Akramov R Yosh fudbolchilarni tanlab olish va tayorlash

Sana01.01.1970
Hajmi
#170448
Bog'liq
Akramov R Yosh fudbolchilarni tanlab olish va tayorlash


Р. Акрамов


Ёш футболчиларни танлаб
олиш ва тайёрлаш


Тошкент
Узб. “Медицина”
1989


75.578
Рецензент – Узбда хизмат курсатган мураббий
И.Тошмухамедов

Акрамов Р.
А. 42 Ёш футболчиларни танлаб олиш ва тайёрлаш. – Т.:
Медицина, 1989 . С – 86 с.ISBN 5 – 638 – 00151 – 4
Адабиётлар: б. 84-85.
Акрамов Р. Отбор и подготовка юных футболистов.


ББК 75.578
А 4204000000 – 023 59-89 Узб «Медицина»
М354 (04) – 89 нашриёти, 1989 й.


ISBN 5-638-00151-4


кириш
Барчага маълумки, совет футболчиларининг шоншуҳрати оламга таралмоқда, маҳорати ўсмоқда, Европа кубоги учун олиб борилган курашда совет футболчиларининг финал мусобақасида қатнашгани бунинг ёрқин далилидир.
Албатта келажакда ҳозирги ажойиб футболчиларимизнинг ўрнини босадиган, совет футболи шарафи учун курашадиган футболчилар етиштириш энг асосий масалалардан бири хисобланади.
Совет футболчилари маҳоратининг йил сайин ўсиб бориши ўринбосаоларни тайёрлашда тренерларнинг ўсмирлар билан ити олиб бориш малакасига боғлиқ. Шунинг учун ҳам футбол бўйича мастерлар командалари ҳамда Собиқ Иттифоқ терма команлалари учун юқори малакали ўринбосарлар тайёрлашда ўқув машғулотларига замон талаблари , асосида ёндошмоқ, ёш футболчилар билан ишлаш жараёнида янги шакл ва методларни жорий қилиш зарур, бусиз мувафсЬакиятга эпишиб бўлмайди.
Собиқ Иттифоқ Министрлар Совети ҳузуридаги физкультура ва спорт комитети 1976 йил 29 октябрда «Футбол бўйича олимпия резервларини тайёрловчи болалар ва ўсмирлар махсус мактаблари фаолиятини янада яхшилаш тадбирлари ҳақида» чиқарган қарорида футболчиларни тайёрлашни илмий асослаш масалаларига катта ўрин берилган.
Уринбосарларни тайёрлаш умумтаълим мактабларида футбол бўйича куни узайтирилган ва Ўкув машғулотлаои чукур Ўзлаштириладиган махсус синфлар катта роль, ўйнайди. Бунда болалар футболга мехр қўядилар ва футбол ўйняш сиоларини ўрганадилар.
Ҳар бир спорт мактабида футбол бЎйича махсус синфларнинг очилиши ўқув машғулотлари мазмунини яна ҳам оширади. Бунда машғулотлар кунига 2 маҳал ўтказилади.
Ҳозирги замон футболининг кун сайин ривожланиши жисмонан бақувват ва истеъдодли ўйинчиларни талаб қилади. Шунинг учун ҳам футболчиларни тайёрлашдаги энг асосий масала — умидли ёшларни танлаб олишдир.Кейинги йилларда ёш футболчиларни қизиқишига ваистеъдодига қараб танлашга катта аҳамият берилмоқда.1973 йилда венгриялик Томаш Дьенак тренерларнинг болаларни футбол мактабларига танлаб олишидаги амалийишлари тажрибасини умумлаштириб, қўлланма яратди. Танлаб олишда болаларнинг тўпни эгаллаб олиш қобилияти ва бир қатор контроль нормативларига қараб баҳо берилди.
1974 йилда А. А. Сучилин ва А. П. Лаитев 8—10 яшар болаларни футбол бўйича болаларўсмирлар Спорт мактабларига танлаб олиш методикасини ишлаб чиқдилар.Бунда ташкилий ишлар, контроль нормативларни қабулқилиш, махсус тадқиқотлар ўтказиш кўзда тутилди.Улар БУСМ га чуқур медицина кўриги, педагогик кузатишлар, контроль ва махсус синовлардан ўтгандан сўнг қобилиятли болаларни қабул қилиш юзасидан тавсия берилди.
БЎСМ лари ҳамда спорт йўналишидаги мактаб-интернатлар низомида кўрсатиб ўтилганидек, истеъдодли ва умидли спортчиларди танлаб олиш бутун ўқиш жараёнида олиб борилади. Ҳар йили ўқишга қабул қилиш вақтида ўқувчиларни танлаб олиш ёки бир ёш группасидан иккинчисига ўтказиш масаласи ҳар томонлама текшириб кўриш йўли билан ҳал этилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling