Кириш. Нефть ва газни кайта ишлаш заводларидаги курилмаларнинг классификацияси ва хисоблаш методлари Курилмалар классификацияси


Download 291.94 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana10.11.2023
Hajmi291.94 Kb.
#1760979
  1   2   3   4   5
Bog'liq
m1



Кириш. Нефть ва газни кайта ишлаш заводларидаги 
курилмаларнинг классификацияси ва хисоблаш методлари 
Курилмалар классификацияси 
Нефт ва газни кайта ишлаш заводларида нефт ва газ хом-ашѐсидан 
турли хилдаги махсулотлар, яъни бензин, газ, керосин дизель ѐкилгиси, 
мойлар, парафин, битум, мазут, нафтен кислоталар, сульфокислоталар 
деэмулигаторлар, кокс ва хоказолар кайта ишлаб олинади. Бунинг 
асосида эса турли физик ва кимѐвий жараѐнлар ѐтади. Бундай 
жараѐнларга мисол килиб газларни, суюклик ва каттик жисмларнинг 
транспортировкаси, махсулотларни иситиш, совутиш, аралаштириш, 
куритиш, бир жинсли булмаган суюк-газ аралашмасини ажратиш, 
каттик моддалар устида олиб бориладиган турли механик ва физико-
кимѐвий жараѐнларни айтишимиз мумкин. Кейинги йилларда нефтни 
кайта ишлаш саноатида кимѐвий жараѐнлардан нефт хом-ашѐсини кайта 
ишлашнинг асоси сифатида кенг хажмда кулланилмокда. Умумий холда 
Нефтни кайта ишлаш ва кимѐ саноатида турли конуниятларни хисобга 
олган холда 5 турдаги жараѐнлардан фойдаланилади ва урганилади. 
Булар куйидагилар: 
1. Гидромеханик жараѐнлар (газ ва суюликларни аралаштириш, 
уларни сикиш, узатиш, турли жинсли системаларни ажратиш) 
2. Иссиклик алмашиниш жараѐнлари (иситиш, совутиш, буглатиш, 
конденсациялаш) 
3. Модда алмашиниш жараѐнлари ( суюкликларни хайдаш, 
ректификация, абсорбция, адсорбция, экстракция, кристализация ва 
куритиш) 


4. Механик жараѐнлар (катик жисмларни майдалаш, ташиш, эзиш, 
элаш, аралаштириш) 
5. Кимѐвий жараѐнлар (кимѐвий реакциялар) 
Юкорида санаб утилган жараѐнларнинг узига хос курилма ва 
жихозлари хам урганилган ва ишлаб чикарилган. 
Гидромеханик жараѐнлари учун куйидаги аппарат ва мащина 
мавжуд: 
насослар, 
компрессорлар, 
фильтрлар, 
тиндиргичлар, 
аралаштиргичлар, центрифугалар ва бошка аппаратлар. 
Иссиклик алмашиниш жараѐнлари учун: трубали печлар, барча 
иссиклик алмашиниш аппаратлари. 
Модда алмашиниш жараѐнлари учун: колоннали аппаратлар – 
ректификацияловчи 
колонналар, 
абсорберлар, 
адсорберлар, 
десорберлар, экстракторлар, кристализаторлар, куритгичлар ва 
хоказолар. 
Механик жараѐнлар учун: майдалаш тегирмонлари, пресслар, 
элаклар, аралаштиргичлар ва бошкалар. 
Кимѐвий жараѐнлар турли консрўкцияли реакцион аппаратлар, 
яъни реакторларда утказилади. Барча аппаратларни асосий жараѐнни 
ташкил килиш усулига кура даврий ишловчи ва Узлуксиз ишловчи 
аппаратларга ажратамиз. Даврий ишлайдиган аппаратларда маълум 
ажратилган вакт мобайнида хом-ашѐ ва материаллар киритилади. 
Жараѐн амалга оширилгач, аппарат ишдан тухтатилиб, хосил булган 
махсулотлар чикарилади. Яна аппарат шу тартибда ишга туширилади. 
Даврий ишлайдиган аппаратлар мана шу циклда ишлайди. 
Узлуксиз ишлайдиган аппаратларга доимий равишда хом-ашѐ 
кириб, хосил булган махсулотлар чикарилиб турилади. Бу турдаги 
аппаратларда жараѐн доимий равишда амалга оширилади.


Насос 
Хаволи совутгич 
 

Download 291.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling