2-масала. Хорижий мамлакатларда ва Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртларида малака оширган профессор-ўқитувчиларнинг ҳисоботлари


Download 15.42 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi15.42 Kb.
#1550387
Bog'liq
2-масала Факультет кенгашига


2-масала. Хорижий мамлакатларда ва Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртларида малака оширган профессор-ўқитувчиларнинг ҳисоботлари.
2022 йил 26 сентябрдан 2022 йил 15 октябргача муддатда Инсон ресурсларини бошқариш факультети профессор-ўқитувчиларига Буюк Пётр номидаги Санкт Петербург политехника университети томонидан “Менеджер 3.0: компетенции современного руководителя” дастури асосида 144 соатлик малака ошириш курслари ташкиллаштирилди. Курс охирида барча қатнашчилар гувоҳномалар билан тақдирландилар.
2022 йил 21 ноябрдан 2022 йил 4 декабргача муддатда Инсон ресурсларини бошқариш факультети профессор-ўқитувчиларига Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Халқ хўжалиги ва давлат хизматлари академияси томонидан факультет профессор ўқитувчиларига “Инсон ресурсларини бошқариш” дастури бўйича 72 соатлик малака ошириш курслари ташкиллаштирилди. Курс охирида барча қатнашчилар гувоҳномалар билан тақдирландилар.
Инсон ресурсларини бошқариш факультети профессор-ўқитувчиларни 17 нафари 2023 йил апрель ойида Россия Федерацияси Санкт-Петербург Ишлаб чиқариш менежменти Олий мактабининг Саноат менежменти, иқтисодиёт ва савдо институти юқори малакали профессор-ўқитувчилари томонидан грант асосида “Корпоратив бошқарув” модули бўйича малака ошириш курсларида қатнашиб, гувоҳнома олишган.
Самарқанд давлат университети “Тармоқлар иқтисодиёти катта ўқитувчиси Джалолова Саодат Зиёваддиновна Чехия Республикаси Czech University of Life Sciences PragueUniversityда 2022 йил сентябрь ойида стажировка ўтаб келди ҳамда муқобил тарзда малака ошириш хуқуқига эга бўлди. Шунингдек, кафедра катта ўқитувчиси Махмудова Моҳинур Равшанбековна иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори PhD диссертациясини ёқлаганига 3 йил тўлмаганлиги сабаб муқобил тарзда малака ошириш хуқуқига эга бўлди.
2022 йил 4 апрельдан 22 майгача Тармоқлар иқтисодиёти кафедраси мудири, доцент Низамов Ахтам Нўмонович Бош илмий методик марказда 288 соат ҳажмида муқобил шаклда малака оширди ва гувоҳномага эга бўлди.
2023 йил апрель-май ойларида Тармоқлар иқтисодиёти кафедраси доценти Б.Бобоқулов Тошкент давлат университети Малака ошириш ва қайта тайёрлаш Марказида малка оширмоқда.
Download 15.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling