2- мавзу: Педагогик акмеология фанининг предмети ва мақсад ҳамда вазифалари


Download 22.2 Kb.
bet1/5
Sana03.06.2024
Hajmi22.2 Kb.
#1841879
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-мавзуга презентация

2- мавзу: Педагогик акмеология фанининг предмети ва мақсад ҳамда вазифалари.

  • РЕЖА :
  • 1. Акмеология ва педагогик акмеология тушунчаси мазмуни.
  • 2. Педагогик акмеологиянинг фан сифатида шклланиш зарурати.
  • 3. Педагогик акмеологиянинг предмети ва вазифалари.

Юнонлар, инсоннинг нимагаки қодир бўлса, қобилияти ва имконияти қирраларини кўрсатишга хизмат қиладиган барча етуклик белгилари намоён бўлган умрининг шу қисмини «акте» деб атаганлар. Акте — юнонча («юксалиш», «чўққи») камолот, юксалиш, етуклик маъноларини англатади. Акмеолог мутахассислар шахснинг юксак профессионализми ва ижодий маҳорати муаммоларини оқилона ечишни муҳим инсон ресурсларидан фойдаланишда деб билмоқдалар.

  • Юнонлар, инсоннинг нимагаки қодир бўлса, қобилияти ва имконияти қирраларини кўрсатишга хизмат қиладиган барча етуклик белгилари намоён бўлган умрининг шу қисмини «акте» деб атаганлар. Акте — юнонча («юксалиш», «чўққи») камолот, юксалиш, етуклик маъноларини англатади. Акмеолог мутахассислар шахснинг юксак профессионализми ва ижодий маҳорати муаммоларини оқилона ечишни муҳим инсон ресурсларидан фойдаланишда деб билмоқдалар.

Акмеология атамаси 1928-йилда россиялик психолог Н.А.Рибников томонидан илк бор илмий муомалага киритилган. Инсон онтогенезидан кейинги босқичларида ривожланиб борадиган, етуклик босқичигача шаклланадиган, индивидуал шахсий ва субектив тараққиётида кўтарилиб борадиган чўққини илмий мактабнинг бу намоёндалари кўпинча кулминация ёки опти­мум деб атайдилар.

  • Акмеология атамаси 1928-йилда россиялик психолог Н.А.Рибников томонидан илк бор илмий муомалага киритилган. Инсон онтогенезидан кейинги босқичларида ривожланиб борадиган, етуклик босқичигача шаклланадиган, индивидуал шахсий ва субектив тараққиётида кўтарилиб борадиган чўққини илмий мактабнинг бу намоёндалари кўпинча кулминация ёки опти­мум деб атайдилар.

Етакчи файласуф олим Хатима Шайхова бу борада:«Акмеология — замонавий янги фан. Унинг муҳим вазифаси муайян касб-корликнинг юксак поғонага кўтарилишидаги турли жиҳатларини ўрганишдир. Акмеологиянинг мазмун-моҳияти —инсоннинг ҳар бир касб-ҳунарни билим орқали чуқур эгаллаши, унинг жамият ривожи, миллат равнақи, турмуш фаровонлиги ҳамда ижтимоий тараққиётнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий-ҳуқуқий жиҳатларига ижобий таъсирини кучайтиришга хизмат қилишини чуқур англаши, ўз ижодий фаолиятини, касб-ҳунар соҳасидаги бурч ва масъулиятини адо этишга сарфлаш мақсадида мукаммаллик ва камолотга эришишни ўрганишдан иборат», дейди.

  • Етакчи файласуф олим Хатима Шайхова бу борада:«Акмеология — замонавий янги фан. Унинг муҳим вазифаси муайян касб-корликнинг юксак поғонага кўтарилишидаги турли жиҳатларини ўрганишдир. Акмеологиянинг мазмун-моҳияти —инсоннинг ҳар бир касб-ҳунарни билим орқали чуқур эгаллаши, унинг жамият ривожи, миллат равнақи, турмуш фаровонлиги ҳамда ижтимоий тараққиётнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий-ҳуқуқий жиҳатларига ижобий таъсирини кучайтиришга хизмат қилишини чуқур англаши, ўз ижодий фаолиятини, касб-ҳунар соҳасидаги бурч ва масъулиятини адо этишга сарфлаш мақсадида мукаммаллик ва камолотга эришишни ўрганишдан иборат», дейди.

Download 22.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling