21-Маъруза. Мавзу: “Товуш тўлқинлари. Материалларнинг харорат ва иссиқлик хусусиятлари” Режа: - Товуш тўлқинлари хақида умумий маълумот.
- Материалларнинг харорати ва иссиқлик хусусиятлари.
- Товуш тўлқинлари деб муҳитнинг (қаттиқ жисмлар, суюқликлар ва газларнинг) маълум бир частота билан содир бўладиган даврий сиқилишлари ва кенгайишларига айтилади. Муҳитнинг таркибий қисмлари тўлқиннинг тарқалиш йўналишида тебранма ҳаракатларни содир қилади, шу сабабли бундай тўлқинлар бўйлама механик тўлқинлар деб аталади. Товуш тўлқини деган ном одамнинг қулоғи қабул қиладиган диапазон билан боғланади, у тахминан 20 ... 20000 Гц интервални ташкил қилади. 20 Гц дан паст бўлган бўйлама механик тўлқинлар инфратовушлар, 20 кГц дан юқорилари эса – ультратовушлар деб аталади.
Муҳит сиқилганда унинг ҳажми V дан V-∆V гача ўзгаради. ∆р босим ўзгаришининг ҳажмнинг нисбий ўзгаришига нисбати муҳит қайишқоқлигининг ҳажмий модули деб аталади: B = = p0v2 (18.1) Бунда p0 – сиқилиш зонасидан ташқаридаги зичлик, v – товушнинг муҳитдаги тезлиги. - Бундан товушнинг тезлиги қуйидагича аниқланади:
- v = (18.2)
- Шундан келиб чиққан ҳолда, товушнинг тезлиги муҳитнинг қайишқоқлиги (В) ва инерцион хусусиятларига (р0) боғлиқ бўлади. Ҳар иккала ўзгарувчи ҳароратнинг функцияси бўлиб ҳисобланиши сабабли, товушнинг тезлиги ҳам ҳароратга боғлиқ бўлади. Бу хусусият акустик термометрларнинг асосига қўйилган. Қаттиқ жисмлар учун бўйлама тезлик Е Юнг модули ва W Пуассон коэффициенти орқали аниқланиши мумкин:
- V =
1000 Гц частотага мос келадиган интенсивлик учун β товуш даражалари.
Товуш манбаи
|
дБ
|
Ниагара шаршараси
|
85
|
Ракета двигатели 50 м масофада
|
200
|
Тиқилинч автомобиль йўли
|
80
|
Товуш тўсиғидан ошиб ўтиш
|
160
|
Автомобиль 5 м масофада
|
75
|
Гидравлик пресс 1 м масофада
|
130
|
Идиш ювиш машинаси
|
70
|
Оғриқ остонаси
|
120
|
1 м масофадан гаплашиш
|
60
|
10 Вт Hi-Fi овоз кучайтиргич 3 м масофада
|
110
|
Ҳисоб-китоб бюроси
|
50
|
Овоз сўндиргичсиз мотоцикл
|
110
|
Шаҳар кўчаси (транспортсиз)
|
30
|
Рок-н-ролл
|
100
|
1 м масофадан шивирлаш
|
20
|
Метро поезди 5 м масофада
|
100
|
Баргларнинг шитирлаши
|
10
|
Пневматик дрель 3 м масофада
|
90
|
Эшитиш остонаси
|
0
|
Do'stlaringiz bilan baham: |