2-Лаборатория иши elektromantaj ishlarida turli sxemalarni yig‘ishni o‘rganish
Download 295.28 Kb.
|
2 Elektromantaj ishlarida turli sxemalarni yig‘ishni o‘rganish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўзлар
- 2. Ишни бажариш тартиби
2-Лаборатория иши ELEKTROMANTAJ ISHLARIDA TURLI SXEMALARNI YIG‘ISHNI O‘RGANISH. Ишдан мақсад: Электр монтаж ишларини бажаришда принципиал схема, таркибли схема, функционал ва монтаж (қўшиш) схемаларини чизиш ҳамда уларни монтаж қилишни ўрганиш. Таянч сўзлар: Принцпиал, функционал, таркибли, монтаж, ток кучи, кучланиш, электр зарба, электр жароҳат, ҳимоя воситалари, кўргазмали ўқув плакатлари. 1. Асбоблар: кўргазмали ўқув плакатлари ва электр асбоб ускуналари 2. Ишни бажариш тартиби: 1. Электр схемада берилган шартли график белгиларни ўрганиш. 2. Электр қурилмалар схемаларини классификасиясини билиш. 3. Принципиал электр схемани тузилиш методикасини ўқий билиш. 4. Тузилган схема бўйича стендда ишлаш. Соддалаштирилган ва кўргазмали равишда тузилган элементлар орасидаги электр занжир ва унда кўрсатилган электр қурилмалар. Бу қурилманинг ҳаракат принципларини кўрсатувчи шартли белгилар, айрим ҳолларда уларнинг нарҳи ва бошқа маълумотлар берилган тасвир электр схема дейилади. Eлектр схема (маълум бир иш учун яъни) проектлар тузиш, мотнаж ёки электр ускуналарни ишлатиш, уларнинг ишлатиш жойи ҳаракат принсипи маълумотларини ўзида мужассам қилади. Шемани билиш учун занжирда чизилган шартли белгиларни “ўқиш” билиш керак. Шартли белгилар ГОСТ талабларига жавоб бериш керак. Қишлоқ ҳўжалигида ишлатиладиган электр ускуналар шартли белгилар қўйидаги ГОСТ рақамлари орқали берилди. 2,751-73, 2,754-72, 2, 755-74, 2,756-16. Шартли оддий геометрик белгилар тасарруфи орқали бир-биридан ўлароқ тасвир қилинган аппарат ёки қурилма (жиҳоз) кўрсатилган. Берилган схемани “ўқиш” учун фақатгина шартли белгиларни билибгина қолмай, балки қурилма таркибига кирган алоҳида берилган аппарт, асбоблар ҳаракат қилиш принсипларини бошқа элементларини кетма-кет ва параллел улаш асосий қоидаларини эсда тутиш фойдалидир. Электр юритмаларини, трансформатор, электромагнит (магнитли) релесини, юргизгичлар схемаси ва бошқалар. Схемани “ўқишниг” асосий бўғинларидан бошлаб, кетма-кет тузишни билиш: шарт: - Электр энергиянинг таъминот марказидан то истеъмолчигача йўналаётган энергия оқимини йўналишини билиш. - схема занжирини оддий бўғинларга бўлиш. - Оддий занжир бўғинларига кирувчи ҳар-бир элементнинг умумий занжир бўйлаб бажараётган вазифасини. - Электр қурилмалар таркибига кирувчи аппаратларнинг бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган ҳаракатларини. Eнг аввал ишни истеъмолчиларнинг ишини бошқарувчи асосий аппаратлари занжиридан бошламоқ керак. Ундан кейин эса ушбу занжирдаги аппаратлар контактларининг қай бири бу занжирига киришини ва асосий аппаратнинг ишлаш учун уларнинг таъсирини аниқлаб олиш керак. Ушбу занжир бўғимини аниқлагандан кейин бу занжирни қўшув контактларни кўришимиз мумкин ва ҳ.к. Шеманинг белгиланиш вазифасидан келиб чиққан ҳолда қўйидаги бўлимларга бўла оламиз: таркибили, функсионал, принсипал, қўшилиш услуби схемаси бўйича: монтаж қилиш, тузилиш ва қўшув схемалари. Download 295.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling