Курс иши бюджет хисоби услубий кўрсатма2020

Sana01.01.1970
Hajmi
#151835
Bog'liq
Курс иши бюджет хисоби услубий кўрсатма2020


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ



Тасдиқлайман”
Ўқув ишлари бўйича проректор
М.П.Эшов
_____________________
2020 й. «___» ______________









«Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» факультети


«Бухгалтерия ҳисоби» кафедраси
БЮДЖЕТ ҲИСОБИ”

фанидан




курс ишини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш бўйича

УСЛУБИЙ КЎРСАТМА




(Олий таълимнинг 5230900-Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича) бакалавр таълим йўналиши учун)


Тошкент - 2019
Ушбу услубий кўрсатма “Бухгалтерия ҳисоби” кафедрасининг 2020 йил “17” ноябрдаги “12” – сон йиғилишида муҳокамадан ўтган ва факультет кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган.


Кафедра мудири: _______________ Абдусаломова Н.Б.

Услубий кўрсатма “Молия ва бухгалтерия ҳисоби” факультети Кенгашида муҳокама этилган ва фойдаланишга тавсия қилинган (2020 йил “__” _____ даги “_____” – сонли баённома).


Молия ва бухгалтерия ҳисоби” факультети Кенгаши раиси: _______________ Бурханов А.У.




Такризчилар :


Р.О. Холбеков - “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси профессори, и.ф.д.
Ф.Т.Абдувахидов – ТМИ “Бюджет ҳисоби” кафедраси доценти, и.ф.н.


Тузувчилар:
Ш.Т. Эргашева – “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси профессори, и.ф.н.


© “Бюджет ҳисоби”фанидан курс ишини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш бўйича услубий кўрсатма. - Т.: ТДИУ, 2020. - 14 бет.
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

5230900-“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” (тармоқлар бўйича) таълим йўналиши талабалари "Бюджет ҳисоби фанидан 5-семестрда курс ишини ёзишлари ва ҳимоя қилишлари лозим. Курс иши ёзишдан мақсад назарий билимларни ҳамда кўникмаларни чуқурлаштириш, амалий машғулотларни илмий таҳлил қилиш, молиявий муаммоларни ечишда мустақил қарор қабул қила олиш ва мустақил фикрлаш кўникмасини намоён қилиш ва таҳлил қилинган материалларни умумлаштира олишва бошқалардан иборат.


Ушбу курс иши бажариш бўйича услубий қўлланма 5230900-“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” (тармоқлар бўйича) таълим йўналиши талабаларининг назарий ва амалий билим савиясидан келиб чиқиб, уни тадқиқ қилаётган ташкилот ёки муассасанинг молиявий -иқтисодий фаолиятини ҳисобга олиш ва таҳлил этишга ҳамда уни молиявий соғламлаштириш ва ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилади
Курс иши бюджет ташкилотларининг аниқ материаллари асосида бажарилади. У илмий тадқиқотга хос хусусиятларни жамлаши, амалиётга тадбиқ этиш учун аниқ тавсияларни ифодалаши лозим.
Курс ишига илмий раҳбарлик кафедра мажлиси баённомасига биноан тасдиқланган ўқув юкламасига асосан тайинланади.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling