Инсон ҳуқуқлари Ўқув курс

Sana01.01.1970
Hajmi
#143974
Bog'liq
Инсон ҳуқуқлари Ўқув курс


3-мавзу. Инсон ҳуқуқлари: умумий тушунчалар ва таълимотлар, инсон
ҳуқуқларининг моҳияти ва таркиби. Ўзбекистон тараққиѐтининг янги
босқичида инсон ҳуқуқларининг таъминланиши. Инсон ҳуқуқлари
соҳасидаги халқаро ва миллий ташкилотларнинг ҳуқуқий мақоми.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейиноқ, инсон манфаатларига, унинг ҳуқуқ ва асосий эркинликларига олий қадрият сифатида қарай бошлади. Бунга, 1991 йилнинг 30 сентябрида Инсон ҳуқуқлари бутунжаҳон Декларацияси Ўзбекистоннинг аъзо бўлишининнг ўзиѐқ яққол мисол бўла олади. Чунки, ушбу ѐш давлат мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ ўз олдига, эркин бозор иқтисодиѐтига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуришни мақсад қилиб қўйган ва бу йўлда жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиб келинган умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги тан олинган эди.
Инсон ҳуқуқлари ғояси диний ва ҳуқуқий асарлардагина эмас,
фалсафий тафаккурнинг энг сара меваларида ҳам ўз аксини топган. Марказий
Осиѐнинг энг йирик мутафаккирларидан бири Абу Наср Форобий (873-950)
ўзининг «Фозил одамлар шаҳри» деган асарида айтган, фозил шаҳар
ҳукмдори «шаҳар учун дастлабки имомлар томонидан жорий этилган
қонунлар, қоидалар ва расм-русмларни биладиган, ѐдда тутадиган ва ўз
ишлари, ҳаракатларида уларга риоя этадиган» бўлмоғи лозим . Бошқача қилиб айтганда, фозил шаҳарда инсон ҳуқуқларини амалга оширишнинг энг асосий омили бўлган қонун устунлигига риоя этилмоғи лозим. Ер юзида бахт-саодатга эришувнинг шартларидан бири ҳам шу. «Агар халқлар бахт-саодатга эришиш учун бир-бирларига ѐрдам берадиган бўлсалар, бутун курраи замин фозил ва оқил бўлиб қолади» , - деб ѐзган Форобий
инсонпарварлик соҳасида, мурувватпешаликда, шу жумладан инсон
ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида халқаро ҳамкорлик имкониятларини
олдиндан кўргандек. Форобийнинг ―Фозил одамлар шаҳри‖ жамоаси
ҳақидаги таълимоти, унинг комил инсон ҳақидаги фикрлари биан боғланиб

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling