15-амалий иш фазовий режалаш ишнинг мақсади


Download 120.78 Kb.
bet1/4
Sana04.10.2023
Hajmi120.78 Kb.
#1691843
  1   2   3   4
Bog'liq
15-amaliy ish


15-АМАЛИЙ ИШ
ФАЗОВИЙ РЕЖАЛАШ
Ишнинг мақсади:
-фазовий режалашнинг вазифаси ва бажариш усулларини; ишлатиладиган асбоб ва мосламаларни; хомаки материални режалашга тайёрлаш қоидаларини ва режалаш база қоидаларини ўрганишлари;
-чала махсулотнинг яроклилигини текшириш ва уларни режалашга тайёрлаш; режалашда хавфсиз ишлаш қоидаларига риоя қилиш, чизвич, кернерлар ва режалаш цирқўли оёқчаларини чархлаш ҳамда қировини тўқиш каби амалларни эгаллашлари лозим.
Ишнинг вазифаси:

  1. Чала махсулот заготовкаларини режалашга тайёрлаш.

  2. Заготовкаларни режалаш учун ўрнатиш.

  3. Чала махсулотни режалаш.

Тахминий иш объектлари: гира жағларининг куймалари, подшипник корпуси ичқўймалари, цилиндрик валлар, фазовий режалашни талаб қиладиган турли ишлаб чиқариш заготовкалари.
Асбоб ва ускуналар: бир игнали рейсмаслар, штангенрейсмаслар, миллиметрли тик чизвичлчр, кенг асосли гуниялар, марказ излагичлар, кернерлар, 200 г. ли чилангарлик болғалари, металл ўлчов чизвичлчри.
Мослама ва материаллар: режалаш тахтаси, режалаш призмалари, турли режалаш кўтилари, режалаш гуниялари, ёFоч поналар, режалаш домкратчалари, тагликлар, бўр, мис кўпороси, лок, металл чўткалари.
Ишнинг


Хомаки материални режалашга тайёрлаш



1.Хомаки махсулотнинг
яроклилигини куздан кечириб, болFа билан уриб ва улчаб куриб аниклаш.
1.Чала махсулот ифлослик ва қўйиндидан тозаланади, у ҳар томондан куздан кечирилади: бурчаклари ва қирралари
учган, чала қўйилган, кузга куринадиган дарзли, кийшик ва бошка нўқсонли материаллар бракка чиқарилади. Металл илмокка осиб қўйилган материалга болға билан уриб, товушидан ички дарзлар бор- йўқлиги аниқланади.
Чизма ўрганилади, материал улчаниб, унинг ўлчами чизма билан
солиштирилади (ишлов бериш учун қолдирилган қўйим бир текис бўлиши керак). Кучма тешикларининг диаметри ва марказлараро масофаларига алохида аҳамият берилади.

2.Тешикли ярим тайёр
махсулотларни режалашга
т айёрлаш



2.Тешикли хомаки махсулотлар ёғочдан ишланган марказий планка (ёки тикин) ва тешик ўлчамларига мослаб аррада
кесилади. Цирқўлнинг (3) оёкларига
таянч бўлиши учун ёғочдан ясалган
марказий планка (1) га (d) 10x10 мм
ўлчамли металл (тунўқадан, латун ёки KурFOшиндaн) планка (2) коқилади. Тешик ўлчамига қараб ёғоч тикин арралаб киркиб олинади. Заготовканинг иккала учидан тешикларга зич қилиб тикинлар коқилади. Тахминан 15x15 мм.ли ок тунўқа парчалари қайчида киркиб олиниб бурчаклари букилади ва тешикларнинг
марказий қисмидаги тикинларнинг ён чеккаларига маҳкамланади. Марказ
излагич ёрдамида тешикларнинг
марказлари топилади ва улар кернер билан белгиланади.

З .Хомаки махсулот юзасини буяш



З.Ишлов бериладиган юзаларни (куймалар, урамлар, прокатларни) буяшда (б) бўр эритмасидан (куюк, бўрнинг сувдаги
эритмасидан) фойдаланилади. Буяладиган қатламни буёк, ёйилиб кетишидан ва тез кўришидан сақлаш учун буёк, таркибига дурадгорлик елими (600 г бўр + 50 г елим +4л сув) кушилади. Кора металлардан тайёрланиб, юзаларига тоза ишлов
берилган буюмларнинг юзалари мис
кўпоросининг эритмаси (2-3 чой кошигича мис кўпоросининг бир (стакан сувдаги эритмаси) ёки режалашда ишлатиладиган махсус лок билан буялади. Заготовка чап қўлга олиниб қиладилатиб ушланади. Ўнг қўлга муйқалам олиниб, тиккасига ва ётигига айлантириб юргизилиб,
текисликка юпка текис буёк, қатлами суркалади. Юзадан окмалар ҳосил
бўлмаслиги учун буёкни муйқаламнинг учида оз-оздан олиш керак. Буялган чала махсулот юзаси куритилади.


Download 120.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling