Хорижий мамлакатларда иқтисодий хавфсизликнинг таъминланиш моделлари


Download 21.4 Kb.
bet1/2
Sana04.02.2023
Hajmi21.4 Kb.
#1158717
  1   2

ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДА ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИНГ ТАЪМИНЛАНИШ МОДЕЛЛАРИ

5.1 АҚШнинг иқтисодий хавфсизлиги


Биринчи маротаба “Иқтисодий хавфсизлик” термини, ресурсларни чегарали эканлиги тўғрисидаги мавзу пайдо бўлиши билан, руёбга келди. Миллий хавфсизлик иқтисодий аспектларининг кутарилишини асослари ишлаб чиқаришнинг махсуслаштирилиши ва концентрациялашиши тўғрисидаги қонунлар ишлашини натижаси, уни жамоатлаштириш даражасини ўсиши, ишлаб чиқариш ва алмаштириш жараёнини интернационаллаштиришдир. Бунга АҚШ мисол була олади.


АҚШ узининг иқтисодий хавфсизлиги тўғрисида мустакиллигини эълон килиниши билан уйлай бошлади. Федерал хукуматларнинг куйган кадамларидан бири Америка ишлаб чиқарувчиларини фаол химоялаш тўғрисидаги баёноти булди. Шундан кейин ёш Америка саноатини унинг ташқи бозорлар учун курашишида давлат томонидан куллаб-кувватланиши буйича чоралар мажмуасини амалга оширди. 1933 йилнинг 4-чи мартида Ф.Рузвельт АҚШ президенти булди. Унинг президентлигини биринчи 100 куни ичида 15 та қонун қабул қилинди. Улар инқирозни йўқотиш ва мамлакатнинг иқтисодий қувватини тиклаш буйича чоралар ўтказишнинг асоси бўлиб, “янги курс”ни намоёндаси бўлди. Ф. Рузвельт давлатнинг иқтисодий ҳаётга аралашмаслигини мумтоз назария ва амалиётидан воз кечишини намойиш қилди. Ф. Рузвельт ва унинг командаси XX асрнинг бозор механизми, бозор асосларининг ва хўжалик жараёнида давлат иштирокининг оптимал бирлашуви эканини тушундилар. Бундай бирлашувнинг сабабларидан бири – жамиятдаги ижтимоий иқлимга таъсир қилишни зарурийлиги, чунки шахснинг иқтисодий манфаати давлат ижтимоий сиёсати оркали амалга оширилади.
Бу соҳадаги ишларни координациялаш учун 1934 йилнинг 29 июнида президент Ф. Рузвельт карори билан иқтисодий хавфсизлик буйича Федерал қўмита ташкил этилди. 1972 йилда Президент Ричард Никсон иқтисодиётни англаш (кўтариш) мақсадида иқтисодий сиёсат Маслаҳат қўмита ташкил этди. Аммо 80-чи йилларнинг бошига келиб, АҚШдаги иқтисодий холат яна мураккаблашди: бюджет танглиги ва инфляцияни ўсиши бошланди. Миллий хавфсизликка нисбатан ўсиб борувчи хавф-хатарни тан олиб, президент Билл Клинтон аввалгиларидан илгари борди: 1947 йили Миллий Хавфсизлик Иттифоқини сиёсий ҳаётда бўлганидек, иқтисодиётдаги, мақсад ва ҳуқуқларига эга бўлган, Ноиқтисодий Советининг ташкил этди. Аммо узининг кудратига кура, иқтисодий хавфсизлиги муаммоси ёки саволи 2001 йилнинг 11 сентябр воқеаларидан сўнг умуман ташкил этила бошланди.
Иқтисодий хавфсизлик тушунчаси жамият ривожланишининг маданий ва тарихий контекстидан ажралмасдир. Ўзгарган ташқи ва ички мухит, таъсир қилиш хусусияти ва кучига кура хар хил бўлган хавф, кадриятлар диалектикаси хавфсизликни тушунишга узича таъсир курсатар эди. “Миллий ва иқтисодий хавфсизлик”нинг мудофаа стратегиянинг синоними сифатида, Ўзбекистон, Шарқий Оврупа ва якин хорижий мамлакатларининг ижтимоий ҳаётини демократлаштириш; шахс ва жамиятнинг ҳаётий мухум манфаатларига ядро, биологик ва экологик хавфларни ўсиб боришини тушиниб етиш; индивидуал ва жамоа муносабатлари атрофидаги интенсив жамоа бахси; миллий ва халқаро хавфсизликнинг ўзаро боғлиқлигини купчилик Жаҳоннинг давлат йулбошчилари томонидан чукур тушуниб етиши, анъанавий тушинишдан четланиш жараёнида чуқур из қолдирди.
Агар хавфсизликнинг асосий куринишларини “халқаро хавфсизлик, шахс хавфсизлиги, жамоа хавфсизлиги, давлат хавфсизлиги” вертикали буйича тахлил килса, тахлил учун хар хил тарихий даврда шахс хавфсизлигига ёндошиш муаммоси энг қийин бўлиб қоляпти. Гап энг аввало шахс хавфсизлиги концепциясини фалсафий асоси тўғрисида боради.
Хавфсизликка ғарб фалсафий ёндошишларининг ривожланиши ва бўлмоги кадимги ва ўрта асрларга тегишлидир. Бу даврларнинг рамзий-номлари Цицерон, Демократ, Сократ, Аристотель ва Фома Аквинский бўлиб қолди. Қадимги файласуфлар, асосан, индевид хавфсизлигига жисмоний суиқасд қилишга қарши туришга урғу беришган эди ва давлат ҳукуматини фуқаролар ҳаёти ва мулки хавфсизлигини таъминлашга чақирар эдилар.
Иқтисодий хавфсизликнинг АҚШдаги замонавий концепцияларини асосий хоссалари қуйидагилар:

  • миллий ва халқаро иқтисодий хавфсизликни ўзаро табийлигини тушуниш;

  • иқтисодий хавфсизлик тушунчаси инсоннинг асосий инсон ҳуқуқ ва истеъмолини ўз ичига олганига ишонч хосил қилиш;

  • бахсли масалаларни харбий йул билан хал қилишни имконияти пасайганигнага ўсиб борувчи ишонч;

  • трансмиллий жамоа-ижтимоий харакатлар ролини юкори бахолаш; миллий ва халқаро иқтисодий хавфсизликнинг нодавлат подтизимларини тузиш кераклигини тушуниб етиш ва хакозо.

Янги хавфсизлик концепцияларининг марказида харбий куч омилига ёндошишни ўзгариши бўлиши керак. Бугунги кунда хавфсизликнинг мазмуни инсонни эркинлик, тенглик, адолат ва фаровонликка ҳуқуқий интилишини таъминловчи ижтимоий-иқтисодий ютуклар билан белгиланади. Халқаро хавфсизликнинг позициялари мустахкамланмокда. Уни асосий мазмуни бугун уз ваколатини купайтирувчи халқаро ташкилотлар вазифаларидаги интеграцион жараёнлар, ўзгаришлар билан белгиланаяпти.

5.2 АҚШнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш механизми


Иқтисодий хавфсизликнинг Америка концепцияси миллий иқтисодий манфаатларга хавфларни қайтариш бўйича фалсафа ғояларининг мажмуаси, қадрият афзаллиги, методик ёндошишлар, иқтисодий дастурлар, эмпирик асосланган усуллар ва конкрет стратегияларни ўз ичига олади.


Умумий куринишда миллий манфаатлар Америка бошқарув хужжатларида “миллатнинг энг муҳим эхтиёжлари ва хохишлари” сифатида каралади. Миллий манфаатлари Америка президентлари томонидан ҳар йилги “Мамлакатнинг холати хакида”ги номалар ва хар йили президент маъмурияти томонидан чоп этиладиган “Бирлашма штатлари миллий хавфсизлигининг стратегияси” расмий хужжатида доимо тасдикланади. Кўп йиллар давомида АҚШнинг асосий максадлари узгармай коларди. Бугун АҚШ ўз олдига учта асосий мақсад қўймоқда: “дипломатия соҳасида самарали кадам қўйиш йўли билан хавфсизликни мустахкамлаш; АҚШнинг иқтисодий равнақини ошириш; хорижда демократияни тарқалишига кўмаклашиш”. Асос солувчи миллий мақсадларга америкаликлар қуйидагиларни киритади: вакилий ҳукуматнинг борлиги, бозор иқтисодиётини ривожланиши ва инсоннинг фундаментал ҳуқуқларига ҳурмат.
Ҳозирги шароитда АҚШ сиёсатининг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги асосий йўналишлари қуйидагилардир:

  • АҚШ нинг Жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш;

  • макроиқтисодий координицияланишни кучайтириш;

  • мамлакатнинг энергетик ва озик-овкат хавфсизлигини таъминлаш;

  • бошқа давлатларнинг баркарор ривожланишига ёрдам бериш;

  • давлатнинг ахборот тузумини такомиллаштириш ва миллий ахборотни химоялаш.

Глобал иқтисодий интеграциянинг кучайиши билан боглик равишда АҚШ, бошқа мамлакатлар ва халқаро иқтисодий институтлар билан боғланган холда, халқаро молия инкирозларини олдини олиш имкониятларини оширди. Бу соҳадаги ҳаракатлар ўз ичига қуйидагиларни олади: мамлакат иқтисодиёти ва молиясининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг қўлга киритилиш имкониятини оширишга урғу берган ҳолда, олдиндан огохлантириш ва инқирозларни олдини олиш механизмларини ташкил этиш; инқироз ҳолатида ишлатилиши мумкин бўлган ресурслардан нусха олиш; халқаро қарз инқирозларини режали хал этишни тезлаштириши мумкин бўлган расмий маросимларни қайта қуриш. Яқин Шарқ нефтига боғлик муносабатига принципиал ўзгаришлар киритилади (АҚШ энергетик эхтиёжларининг 40 фоизини импорт нефть ҳисобига қаноатлантирилади, асосан персия бўғозидан). Ҳозирги пайтда АҚШни асосий нефть билан таъминловчи давлат Венесуэлладир.
Иқтисодиёт соҳасида АҚШнинг кучлари ички иқтисодий муаммоларни хал этиш, Жаҳон бозори, океанлар ва космосга эркин киришни таъминлаш, коммунистик тузумга эга бўлган мамлакатларнинг АҚШга иқтисодий қарамлигини кучайтириш, ўзининг экологик, демографик ва бошқа муаммоларини Жаҳон ҳамжамияти ресурслари хисобига хал этишга йуналтирилган.
АҚШнинг иқтисодий ва ташқисиёсий стратегияси ўзаро чамбарчас боғланган ва бир-бирини тулдиради. Бундан ташқари иқтисодий ва ташқисиёсий максадларга эришиш куп жихатдан АҚШнинг харбий стратегиясини муваффакиятли амалга оширилишига богликдир.
АҚШнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш механизми ягона мақсад ва ягона худудий майдон билан бирлашган тузум ва функционал компаненталар йиғиндисидир. Америка қонунига асосан давлатнинг иқтисодий ва умуман миллий хавфсизлигига жавобгар асосий шахс президентдир.

5.3 Россиянинг иқтисодий хавфсизлиги


Россия иқтисодий хавфсизлигининг концептуал ёндошиши Россия миллий иқтисодий манфаатларини аниқлаш ва шу манфаатларнинг амалга ошириш масалаларига асосланади. Россия миллий манфаатлар тизими асосида инсон, оила ва жамият, уларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва ривожланиш кафолатлари ётади. Хозирги даврда Россия Федерациясини энг муҳим иқтисодий манфаатлари иқтисодий кўламини ягоналиги, ижтимоий-иқтисодий инкирозни енгиб ўтиш, иқтисодий ўсишга , баркарор ривожланишга ва унинг фуқароларини ҳаётини сифат даражасини оширишга шароит яратишидадир.


Иқтисодиёт соҳасида Россияни миллий манфаатлари марказий характерга эга ва иқтисодий инкирозни бартараф қилиш ва иқтисодий ўсиш шароитларини яратишдан иборатдир. Бунинг учун иқтисодий сиёсат, иқтисодиётнинг ташқи таъсиридан иложи борича мустаснолигида кенгайтирилган кайта ишлаш тузумида ишлаб чиқариш қобилиятини таъминлаш, аҳоли ҳаёт даражасини қабул қилинган меъёрларда мумкин бўлган ҳолда ушлаб туриш, ўз махсулотини рақобатбардошлигини кўтариш, халқаро рақобат курашида Россия ишлаб чиқарувчиларини манфаатларини химоялаш, илмий-техника тараккиётини инновацион ва инвестицион фаолликни рагбатлантиришга йўналтирилган бўлиши керак.
Бу максадларни амалга ошириш, рақобат асосида иқтисодиётнинг асосий соҳаларини сифатли хом ашё ва асбоб-ускуналар билан таъминлай оладиган, баркарор ишлаб тўрган, кўп соҳали юкоритехнологик ишлаб чиқаришни мавжудлиги асосида мумкиндир. Ишлаб чиқаришни масштаби, тузуми ва худудий жойланиши мамлакатнинг хамма регионларида иқтисодий фаол ахолини иш жойлари билан таъминлаши керак, ишлаб чиқаришнинг техник даражаси эса ишчиларнинг малакаси ва таълими ва уларнинг ҳаёт даражасини ошишига имкон яратиши керак.
Россиянинг энг муҳим миллий кадрияти иқтисодий кўламни ягоналиги, катта ва турли ички ресурс бозорини мавжудлигидир. Регионларнинг ишлаб чиқаришини ихтисослашганлигини хисобга олган холда, уни саклаб колиш ва ривожлантириш катта умуммиллий аҳамиятга эгадир.
Россия Федерациясининг иқтисодий хавфсизлигига асосий хавф кескин иқтисодий инкироздир. Ишлаб чиқариш, инвестиция ва иновация фаоллигини кескин кискариши, илмий-текширув потенциалини бузилиши, аграр соҳанинг стагнацияси, тулов-пул тизимини ишдан чикиши, федерал бюджетнинг фойда кисмини камайиши, давлат карзини ўсиши оркали намаён булиб – бу инкироз Россия Федерацияси миллий манфаатларига бўлган хавфларни янгиларини яратади ва мавжуд бўлганларини кескинлаштиради.
Иқтисодий соҳадаги бошқа, аввалгисидек муҳим бўлган хавф Россия иқтисодиётини ёкилги-хом ашёнинг гипертрофирлашган кисми томон деформацияланганлиги, ёкилги ва хом ашёнинг экспорти, асбоб-ускуналар ва истеъмол буюмларининг импортига асосланган иқтисодий моделни шаклланишидир.
Иқтисодий соҳада Россия иқтисодий хавфсизлиги ва миллий манфаатларининг химоялашни таъминлаш Россия иқтисодиётининг тузум дегратациясини енгиб ўтиш, ликвидлиги ўсишини ва банклар капиталлаштириш даражасини ўсиб борувчи омилларни кискартиришига асосланади ва асосий йўналишлар қуйидагилардан иборат:

  1. Бозор инфратузумининг хамма институтларини ривожланиши устивор йўналишни таъминланиши керак (колсантинг, маркетинг, инжиниринг, лизинг,суғурта ва бошқа тузумлар). Биржадан ташқари валюта бозорининг мустакиллаш ва ривожлантириш, миллий валюта конвертациясини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ташқи иқтисодий фаолиятини муросасозлигини оширишга алоҳида аҳамият берилади.

2. Хусусийлаштириш жараёнининг чукурлаштиришни давом этиш ва реал мулкдорлар синфини шакллантириш.
3. Мамлакатнинг иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш учун кулай қонун ишлаб чиқарувчи базалар, кафолатлар яратиш ва иқтисодий рағбатлантиришни ташкил этиш.
4.Хом ашё ва кишлок хужалик ресурсларини кайта ишлаш, ички бозорни истеъмол товарлари билан тулдириш, ахолига хизматлар кўрсатиш соҳага ишга жалб этиш йули билан кичик ва урта бизнесни устивор ривожланиши.
5. Экспорт потенциалини ривожлантириш ва мустахкамлаш, Жаҳоннинг юкори даражада кайта ишланган товарлар ишлаб чиқариш тизимига, иқтисодиётни кенг трансформациясини таъминлаш, замонавий иқтисодиёт ўсишини асоси бўлган соҳаларни ривожлантириш, ахоли бандлиги ва фаровонлигини куллаб-кувватлаш; мамлакат деиндустрлаш тенденциясини енгиб ўтиш; рақобатбардош соҳалар ва ишлаб чиқаришни илгариловчи ривожланиши, ички бозор сигимини тухтовсиз кенгайтириш ва тулов кобилиятли талабни ошириш ва хакозолар.



Download 21.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling