6-мактаб (Раҳматуллаев Илҳом)

Sana01.01.1970
Hajmi
#194153
Bog'liq
6-мактаб (Раҳматуллаев Илҳом)


Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалидан Пастдарғом туманидаги мактабларга бириктирилган ўқитувчилари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ



Т/р

Олий таълимдан мактабларга бириктирилган ўқитувчи Ф.И.Ш.

Бириктирилган мактаби

Мактабга борилган сана

Мактаб борганда нималар қилган


Раҳматуллаев Илҳом Раҳматуллаевич

Пастдарғом тумани 6-мактаб

22.12.2020 йил биринчи марта

ТATУ Самарқанд филиалининг 6-мактабда таълим сифати ва натижадорлигини ошириш бўйича чора-тадбир режаси ишлаб чиқилиб, ҳамкорлар томонидан тасдиқланди. Пастдарғом тумани 6-мактаб паспорти тузилди. Мактаб ўқитувчиларининг сифат таркиби аниқланди. Мактаб билан биргаликдаги ҳамкорлигида битирувчи синф ўқувчиларини касбга йўналтириш бўйича ҳаракат дастури ишлаб чиқилди.

Раҳматуллаев Илҳом Раҳматуллаевич

Пастдарғом тумани 6-мактаб

ТАТУ Самарқанд филиалининг 6-мактабда таълим сифати ва натижадорлигини ошириш бўйича мактаб раҳбарлари билан биргаликда ўқитувчиларнинг дарслари таҳлил қилинди.
Мактаб ўқитувчилари таълим соҳасига оид янги қабул қилинган фармон ва қарорлар билан таништирилди.
Мактаб битирувчиларни қизиқишига қараб йўналишларга ажратилди ҳамда улар билан ишлаш, қўшимча равишда тугараклар ташкил этиш белгиланди.
Мактабда иситиш тизими яхши ишламаслиги, мавжуд хоналарни аксарият қисмида сиғими кичик эканлиги, химия, физика, жисмоний тарбия математика фанларидан ўқитувчи етишмаслиги, ўқитишнинг илғор техникалари (компъютерлар, видеопроекторлар ва электрон-доскалар) етишмаслиги аниқланди. Мавжуд муаммолар бўйича талабномалар тайёрланди.


Тошкент ахборот технологиялари университети
Самарқанд филиали директори З. Қаршиев

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling