15-mavzu. Biosfera va uning chegaralari. Hayot darajalari Reja
Download 25.29 Kb.
|
Б.15.Л
15-mavzu. Biosfera va uning chegaralari. Hayot darajalari Reja: 1. Biosfera tushunchasi, chegaralari 2. Hayot darajalari 3. Biologiy fanlar tizimi Биосфера(юнонча биос-ҳаёт, sphaira-шар маъносида тирик мавжудотлар тарқалган қобиқ ҳисобланади. Унинг таркиби одатда тирик органитзмлар мажмуаси, энергетикаси кабилар билан белгиланади. Биосфера ўзига тирик ва нотирик компонентларни бириктиради. Унинг таркибига литосфера, гидросфера, атмосфера киради. Биосфера таълимоти акад.В.И.Вернадский асослаган. Биосферадаги ноосфера атамасини Леруа киритган, “ақлли қобиқ” тушунчаси ҳозирда кенгайиб бормоқда. Инсон ўзининг бутун мавжудлиги давомида биосферани кучли ўзгартириб юборди. Ҳаётнинг биосфера даражаси ҳамма даражаларни ўз ичигат олади. Ер юзида хаёт формалари жуда хилма-хилдир. Бундан катъий назар улар куйидаги даражаларда урганилиши мумкин. 1. Молекуляр генетик даражада 2. Хужайра даражасида 3. Тукима даражасида 4. Органлар даражасида 5. Популяция даражасида 6. Биогеоценотик даражасида 7. Биосфера даражасида Молекуляр генетик даража. Хар кандай тирик организмнинг асосида юкори тузилишга эга булган органик моддалар ётдаи ДНК, РНК, оксил ва бошкалар. Мавжудотларнинг тириклик даражаси. Мавжудотлар гурухи орасида узаро ухшашлик ва фарклар булишидан катъий назар улар, яъни барча тирик мавжудотлар уз тириклик (ташкилий) даражасига эгадир. Хар бир организмниннг таркибий кимёвий биикмаларидан иборат. Шу моддалар организмнинг энг содда ташкилий даражаси -хужайранинг асосини ташкил этади. Хужайралар уз навбатида организм учун хос булган аъзо ва тукималарни, уларнинг узаро мураккаб муносабати бир бутун яхлит организмни хосил килади. тирик мавжудот тузилмаларининг батартиблилиги хакидаги тушунча тирикликнинг ташкилий даражасида уз аксини топади. Тирикликнинг молекуляр, субхужайравий, хужайравий, тукима ва аъзо, организм, популяция-тур, биогеоценотик ва биосфера даражалари тафовут этилади. Барча жонзотларда тирикликнинг молекуляр даражаси деярли бир хилдир. Хамма тирик мавжудотлар (вирус, усимлик, хайвонларда) оксил таркиби бир хилда булиб, у йигирма хил аминокислотадан, нуклеин кислоталар эса азотли асослардан ташкил топган. Биокимёвий жараёнларнинг содир булишини таъминловчи омиллар (фермнетлар)нинг юзага келиши, биологик энергияни узида мужассамлаштириш - АТФ хосил булиши, ундан энергия ажралиши, ирсий ахборотнинг сакланиши ва авлоддан-авлодга утиши хаётнинг молекуляр даражасидаги куринишидир. Негизини эукариот хужайралар хосил килган организмларнинг субхужай-равий тириклик даражасини хамма эукариотлар учун умумий булган органоидлар морфофункционла хусусиятида куриш мумкин. Хужайравий даража мавжудотлар тузилиши негизининг бир хиллигида ифодаланади. Тириклик оламини хужайра даражасида урганиш, хужайраларнинг тузилиши, фаолияти, таркиби умумийликка эга эканлигини намоён этади. Бу эса уларнинг келиб чикиш негизи бир хиллигини курсатади. Хужайра даражасида бир хужайрали ва куп хужайралиларга хос булган кокнуниятлар аникланади. Хужайра даражасидагина барча мавжудотлардаги хилма-хил муракаб, биокимёвий жараёнлар ва ирсий ахборотнинг амалга ошиши руй беради. Тириклик жволюцияси хам бир хужайралиларнинг шаклланиши ва уларнинг ривожланиши билан белгиланган. Бир хил табиатга эга булган хужайралар мажмуи тирикликнинг тукима даражасини, уларнинг айрим умумлашган, узига хос фаолиятларини бажаришга мослашган, шаклланган тузилмалари аъзо ва аъзолар тузилишидаги тириклик даражасини ташкил этади. Куп хужайрали мавжудотлар тукима ва аъзолар умумий ухшашликларга эга булиб, онтогенез жараёнида ривож топади. Хайвонот олами организми аъзоларининг таркиби 4 хил тукимадан иборатдир. Тирикликнинг организм даражасидаги ташкилий шакли хилма-хил мавжудотларда кечадиган мухим жараёнларни бир бутун холда,организм учун хос булган томонларни назарда тутиб урганиш имконини беради. Хар бир организмда юз берадиган брча хаётий жараёнлар нерв фаолияти, эндокрин ва иммун системасига кўра ўз-ўзини бошқариш, ички муҳитнинг турғунлигини сақлаб қолади. Тирик мавжудотлар популяция ва турлар даражасида умумий яшаш хамда хаёт фаолияти даражасига эга булади. Бу даражада бир турга оид организмлар гуруҳига хос булган жараёнлар ўрганилади. Популяция жараёнининг элементар структур бирлиги хисобланиб, турларнинг хосил булиш жараёни популяция даражасида руй беради. Тирикликнинг биогеоценотик ва биосфера даражасида популяцияларнинг маълум худудда бирга яшаши, узаро муносабати ва уларнинг атроф-мухит билан модда, энергия алмашинишидаги богликлиги урганилади. Бу жараён организм ва атроф-мухит уртасидаги муносабатни хамда модда ва энергия айланишини белгилаб беради. Сайёрамизда тирик ва улик табиатнинг узаро узвий богланганлиги улар таркибий кисмидаги бирор узгаришнинг содир булиши, тирик организм вакилларининг хаёт тарзига уз таъсирни курсатади. Хар бир юкори тартибдаги тириклик даражаси ташкилий элемент сифатида куйи тартиб даражасини узида мужассамлаштиради. Шунга биноан тириклик даражаларини урганувчи барча фан тармоклари (молекуляр биология, цитология ва гистология, анатомиядан тортиб то экологияга кадан барчаси) узаро узвий боғлангандир. Замонавий тиббиёт фани тирикликнинг урганиш соҳасидги биологиянинг барча тармоклари ютукларига таянади. Одам организмининг бир бутунлиги ва унда руй берадиган жараёнларнинг атроф-мухит, шароитлари билан узвий уйгунлашган холда руй беришини чуқур тушуниб етиш (ўрганиш), тиббиёт фани ихтиёридаги барча амалий тадбирларни тўла татбиқ этиш имконини беради. Download 25.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling