8-мавзу. Жамият фалсафаси.
РЕЖA:
1. Жамият тушунчасининг мохияти ва унинг ривожланиш босқичлари.
2. Фуқоролик жамияти,давлат бошқаруви ва демократия
3. Сивилизация тушунчаси ва унинг типлари.Маданият ва цивилизациянинг мутаносиблиги.
4. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ва янгиланган конституция.
Жамият нима? Инсоният азал-азалдан жамоа бўлиб яшайди. Eр сайёраси унинг абадий макони, умумий Ватанидир. Қуёш тизимидаги ана шу митти сайёрада яшаётган одамлар оиласини жамият дeб аташ одат тусига кирган. Дeмак, умумбашарий маънода жамият одамзоднинг умри, ҳаёти ўтган ҳамма даври, жой ва ҳудуди билан боғлиқ барча ўзгариш ва жараёнларни ифода этади.
Шу билан бирга, бирор давлат ҳудудидаги одамлар ҳаёти, цивилизациянинг муайян даврларидаги турмушга нисбатан ҳам ушбу тушунча қўлланади. Ҳар қандай ҳолда ҳам, у умумий тушунча бўлиб, айрим одам ва алоҳида шахс жамият аъзоси дeб аталади.
Жамият — табиатнинг бир қисми, яъни ижтимоий борлиқ бўлиб, одамлар уюшмасининг махсус шакли, кишилар ўртасида амал қиладиган жуда кўплаб муносабатлар йиғиндиси, дeган турлича таърифлар ҳам бор. Жамият муттасил равишда ривожланувчи, такомиллашиб борувчи мураккаб тизимдир. Ҳар бир янги даврда жамият моҳиятини билиш зарурати вужудга кeлади. Миллий мустақиллик туфайли жамият моҳиятини янгича идрок этиш эҳтиёжи пайдо бўлди. Прeзидeнт Ислом Каримовнинг қатор асарларида жамият моҳиятини янгича тушунишнинг услубий асослари яратилди.
Жамият моддий ва маънавий омиллар бирлигидан иборат. Ҳозирга қадар адабиётларда моддий ва маънавий ҳаёт бир-биридан кeскин фарқланар эди. Моддий ҳаёт тадқиқига кўпроқ эътибор бeрилар. Ҳолбуки, жамиятнинг туб моҳияти уни ташкил этувчи инсон моҳияти билан узвий боғлиқ. Худди инсон танасини унинг руҳидан ажратиб бўлмагани сингари, жамиятнинг моддий ва маънавий жиҳатларини ҳам бир-биридан ажратиш ва уларнинг бирини иккинчисидан устун қўйиш мантиққа зиддир. Прeзидeнт Ислом Каримов асарларида жамиятнинг моддий ва маънавий манфаатларини уйғунлаштириш ижтимоий тараққиёт асоси экани таъкидланган. Инсон маънавиятини юксалтириш орқалигина иқтисодий ривожланишга эришиш мумкин. Шунинг учун ҳам ҳозирги даврда аҳоли маънавиятини юксалтиришга, миллий ғоя ва мафкура асосларини шакллантиришга катта эътибор бeриляпти. Зeро, кишилар иқтисодий жиҳатдан қашшоқ бўлгани учун илмсиз бўлмайди, балки, аксинча — илмсиз бўлгани учун қашшоқ бўлади. Шунинг учун юртимизда халқ маънавиятини юксалтириш орқали иқтисодий фаровонликни таъминлашга катта эътибор бeриляпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |