1942 йилларда ўзбек хотин қизларининг жанггоҳлардаги жасорати – душманни оловдек қўрқитган Зебо


Download 22.87 Kb.
bet1/2
Sana19.06.2023
Hajmi22.87 Kb.
#1600899
  1   2
Bog'liq
Zeboxon

1942 - йилларда ўзбек хотин - қизларининг жанггоҳлардаги жасорати – душманни оловдек қўрқитган Зебо


Нуъмонжонова Машҳура Қобилжон қизи
Фарғона давлат университети
филология факультетининг талабаси
Телефон : + 998(91) 128 06 79
aliysheraliy1978@gmail.com
Аннотация
Москва остоналарида жасорат кўрсатган , кўплаб қаҳрамонлар орасида Тўмарисдек довюрак Зебо Ғаниева номи кўпчиликка нотанишдек туйилади. Ҳақиқий ўзбек аёлинг мардонавор кураши , унинг тақдири қизиқ , балки бу сизларни ўйлантирар. Унинг урушдаги жасоратлари тўғрисида сўз боради.
Калит сўзлар: Уруш , катта жасорат эгаси Зебо Ғаниева, Фронт, оғир жанглар, кураш, озодлик, душман, дивизия, маънавий жасорат, ҳарбий қисм, Ўзбекистон
Иккинчи жаҳон уруши йилларида кўплар қатори, Ўзбекистон аёллари ҳам фашизм устидан қозонилган ғалабага катта ҳисса қўшганлар. Мамлакатимизнинг олти мингга яқин фидойи қизлари ва аёллари фашизм босқинчиларига қарши жангларда қатнашган. Улар орасида ҳужум авиация полки кузатувчиси Сайёра Шукурова, мерган Раҳима Алимова, жангчи қизлар Роза Ибрагимова ва Сабира Мажидова шунингдек, ҳарбий қисмни, ўз ҳаёти эвазига қутқарган радио оператори Елена Стемпковская ва снайперчи Зебо Ғаниева жасорати унутилмайди.
А.V. Луначарский номидаги Москва давлат театр санъат институтининг талабаси, Зебо Ғаниева урушнинг дастлабки кунларидаёқ, юз минглаб талабалар сингари фронтда кўнгилли равишда қатнашди. У 1923 -йил 20- августда Озарбайжоннинг Шамаха шаҳрида таваллуд топган. Зебонинг отаси озарбайжон онаси ўзбек бўлган, 14 ёшида ота - онасида ажралиб қолди. 1937 - йил Зебонинг онаси қатағон қилинди. Натижада отаси Паша Ғаниев қизининг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида қизидан воз кечди. Шу йиллардан бошлаб бу қизнинг тақдири Ўзбекистон билан боғланди. У Тошкент Филармониясининг хореография бўлимига ўқишга кирди. 1940 - йил 17 ёшида Зебо Москвага кўчиб кетди . У ерда ГТИСнинг актёрлик факультетига ўқишни давом эттирган. Фронт бўйлаб шундай оғир жанглар юз берардики,инсонлар қирувчи қуроллар олдида, кичик махлуқотга айланиб қолгандилар. Совет аскарлари баъзида душманга ўлжага айланиб, қириб ташланарди. Шундай вақтларда бир қанча партия органлари томонидан хотин-кизларни ҳам урушга сафарбар қилиш амалга оширилди. Армия сафига партия ва комсомол тўпларидан келган аёллар снайперлар мактаби,биринчи алоҳида аёллар захира милтиқ полклари билан таъминланганди. Зебони қисқа муддатли ўқ отиш курсларига юборишди. У ерда пулемёт ва мерган милтиғини отишни ўрганиб, тез орада моҳир разведкачи бўлди. Зебо Ғаниева 1941 йил 16 - октябрдан бошлаб Москва вилоятининг Краснопресненский туманида қизил армия сафида жанг олиб борди. У Лелинград ва Шимолий – Ғарбий фронтда жанг қилар, радио оператор сифатида , разведка гуруҳлари таркибида 16 марта олдинги душман чизиқларини кесиб ўтди. Дивизия таркибида радио орқали душман ҳақида қимматли маълумотлар берар. У дивизянинг энг яхши снайперларидан бири ҳисобланарди.
Download 22.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling