10-мавзу. “ Ҳуқуқий фаолиятда қўлланиладиган таъсирчан презентация


Download 16.04 Kb.
Sana15.12.2022
Hajmi16.04 Kb.
#1008456
TuriПрезентация
Bog'liq
10-мавзу. Казуслар


10-МАВЗУ.
Ҳуқуқий фаолиятда қўлланиладиган таъсирчан презентация

1. Алексей Кептерев, презентациялар бўйича эксперт: “Презентациялар инсонларга таъсир кўрсатади. Бу, презентациялар аудиторияни бутунлай ўзгартиради, дегани эмас. Гап сизнинг бой ва машҳур одамга айланишингизда ҳам эмас. Гап сизнинг бошқа инсонга, яхшироқ инсонга айланишингизда. Сиз кўпроқ биладиган ва кўпроқ тушунадиган инсонга айланасиз”.


Топшириқ: Юқоридаги фикрларни изоҳланг. Сизнингча, яхши презентация қандай бўлиши керак?

2. Айрим нотиқлар ўз нутқларини тўлалигича слайдларга жойлаштиришади ва ўша слайдлардаги матнни ўқиб беришади. Тингловчиларга эса бу ҳол умуман ёқмайди, улар зерикиб қолишади. Зеро, слайдларни тайёрлашдан мақсад нотиққа матнни эслатиш эмас, балки унинг аудиторияга гапираётган гаплари, мурожаатлари маъно ва таъсирисини кучайтиришдир.


Топшириқ: 1. Қуйидаги матнни ўқиб, тақдимот учун қизиқарли ном танланг.
2. Мазкур матн маъносини аудиторияга яхши етказиб бериш учун қандай слайд ёки слайдлар тайёрлаган бўлар эдингиз? Тасаввурингиздаги слайдларни қоғозга туширинг.
Оммавий маданият чуқур ижтимоий ва маданий илдизларга эга. Оммавий маданият пайдо бўлишининг ижтимоий-иқтисодий илдизлари йирик саноат ишлаб чиқаришининг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Ижтимоий қадриятларни содда, барча учун тушунарли бўлган тилга кўчириш, оммавий саводхонликнинг ўсиши, китоб нашр қилишнинг вужудга келиши оммавий маданиятнинг ривожланишига таъсир кўрсатган. ХХ асрда радио, кино, ТВ, видео, компьютерлар тизимининг пайдо бўлиши натижасида эса оммавий маданият ривожи янги босқичга кўтарилди.
Афсуски, дунёда демократия ва эркинлик, ошкораликни зўр бериб тарғиб қилаётган бузғунчи кучлар инсонлар онгига таъсир кўрсатишнинг турли йўлларидан фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар. Жумладан, “оммавий маданият” мафкуравий тазйиқнинг энг хавфли қуролларидан бирига айланди. “Истеъмолчилик кайфияти ўзагини ташкил этган оммавий маданият асл кишилик маданиятига зид, уни поймол этадиган, моҳиятини бузадиган ва охир-оқибат инсонни жон сақлашдан ўзга мақсади бўлмаган жонзот, ҳайвон даражасига туширадиган, халқни эса оломонга айлантирадиган ҳодисадир”.

3. Ўзини ўзи тақдим қилиш – тингловчининг талабидан келиб чиққан ҳолда инсоннинг ўзи ҳақида ҳикоя қила олиши. Биздан танишиш, суҳбат, турли тренинглар, ижтимоий тармоқдаги анкеталарда ўзимиз ҳақимизда икки оғиз гапириб беришимизни кўп сўрашади. Бир қарашда енгил кўринган бу топшириқ кўпчиликни ўйлантириб қўяди. Зеро, инсоннинг ўз ҳаёти ҳақида қисқача ҳикоя қилиб бериши анчагина мушкул иш. Қандай бошлаш керак, нимани гапириш керак, нима муҳим?
Топшириқ: Тасаввур қилинг: ишга жойлашиш учун суҳбатга бордингиз. Сизга ўзингиз ҳақингизда қисқача тақдимот тайёрлаб келиш вазифаси берилди. Қандай тақдимот тайёрлайсиз? Ўзингиз ҳақингизда ҳикоя тузинг.

Тайёрлади: Д.Таджибаева
Download 16.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling