Ушбу дастур ҳаёт фаолияти хавфсизлиги, транспортда инсон фаолияти


Download 465.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana19.10.2023
Hajmi465.12 Kb.
#1709724
  1   2   3
Bog'liq
05.10.01-Меҳнат-мухофазаси-2




Кириш 
 
Ушбу дастур ҳаёт фаолияти хавфсизлиги, транспортда инсон фаолияти 
хавфсизлиги транспортда меҳнат муҳофазаси фанлари асосида тузилган.
Дастур «Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги» 
ихтисослиги имтихонига талабгорнинг билим, кўникма ва малакалари 
даражасини аниқлаш учун мўлжалланган. Тегишли фанлар бўйича асосий 
мавзулар ва саволлар рўйҳати келтирилган. 
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги 
 
Табиий ва техноген тавсифда келиб чиқувчи хавф ва унинг таъсиридан 
одамни муҳофаза қилиш услублари ҳамда воситаларини ўргатиш ҳисобланади. 
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанни ўзлаштириш орқали талабалар хавфсизликни 
таъминлашнинг илмий асосларини ўрганади ва улар ишлаб чиқаришда меҳнат 
шароитини яхшилаш ва муаммоларни ижобий ҳал қилишга тайёрланади. 
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг вазифалари қуйидагилар саналади: 
1. Хавфларни идентификациялаш (аниқлаш) - ўрганилаётган фаолиятда 
юзага келган хавфларни батафсил таҳлил қилиш. 
2. Нархларни имтиёзлар билан таққослаб одамлар ва атроф-муҳитни 
идентификация қилинган хавфлардан муайян принциплар, усуллар ва 
воситаларга асосланган ҳимояни белгилаш, қўллаш ва бажариш. 
3. Фаолиятдаги қолдиқ хавфлардан ҳимоя қилиш, чунки мутлақ 
хавфсизликни таъминлаш мумкин эмас: жараёнларни ўрганиш ва моделларини 
қуриш хавфларни башорат қилиш, бартараф этиш; принципларини, методлари ва 
воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда қўллаш. 
4. Ходим ва ишчининг шикастланиши ёки уни касалликка олиб келиши 
мумкин бўлган омилларни минималлаштирган ҳолда ишчига шинамлик яратиш 
орқали меҳнатнинг максимал самарасига эришиш. 
Транспортда инсон фаолияти хавфсизлиги 
 
Транспортда инсон фаолияти хавфсизлигининг ҳуқуқий асослари, мазмуни. 
Ишлаб чиқаришда фаолият хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган 
асосий қонунлар, стандартлар, низомлар, қоидалар ва меъёрий ҳужжатлар тизими,
фаолият хавфсизлиги ҳақида тушунча. Фаолият хавфсизлигининг асосий 
тушунчалари ва терминлари, фаолият хавфсизлигининг таркибий қисмлари ва 
уларнинг текшириш обектлари. Хавфсизлик бўйича илмий тадқиқотлар. 
Хавфсизлик фаолияти соҳасидаги таълим, тарбия ва ўқитиш. Техносфера. 
Техносферанинг хавфсизлиги ва рисклар ҳақида. Иқлим ва техносфера. 
Биотехносфера ёки биотехнология. Хавфлар, уларнинг таснифи. Фаолият 
хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари, услублари. хавфлар классификацияси
хавфлар номенклатураси, тавакал квантификацияси, хавфларни априор ва 
апостериор таҳлили тўғрисида тасаввурга эга бўлиши керак. 

Download 465.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling