
масалада ўхшашдир: принциплар – жиноят процесси амалга оширилиши 
учун асос бўладиган умумий қоидалардир. Жиноят-процессуал фаолият 
фақат қонунда назарда тутилган асослар ва шаклларда амалга оширилар экан, 
мазкур 
фаолият 
асосланадиган 
асосий 
қоидалар 
ҳам 
қонунда 
мустаҳкамланиши лозим. 
Демак, асосий ҳуқуқий қоидалар (умумий ва асос бўладиган 
аҳамиятдаги меъёрлар) жиноят процессининг принциплари ҳисобланиб, улар 
жиноят процессининг барча босқичлари, шакллари ва институтларининг 
тузилишини белгилайди, шунингдек уларнинг олдида турган вазифаларнинг 
бажарилишини таъминлайди. 
Принциплар жиноят процессининг моҳияти ва мазмунини ифода этади, 
унинг энг муҳим хусусиятлари ва сифат жиҳатларини, процессуал тартибга 
солиш предмети ва усулини тавсифлайди. 
Умумий меъёрлар бўлмиш принциплар амалий фаолият борасида юзага 
келадиган барча масалаларнинг ҳал этилишини таъминлайди. Процессуал 
ҳуқуқда айрим меъёрлар ўртасида муаммолар ёки зиддиятлар вужудга келса, 
принциплар вужудга келган қийинчиликларни ҳал этиш воситаси бўлиб 
хизмат қилади. 
Принциплар ўз моҳиятига кўра қатъий буйруқ, ҳукм юргизадиган 
амирона хусусиятга эга бўлиб, улар давлат томонидан ижроси 
таъминланадиган, умуммажбурий бўлган кўрсатмалардан иборатдир. 
Принциплар мафкуравий категория сифатида ижтимоий-сиёсий ғоялар 
таъсирида шаклланади, лекин процессуал фаолиятни ва бу соҳада вужудга 
келадиган ҳуқуқий муносабатларни ғояларнинг ўзи эмас, балки уларга 
асосланган принцип-меъёрлар тартибга солади. Ҳуқуқ меъёрларида 
мустаҳкамланмаган 
ғоялар 
жиноят 
процессининг 
принциплари 
ҳисобланмайди, балки ҳуқуқий онгнинг асослари, илмий хулосалари бўлиб 
қолади. 
Принципларнинг меъёрлиги уларнинг муҳим сифати бўлиб, у давлат-
ҳуқуқий фаолиятнинг алоҳида тури бўлмиш жиноят процесси табиатининг 
ажралмас қисмидир. Улар фуқароларга ҳамда тегишли давлат органларига 
қаратилгандир. Процессни олиб борадиган давлат органлари белгиланган 
принциплар асосида иш кўришлари керак ҳамда уларга амал қилмаслик 
билан боғлиқ барча оқибатлар учун жавобгардирлар. 
Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳамжамиятнинг субъекти сифатида 
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, бир қанча халқаро ҳуқуқий 
ҳужжатларда инсон ва фуқаронинг умумэътироф этилган ҳуқуқларини ҳамда 
одил судлов принципларини белгилаб қўйди. 
Ҳамма принциплар ўзаро узвий боғланган ва жиноят процесси 
мақсадларига эришишда бир хил аҳамиятга эга бўлган ҳуқуқий асосларнинг 
ягона бирлигини ташкил этади. Уларнинг ҳар бири суд муҳокамасининг 
шундай бир жиҳатини белгилайдики, усиз суд вазифаларини тўғри амалга 
ошириш мумкин эмас. 


Баъзи принциплар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, 
унинг айрим моддаларида алоҳида ҳуқуқий қоидалар сифатида мустаҳкамлаб 
қўйилган (26, 112, 113, 116-м.). Конституциявий принциплар ЖПКнинг 
асосий қоидаларига ҳам киритилган. 
Принциплар бир бутун тизим доирасида амал қилади, бунда ҳар бир 
принципнинг моҳияти ва аҳамияти нафақат ўз мазмуни билан, балки бутун 
тизимда амал қилиши билан ҳам белгиланади. Тизимдаги ҳар қандай 
принципнинг бузилиши, одатда, бошқа принципларнинг бузилишига олиб 
келади, шунингдек бу орқали иш юритилишида қонунийлик бузилишига 
сабаб бўлади. 
Конституция ҳамда 1994 йил 22 сентябрда қабул қилиниб, 1995 йил 1 
апрелдан амалга киритилган ЖПК принципларнинг демократик моҳиятини 
анча чуқурлаштирди ва бойитди, уларнинг қўлланиш доирасини 
кенгайтирди, айрим асослар таърифини такомиллаштирди, принциларнинг 
кафолатли таъминланишини мустаҳкамлади. 
Аммо барча принциплар ҳам иш юритилишининг ҳамма босқичларига 
татбиқ этилмайди. У ёки бу принципнинг амал қилиш доиралари жиноят 
ишлари суд муҳокамасининг умумий вазифалари ва маълум босқичдаги 
бевосита вазифалари билан белгиланади. Баъзи процессуалчи олимларнинг 
фикрига кўра, процесс принципларига кирадиган ҳуқуқий қоидалар, суд 
муҳокамаси процесснинг марказий босқичи бўлганлиги учун, суд 
муҳокамасидан олдинги босқичда ёки ундан кейинги босқичлардан бирида у 
ёки бу кўринишда намоён бўлади. Бизнинг назаримизда бу фикр тўғридир. 
Бошқалар эса принциплар жумласига процесснинг барча босқичларига 
тааллуқли бўлган ҳуқуқий қоидаларни киритадилар. Бу фикрга қўшилиб 
бўлмайди. 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексида қуйидаги 
принциплар белгилаб қўйилган: қонунийлик (11-м.); одил судловнинг фақт 
суд томонидан амалга оширилиши (12-м.); жиноят ишларини ҳайъатда ва 
якка тартибда кўриб чиқиш (13-м.); судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг 
фақат қонунга бўйсуниши (14-м.); жиноят ишини қўзғатишнинг 
муқаррарлиги (15-м.); одил судловни фуқароларнинг қонун ва суд олдида 
тенглиги асосида амалга ошириш (16-м.); шахснинг шаъни ва қадр-
қимматини ҳурмат қилиш (17-м.); фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини 
муҳофаза қилиш (18-м.); судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши 
(19-м.); жиноят ишлари юритиладиган тил (20-м.); жиноят ишларини 
юритишда жамоатчиликнинг иштироки (21-м.); ҳақиқатни аниқлаш (22-м.); 
айбсизлик презумпцияси (23-м.); гумон қилинувчи, айбланувчи ва 
судланувчини ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминлаш (24-м.); судда ишларни 
юритишда тортишув (25-м.); далилларни бевосита ва оғзаки усулда 
текшириш (26-м.); процессуал ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоят қилиш 
ҳуқуқи (27-м.). 
Жиноят процессуал принциплар ягона ва яхлит тизим бўлиб, бир-
бирига ўзаро узвий алоқадор ва боғлиқдир. Бу нафақат ягона мақсад учун 
хизмат қилишда ёки судлов олдидаги вазифаларга эришишда, балки ҳар 


қандай принципнинг умумий процессуал шакллари доираларида амал 
қилишда ҳам намоён бўлади. 
Шундай қилиб, жиноят процесси принципларининг аҳамияти 
қуйидагилардан иборат: 
биринчидан, улар жиноят процессининг демократлашганлиги ва 
инсонпарварлигини ёрқин ифода этади, унинг тузилишини ва тизимини 
белгилайди; 
иккинчидан, жиноят-процессуал меъёрлар ва айрим жиноят процессуал 
институтларни янада такомиллаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади; 
учинчидан, жиноят процесси принципларини амалиётда аниқ 
мазмунини англаш мураккаб бўлган жиноят-процессуал меъёрларни 
шарҳлаш ва қўллашда ишончли асос ҳисобланади; 
тўртинчидан, жиноят процесси принципларига сўзсиз амал қилиш 
жиноят ишлари суд муҳокамасининг барча вазифалари бажарилиши учун 
зарур ва мажбурий шартдир. 
Шунинг учун жиноят процессида қонунийликни янада мустаҳкамлаш 
унинг ҳар бир принципига аниқ риоя қилишни ҳамда уларни барча 
процессуал босқичларида ва институтларида изчиллик билан амалга 
оширишни талаб этади, мазкур принциплар мазмунини ва тизимини тўғри 
тушуниш эса амалиёт ходимларининг ўз ишининг келгуси йўналишлари 
юзасидан билимларини бойитади. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling