Кириш. Нефть ва газни кайта ишлаш заводларидаги курилмаларнинг классификацияси ва хисоблаш методлари Курилмалар классификацияси


Машина ва аппаратлар хакида умумий тушунчалар


Download 291.94 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana10.11.2023
Hajmi291.94 Kb.
#1760979
1   2   3   4   5
Bog'liq
m1

Машина ва аппаратлар хакида умумий тушунчалар 
Корхоналарда тайѐр махсулот ишлаб чикариш технологик 
жараѐннинг якуний натижасидир. Машина ва инсонларнинг хом-ашѐ, 
материаллардан муайян сифатли тайѐр махсулот ишлаб чикариш учун 
бажарган харакатлар йигиндисига ишлаб чикариш жараѐни дейилади. 
Технологик жараѐн ишлаб чикариш жараѐнининг бир кисми бӯлиб, у 
хом-ашѐ шакли, хоссалари ва холатини ӯзгартириш билан бевосита 
богликдир. 
Технологик жараѐн бир иш жойида бажариладиган бир канча 
технологик операциялардан иборат. 
Технологик операция инсон ва машина иштирокисиз хам амалга 
оширилиши мумкин. Аммо машина ва аппартларининг кӯлланилиши 
операцияларини тезлатиб, уларни бошкариш ва кам вакт, мехнат 
сарфлаб юкори сифатли махсулот олиш имконини беради. 
Машина - энергия, материал шаклини ӯзгартириш учун зарур 
маълум максадли харакатларни амалга оширадиган механик 
курилмадир. 
Машинанинг асосий вазифаси - ишни енгиллаштириш ва 
унумдорликни ошириш максадида инсон ишлаб чикариш функциясини 
тӯлик ѐки кисман алмаштиришдир. 
Бажарадиган функциясига кӯра энергия шаклини ӯзгартирадиган 
энергетик машиналар, предмет шакли , холатини ӯзгартирадиган иш 
машиналари мавжуд. 


Энергетик машиналарга электродвигателлар, трубиналар, буг 
машиналари, компрессорлар киради. 
Машина уч кисмидан иборат: энергия кабул килувчи кисм 
(электродвигатель, буг трубинаси), узатиш механизми (ричаг, занжирли, 
тасмали, тишли) ва ижро этувчи механизм. 
Аппаратларда машиналардан фаркли холда энергия бир 
кӯринишдан иккинчисига айланмайди. 
Агрегат - биргаликда ишлайдиган бир неча машинанинг механик 
бирикмасидир. 
Узлуксиз линия - ӯзаро боглик ва синхрон ишлайдиган жихозлар 
тӯпламидир. Бунда хар бир иш жойида маълум тартибда алохида 
технологик операциялар амалга оширилади. Узлуксиз линиялар 
технологик 
жараѐнни 
Узлуксиз 
ташкил 
килиш, 
уларни 
автоматлаштириш ва механизациялаштириш имконини беради. 
Жараѐн, ходиса, система ва техник курилма бирор хоссасини 
характерловчи катталикка параметр дейилади. Механик, электр, 
технологик параметрлар мавжуд. Шунингдек бош, асосий ва ѐрдамчи 
параметрлар хам бӯлиши мумкин. 
Бош параметрларга жихознинг иш унумдорлиги, иш хажми, иш 
юзаси мисол бӯлади. 
Иситиш ѐки совутиш температуралари, махсулот намлиги ва 
концентрациялари 
асосий 
параметрлардир. 
Ишчи 
органнинг 
айланишлар сони, электродвигатель куввати, сув, буг сарфи, машина 
ӯлчамлари ѐрдамчи параметрлардир. 


Барча машина ва аппаратлар йигма бирлик ва гурухларга 
бирлашган маълум сондаги деталлардан иборат. 
Ишлаб чикариш корхонасида тайѐрланадиган хар кандай деталь ѐки 
уларнинг тӯпламига буюм дейилади.
Номи ва маркаси жихатдан бир жинсли бӯлган материаллардан 
тайѐрланган буюм деталь дейилади. Ӯзаро пайвандлаш, кавшарлаш,
бураш йӯли билан бириктириладиган деталлар тӯпламига йигма бирлик 
дейилади. Йигма бирлик ажраладиган ва ажралмайдиган бӯлиши 
мумкин. 
Ӯзаро боглик функцияларни бажариш учун мӯлжалланган икки 
ѐки ортик буюмлар тӯплами комплекс дейилади. 
Хар кандай машина ѐки механизм ишлаганда унинг деталлари 
маълум турдаги харакатни амалга оширади: айланма, илгириланма- 
кайтма, тебранма, планетар. 
Бир жисмнинг иккинчисига нисбатан маълум 
харакатчан 
бирикмаси кинематик жуфтлик дейилади. 
Ало
хида звенолар орасидаги кинематик богланишни изохлаш 
максадида кинематик схемалар тузилади.

Download 291.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling