2016 й. ноябрь Маъмурий казус

Sana01.01.1970
Hajmi
#150258
Bog'liq
2016 й. ноябрь Маъмурий казус


1-КАЗУС

2016 йил 10 февраль куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, ИИБ ЁХБ томонидан фуқаро Комиловга маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилган, унда кўрсатилишича, 2016 йил 10 февраль куни соат 08:00 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Учқун кўчаси, 10-уйда доимий яшовчи фуқаро Комилов уй ҳароратини иситиш мақсадида электир иситадиган печини ёқиқ ҳолда қолдирганлиги сабабли ёнғин содир бўлган, ёнғин оқибатида меҳмон кутиш хонасидаги 5 дона кўрпачалар чала ёнган, ёнғин натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган, фуқаро Комилов ўзининг бу ҳаракатлари билан ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган.


Ҳуқуқбузар Комилов айбига иқрорлик билдириб, яъни 2016 йил 10 февраль куни соат 08:00 ларда у вақтинча яшаётган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Учқун кўчаси, 10-уйда уй ҳароратини иситиш мақсадида электир иситадиган печини ёқиқ ҳолда қолдирганлиги сабабли ёнғин содир бўлганлигини, қилган ишидан пушаймонлигини, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтиб, унга нисбатан енгиллик қўллашни сўраб кўргазма берди. Унга нисбатан суд асосий жазо сифатида 10 сутка маъмурий қамоқ ва жарима жазосини тайинлаган
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо беринг;
Маъмурий жавобгарликни белгилашда асосий ва қўшимча жазоларни таҳлил этинг.
2-КАЗУС

2015 йил 10 октябрь куни соат 19:00 ларда ҳайдовчи Жавул Давудогли (Туркия фуқароси, элчихона ҳайдовчиси) йўл варақаси асосида бошқарувида бўлган, “BMW” русумли давлат рақами D-789456 автоуловида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани А.Темур хиёбони томондан, С.Азимова кўчаси томонга, Мустақиллик шох кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, Мустақиллик-Шахрисабз кўчалари кесишган чорраҳасида чапга бурилиб, амалдаги ЙҲҚнинг талабларига риоя қилмай, қарама-қарши йўналишдан тўғрига ҳаракатланган ҳайдовчи Агзамов бошқарувидаги “Спарк” русумли 01 В 565 NA давлат рақам белгили транспорт воситасига тўқнашган. ЙПХ ходимлари тамонидан маъмурий баённома тузилган ва иш судга оширилган.


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо беринг;

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling