17- мавзу. Комплекс ўҒитлар. Мураккаб ўҒитлар ишлаб чиқариш. Мураккаб ўғитлар


Download 97 Kb.
bet1/3
Sana28.02.2023
Hajmi97 Kb.
#1237347
  1   2   3
Bog'liq
No 17-MAVZU. KOMPLEKS UGITLAR. MURAKKAB UGITLAR ISLAB CIKARIS.


17- МАВЗУ. КОМПЛЕКС ЎҒИТЛАР. МУРАККАБ ЎҒИТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ.


Мураккаб ўғитлар.
Мураккаб ўғитларга шундай комплекс (яъни бир неча озуқа элементи бўлган) ўғитлар кирадики, бунда барча заррачалар (кристаллар ва доначалар) деярли бир хил кимёвий таркибга эга бўлиши керак. Бундай ўғитларга: таркибида бир неча озуқа элементи бўлган битта туз, масалан КНО3, (НН4)2НР04 ва бошқалар; таркибига иккита (Н+Р, Н+К, Р+К) ёки учта (Н+Р+К) озуқа элементи кирувчи икки ёки ундан ортик тузлар композицияси киради. Бундай композициялар нитрат, фосфат ва сульфат кислоталарнинг аммиак, табиий фосфатлар; калий, аммоний ва бошқаларнинг тузлари билан ўзаро таъсирлашувидан олинади.
Ўғитдаги таъсир этувчи моддалар қанчалик кўп бўлса, улар шунчалик ахамиятли бўлади. Турли экинлар, тупроқлар, иқлим ва бошқа шароитлар учун азот, фосфор ва калийнинг микдори ва нисбати хар хил бўлган муракаб ўғитлар талаб этилади. Улар Н:Р20:К2О массалари нисбати билан тавсифланади, масалан 1:1,5:0,5. Бунда таъсир этувчи моддаларнинг умумий микдори тарзида хам ифодаланиши мумкин, масалан Н+Р2О52О = 36%; айрим холларда Р2О:К2О нинг масса бўйича процент нисбати, масалан 12:18:6 ёки 12-18-6 шаклида ифодаланиши мумкин, бу сонларнинг умумий йиғиндиси ўғитдаги таъсир этувчи моддаларнинг умумий микдорини кўрсатади.
Уч компонентли 1:1:1; 1:1,5:1; 1:1:0,5; 1:1:1,5; 1:0,67:0,67 ва икки компонентли 1:4;0; 1:1:0; 0:1:1; 0:1;1,5 маркали ўғитлар энг кўп ишлатилади.
17.1. Калий нитрат.
Хоссалари ва олиниш усуллари.
Калий нитрат (калийли селитра) КНО3 — кристалл рангсиз кукун бўлиб, 337°С да суюқланади. Техник махсулот саргиш рангга эга. Суюқланиш хароратидан юқорида КН02 ва 02 га парчаланади. 20°С хароратда 100 г сувда 31,5 г, 114°С; да эса - 312 г КНО3 эрийди.
Калий нитрат — тутунли (кора) порох ишлаб чиқаришда, пиротехникада, озиқ-овқат ва шиша саноатида ишлатилади. У таркибида иккита озуқа элементи — азот ва калий (назарий таркиби - 13,85% Н ва 46,5% К2О) бўлган балластсиз (кераксиз қўшимчаси бўлмаган) бебахо ўғит ҳисобланади. Бу ўғитнинг яна бир мухим хусусияти шундаки, у гигроскопиклиги кам ва физиологик ишқорийдир. Аммо уни асосан саноатда ишлатилади, чунки калий нитратдаги азот ва калийнинг нархи бошқа ўғитлардагига нисбатан кимматдир.
Саноатда ишлатиш учун бир неча навлардаги калий нитрат ишлаб чиқарилади; улар таркибида 99,9; 99,85 ва 99,7% дан кам бўлмаган КНО3 ва шунга мувофиқ равишда 0,08; 0,1 ва 0,2% дан кам бўлмаган намлик бўлади. Шунингдек, улар таркибидаги хлоридли, карбонатли, нитритли ва бошқа қўшимчалар хам меъёрланади.
Калий нитрат оз бўлсада турли биокимёвий жараёнлар натижасида юзага келадиган табиий минерал тарзида хам учрайди. Шулардан бири хинд селитраси ҳисобланади. Унинг асосий таркиби калий нитратдан иборатдир.
Калий гидроксид ёки карбонатда нитрат кислотасини нейтраллаш ёки азот оксидларини абсорбциялаш усули бўйича калий нитрат олиш ишқорий реагентларнинг етишмаслиги ва қимматбахолиги сабабли кам қўлланилади. Калий хлорид ва натрий, аммоний, кальций нитратлардан калий нитрат олишнинг конверсияли усули саноатларда кенг тарқалгандир. Масалан, КС1 ва КНО3 ишлатилганда жараённи катион алмашинув усули билан амалга оширилиши мумкин. Бунда катионит даврий равишда кальций нитрат эритмаси билан (КНОз эритмаси олишда) ва калий хлорид эритмаси билан (катионитнинг регенерациясида) ишлов бериб турилади. Сўнгра калий нитрат эритмаси буғлатилади, совутилади, КНОз кристаллари центрифугада ажратилади ва қуритилади.
Калий хлорид ва нитрат кислота ёки азот оксидларидан калий нитрат олиш хам узига хос хусусиятга эгадир.
Калий нитрат ишлаб чицаришнинг конверсияли усули.
Қуйидаги алмашиниш реакциясига асосланган усул кенг тарқалгандир:
КС1 + НаНО3 = НаCл+КНО3
5, 25, 50 ва 100°С хароратдаги КС1 + НаНОз = НаС1 + КНО3 сувли системасида эрувчанлик диаграммаси 14.1. — расмда тасвирланган. Бундан кўринадики, 5-25° С хароратдаги калий тузларининг эрувчанлиги натрий тузларига нисбатан кам; 100°С да, аксинча, НаС1 нинг кристалланланиш сохаси кескин ортади. Агар 100°С да КС1 ва НаНОз ларнинг эквимоляр аралашмасининг эритмаси тайёрланса, квадрат диогналлари кесишишига тўғри келадиган а нуқта НаС1 нинг кристалланиш сохасида ётади. Бундай эритмадан 100°С хароратда сув буғлатилганда, эритма тўйиниши натижасида НаС1 кристаллана бошлайди ва эритма тузли массасининг таркиби ав чизиқ бўйича ўзгаради.
НаНОз КНОз

НаС1 КС1
17.1. - расм. 5, 25, 50 ва 100°С хароратдаги КС1 + НаНО3 = НаС1 + КНО3 сувли системасидаги эрувчанлик изотермаси.
в нуқтада эритма КС1 га хам тўйинади. Агар худди шу пайтда ажраладиган НаС1 кристаллари ажратилса ва сўнгра эритма, масалан 5°С га совутилса, бунда в нуқта КНО3 нинг кристалланиш сохасида бўлиб қолади. Эритма совутилганда бу туз хам чукмага тушади ва қолган эритма таркиби вс чизиқ бўйича ўзгаради.
Бунда а ва в нуқталар орасидаги масофа унчалик катта эмас, у холда эквимолекуляр микдордаги КС1 ва НаНО3 тутган эритмадан сувни буғлатишда жуда оз микдордаги НаС1 чўкмага тушади ва эритма тезда КС1 билан хам тўйинган холга келади. Бу эса эритмани совутиш КНО3 унумини камайтиради. Ажратиб олинадиган НаС1 микдорини ошириш ва КНО3 унумини ошириш учун, диаграммадан кўринадики, бошланғич эритмага ортиқча НаНОз қўшиш лозимдир. Агар НаС1 ажратиб олиниши тугалланишига эритма учта туз — НаС1, КС1 ва КНО3 билан туйинса (яъни унинг тузли массаси Е2 нуқта билан тасвирланган) энг юқори унумга эришилади. Бунда хосил бўлган НаС1 кристалларини ажратиб олингандан сўнг, эритмани совутилиши натижасида КНОз нинг кристалланиши энг узун йўл Е2 бўйича содир бўлади ва энг юқори унумда махсулот олиниши таъминланади. КС1 ва НаНО3 орасидаги алмашинишни таъминлашнинг энг самарадор ва тежамкор усули бу — ўзгармас босим ва ўзгарувчан хароратда системадан сувни буғлатиш пайтида НаС1 нинг кристалланиши содир бўладиган циклик жараёнда амалга ошириш ҳисобланади. Бундай оптимал циклнинг тартиби ва ҳисоби изотермик ва изобарик диаграммалар кесишуви ёрдамида амалга оширилиши мумкин. КНО3 кристалланиши 50°С да тугалланадиган оптимал цикл учун мисол 15.2. — расмда кўрсатилган. Изотермик кесишувда а нуқта — совутиш жараёнида ва кесимда КНО3 кристалланганидан сўнг қоладиган эритмани тавсифлайди. Кристалланиш бошланишида эритманинг тузли таркибига в нуқта мувофиқ келади. Кристалланишдан олдин унга шундай микдордаги сув қўшиладики, у Кристалланиш охирида фақат белгиланган хароратдагина (50°С) натрий хлорид билан тўйиниши керак. в эритма қайнаётган с эритмадан сувнинг буғланиши ва НаС1 нинг кристалланиши натижасида олинади. Буғлатиш учун бошланғич эритма с — эритма а нинг КС1 ва НаНО лар эквимоляр аралашмаси билан аралаштирилишидан олинади.

НаНО3 КНО3

КС1 НаCl

17.2. — расм. Изотермик (50°С) на изобарик (0,1 МПа) диаграммасида
КС1 + НаНО3 = КНО3+НаС1 оптимал цикл конверсияси.
Шундай қилиб, цикл сав учбурчаги бўйича амалга оширилади. Циклнинг тузли коэффициенти (яъни олинган КНОз массасининг буғлатилган сув массасига нисбати) қанчалик катта бўлса, буғлатишга шунчалик оз энергия сарфланади. КНО3 кристалланишининг охирги харорати қанчалик катта бўлса, эритмани совўтишга шунчалик оз харажат кетади. СО-25° С оралиғида жойлашган қайнаш нуқтасидан кристаллантиришнинг охирги хароратигача чегарасидаги температурали цикл энг тежамкор ҳисобланади. Бунда Вв чизиқли буғланиш учун оптимал КНО3 нисбати 0,69-0,96 оралиғида бўлади улар нисбатан юқори тузли коэффициентлар ва кам хажмли айланма эритмалар бўлишини таъминлайди.

Download 97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling