Трансформация жараёнида банк хизматларини масофадан курсатишнинг методологик


Download 325.65 Kb.
Pdf ko'rish
Sana09.02.2023
Hajmi325.65 Kb.
#1179431
Bog'liq
Taqriz Nordik



Тошкент давлат икгисодиёт университети мустакил изланувчиси 
Мамадияров Зокир Тоштемировичнинг «Ракамли 
трансформация 
жараёнида банк хизматларини масофадан курсатишнинг методологик 
асосларини такомиллаштириш» мавзусидаги 08.00.07 - «Молия, пул 
муомаласи ва кредит» ва 08.00.16 - «Ракамли иктисодиёт ва халкаро 
ракамли интеграция» ихтисосликлари буйича икгисодиёт фанлари 
доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси
авторефератига
Т А ^ Р И З
Банк мах,сулот ёки хизматларини ракамлаштириш имконияти ахборотни 
кайта ишлаш харажатларини камайтириши, банк хизматлари ракамли мухитда 
шаффоф булишига хизмат килади. Дунёдаги олий таълим муассасалари, 
илмий марказлари ва нуфузли халкаро молия-кредит ташкилотларида банк 
хизматларини масофадан курсатиш тизимларининг (интернет банкинг, мобил 
банкинг, мобил иловалар ва бошкалар) назарий-методологик, услубий ва 
иктисодий-хукукий асосларини такомиллаштириш буйича катор устувор 
йуналишларда тадкикотлар олиб борилмокда, жумладан: интернет банкингдан 
фойдаланишда ижтимоий таъсирнинг инновацион каршиликка таъсирини 
ижтимоий таълим ва таъсир назариялари асосида 
аникдайдиган 
концептуал 
моделини ишлаб чикиш; мобил тулов тизимида (Structural equation model, 
SEM) тахдилини хдсобга олган х,олда, тизимдан фойдаланишга энг катта 
таъсир курсатадиган хизматдан коникиш, хизмат сифати, осон булиши ва риск 
каби омиллари концептуал модел асосида аникланди; М-банкингни кабул 
килишда мижозлар билан муносабатларни бошкариш (Customer relationship 
management, CRM) тизимидан фойдаланишда мижозлар коникиши ва узаро 
таъсирини тахдил килиш учун концептуал моделини ишлаб чикиш каби 
йуналишларда тадкикотлар олиб борилмокда.
Бугунги кунда 
«FinTechs»HHHr 
ривожланиши натижасида бизнес, банк ва 
молия тизими мухдтида катта узгаришлар руй берди. Банк хизматлар бозорида 
хдм интернет, онлайн хизматлар, ракамли ёрдамчилар, ижтимоий ахборот 
воситалари, 
FinTechs 
ва иловалар, АТМ, Call-центр, мобиль технологияларни 
куллаш камда улардан фойдаланиш банкларнинг хизмат курсатиш тарихида 
мисли курилмаган узгаришларга олиб келмокда. Куп сонли электрон каналлар 
оркали электрон банк хизматларини ривожлантириш мижозларга кушимча 
кулайликларни такдим этиш имконини берди.
Бугунги кунда ривожланган давлатлар банк тизимида куплаб молиявий 
хизматларнинг ортиб бориши масофадан банк хизматини 
курсатиш 
ахдмиятини янада оширди, натижада бутун дунё буйлаб йирик банклар 
томонидан банк хизматларининг турли хил вариантлари онлайн режимда


такдим этилмовда.
ТНу нуктаи назардан, тадкикотчи томонидан танланган «Ракамли 
трансформация жараёнида банк хизматларини масофадан курсатишнинг 
методологии 
асосларини 
такомиллаштириш» 
мавзусидаги 
иктисодиёт 
фанлари доктори (DSc) тадкикот иши мавзуси долзарб илмий иш хисобланади.
Тадкикот 
ишининг 
«Ракамли 
трансформация 
жараёнида 
банк 
хизматларини масофадан курсатишнинг назарий ва хукукий асослари» деб 
номланган 1-бобида банк хизматларини масофадан курсатишнинг вужудга 
келиши ва эволюцион ривожланишининг назарий асослари, банкларни 
инновацион ривожлантиришда ракамли банк технологиялари ва уларнинг 
узига хос хусусиятлари, истиклол йилларида ракамли трансформация 
жараёнида банк хизматларини масофадан курсатишнинг меъёрий-хукукий 
асосларининг шаклланиши ва такомиллашув боскичлари баён этилган.
«Ракамли трансформация жараёнида банк хизматларини масофадан 
курсатишнинг методологик асослари» деб номланган 2-бобида ракамли 
трансформация 
жараёнида 
банк 
хизматларини 
масофадан 
курсатиш 
механизми, хизматларини масофадан курсатиш гизимларини ривожлантириш 
концепцияси ва банкларни ракамли трансформация килиш шароитида банк 
хизматларини масофадан курсатиш тизимларининг методологик асослари 
муаллиф томонидан ишлаб чикилган.
«Ракамли трансформация жараёнида банк хизматларини масофадан 
курсатишнинг методологик асослари» масалаларини урганишга каратилган 3- 
бобида 
банкларни 
ракамли 
трансформация 
килиш 
шароитида 
банк 
хизматларини масофадан курсатиш билан боглик рисклар ва уларни 
бошкариш, 
Узбекистонда 
ракамли 
трансформация 
жараёнида 
банк 
хизматларини масофадан курсатиш амалиётининг тахлили ёритиб берилган, 
шунингдек, ракамли трансформация жараёнида банк хизматларини масофадан 
курсатиш тизимларига таъсир этувчи омиллар аникланиб, улар буйича 
гипотезалар шакллантирилди хдмда уларнинг банк хизматларини масофадан 
курсатиш тизимига таъсири муаллиф томонидан яратилган модел оркали 
эконометрик тахлил килинган.
Тадкикот 
ишининг 
«Ракамли 
трансформация 
жараёнида 
банк 
хизматларини масофадан курсатишни ривожлантириш истикболлари» деб 
номланган 4-бобида ракамли трансформация жараёнида банк хизматларини 
масофадан курсатишнинг илгор хориж тажрибаси, банкларни ракамли 
трансформация килиш жараёнида банк хизматларини масофадан курсатишни 
такомиллаштиришдаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йуллари хдмда 
ракамли 
трансформация 
жараёнида 
банк 
хизматларини 
масофадан 
курсатишни инновацион ривожлантириш истикболлари баён этилган.
2


Тадкщ от ишида куп омилли чизикли моделдан фойдаланилган. Ишда 
фойдаланилган маълумотларга эътибор берсак, маълумотлар купрок чизиксиз 
моделларга мос келишини куришимиз мумкин. Шу сабабли, логарифмли 
моделдан фойдаланилганда, ишнинг услубий ахдмияти янада ортган булар 
эди.
Аммо шуни кайд этиш жоизки, изланувчи З.Мамадияров томонидан катта 
маълумотлар базаси тахлил этилган ва ОАК томонидан диссертация ва 
авторефератларга куйилган услубий-техник талабларга тулик риоя этилган. 
Илмий 
иш 
бой 
илмий 
манбалар, 
электрон 
ресурслар 
ва халкаро 
ташкилотларнинг 
хисоботларидан 
унумли 
фойдаланилган. 
Изланувчи 
томонидан манбалар шунчаки келтирилмасдан, уларнинг барчаси таккослама 
тахлиллар ва шархлар о р кал и изохланган.
Мустакил изланувчи Мамадияров Зокир Тоштемировичнинг «Ракамли 
трансформация жараёнида банк хизматларини масофадан курсатишнинг 
методологик асосларини такомиллаштириш» мавзусида иктисодиёт фанлари 
доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган тадкикот иши 08.00.07 -
«Молия, пул муомаласи ва кредит» ва 08.00.16 - «Ракамли иктисодиёт ва 
халкаро ракамли интеграция» ихтисосликларига тулик мос келади ва 
Узбекистан республикаси ОАК талаблари асосида тайёрланган иш булиб, уни 
Тошкент давлат иктисодиёт университети хузуридаги илмий даражалар 
берувчи DSC.03/10.12.2019.1.16.01 ракамли илмий кенгаш асосида бир 
марталик илмий кенгашга химоя килиш учун тавсия этаман.
Халкаро Нордик Униве 
ректори, и.ф.д.,
Мустафакулов
3

Download 325.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling