Режа: Кириш. I


Download 309.48 Kb.
bet1/20
Sana02.05.2023
Hajmi309.48 Kb.
#1422950
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Kitob 4103 uzsmart.uz


Миллий валюта баркарорлигини таьминлаш масалалари.
Режа:
Кириш.
I боб. Миллий валюта тизими борасидаги назарий билимлар:

    1. Миллий валюта тушунчаси, моуияти ва хукукий асослари.

    2. Миллий валюта тизими элементлари.

  1. боб. Марказий банкнинг миллий валюта баркарорлигини таьминлашдаги урни:

    1. Миллий валюта баркарорлигига таьсир этувчи омиллар таулили.

    2. Миллий валюта баркарорлигини таьминлашда Марказий банк томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар.

  1. боб. Пул таклифи тартибини такомиллаштиришда хориж тажрибасини урганиш ва уни Узбекистон амалиётида куллаш.

Хулоса ва таклифлар.
Фойдаланилган адабиётлар руйхати.
Кириш.
Узбекистан Республикасида амалга оширилаётган иктисодий ислохотларнинг асосий пировард максади мамлакат иктисодиётида бозор муносабатлари тамойилларини тулик карор топишидан иборатдир. Ушбу жараёнда муомаладаги пул массасини тартибга солишнинг самарали тизимини вужудга келтириш, пул муомаласи ва кредит сохасини янада такомиллаштириш ва баркарорлаштириш мухим ахамиятга эгадир.
Миллий валюта кадрини оширишда хал килиш лозим булган вазифалар Президентимиз И.А.Каримов томонидан курсатилиб берилган булиб , уларнинг бажарилиши нафакат Сумнинг кадрини оширади балки Республикада амалга оширилаётган бутун иктисодий ислохотларнинг самадарлигини белгилаб беради. Бунда Fоят мухим вазифа миллий валютамизни товарлар билан баркарор таъминлаб бериш хисобланади ва бунга ички бозорни мумкин кадар тезрок истеъмол моллари билан тулдириш оркали эришилади.
Сумнинг баркарор муомалада булишини таъминлашда етарлича баркарор валюта захираларига эга булиш хам кам ахамиятга эга эмас. Бунга мамлакатнинг экспорт имкониятини кенгайтириш ва унинг жахон бозоридаги мавкеини мустахкамлаш билан эришиб борилади. Сумни кадрлаш ва инфляцияга карши бакувват, пухта уйланган сиёсат утказиш - миллий валютани мустахкамлашдаги энг мухим вазифалардир.
Давлат мустакиллигига эришилиши билан Узбекистон Республикаси олдида инфляция жараёнлари ва ишлаб чикариш тушкунлигига бархам бериш, бозор талабларига жавоб берадиган молиявий тизимни вужудга келтириш, халкаро валюта ва савдо тизимига интеграция килинишга йуналтирилган макроиктисодий ислохотларни амалга оширишга оид мураккаб масалалар пайдо булди.
Ушбу курсаткичларга эришишни таъминлашда Узбекистон Республикаси Марказий банки асосий уринлардан бирини эгалламокда.
Чунки пул муомаласини тартибга солиш, кредит-банк сохасини назорат килиш, катъий пул-кредит ва валюта сиёсатини амалга ошириш унинг функцияларига киради.
Марказий банк банк тизимининг бош банки булиб, пул-кредит сиёсатини, эмиссия жараёнларини олиб боради ва миллий пулнинг баркарорлигини таъминловчи муассасадир.
Узбекистан Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган республикани 2012 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг энг мухим устувор йуналишлари, 2009-2012 йилларга мулжалланган «Инкирозга карши чоралар дастури» хамда "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йили” давлат дастури доирасида амалга оширилаётган чора- тадбирлар натижасида иктисодиётда юкори баркарор усиш суръатлари ва макроиктисодий мутаносиблик сакланиб колинди.
иктисодий усишнинг юкори суръатларини хамда макроиктисодий курсаткичлар, жумладан, инфляциянинг тасдикланган параметрлар доирасида булиши ва миллий валюта баркарорлигини таъминлаш максадида пул-кредит сиёсатининг бозор инструментларидан кенг фойдаланилди.
Очик бозордаги операциялар муомаладаги пул массасини бошкариш, банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ва фоиз ставкалари баркарорлигини таъминловчи асосий инструментлардан бири сифатида Марказий банк томонидан мунтазам равишда кенг кулланилиб келинмокда.
Марказий банк томонидан пул-кредит курсаткичларининг максадли параметрларидан келиб чиккан холда, тулов балансининг ижобий сальдоси хисобига шаклланган кушимча ликвидликни стерилизация килиш операциялари утказилиб борилди.
Жумладан, 2012 йилда тижорат банклари маблагаарини Марказий банкнинг махсус депозитларига жалб килиш операциялари хажми 201 1 йилга нисбатан 1.4 мартага ошиб, 5.9 трлн. сумни ташкил килди 8
Маълумки, Узбекистан Республикаси Президентининг фармонига биноан фукароларнинг банклар депозитларидаги омонатлари, уларнинг микдоридан цатъи назар, давлат томонидан тула кафолатланади.
Бугунги кунда мамлакатимиз банк тизими капиталининг йетарлилик даражаси Банк назорати буйича халкаро Базел кумитаси талаблари асосида белгиланган халкаро стандартлардан карийб уч баробар куп эканини таъкидлаш жоиз.
Уз миллий валютамиз “сум” муомалага киритилиши билан республикамиз хаётида янги боскич бошланди ва Узбекистан Республикаси Марказий банки мустакил пул-кредит сиёсати юритиш имкониятига эга булди.
Бозор иктисодиётини тартибга солиш тизимида пул-кредит сиёсати мухим урин эгаллайди. Яъни, монетар сиёсат - мамлакат миллий валютасини баркарор саклаб туришдаги энг асосий восита булиб саналади. У иктисодий сиёсатнинг асосий максадларига эришишга каратилган булиб, иктисодий усишнинг баркарорлиги, инфляция, нархлар, ишсизлик ва бошка макроиктисодий курсаткичларни баркарор ушлаб туришни таьминлашга каратилган сиёсатдир. Унинг ёрдамида хар кандай давлат, мамлакатда иктисодий баркарорликни таъминлаш вазифасини хаётга тадбик этади.
Узбекистон Республикаси Марказий банки хам иктисодий ислохотларнинг дастлабки боскичида пул-кредит сиёсатини биринчи навбатда макроиктисодий ва молиявий баркарорликни мустахкамлашга, инфляция даражасини камайтиришга ва иктисодиётдаги тулов интизомини кучайтиришга йуналтирди. Бунда 1995 йили кабул килинган “Узбекистон Республикаси Марказий банки тугрисида” ги конун ва бошка конунчилик хужжатлари банк тизимини ислох килиш ва уни ривожлантиришга асос булди.
Марказий банк давлат иктисодий сиёсатининг мухим йуналиши булган пул-кредит сиёсати буйича уз фаолиятини хар йили кабул килинадиган “Пул- кредит сиёсатининг асосий йуналишлари” доирасида олиб боради. Асосий йуналишларда макроиктисодий баркарорликни таъминлаш, пул-кредит сиёсатини юритиш, мамлакат тулов тизимини такомиллаштириш, инфляция даражасини пасайтириш, иктисодиётнинг пулга булган талабини тулик кондириш максадида зарур чора-тадбирлар белгилаб олинади.
I боб. Миллий валюта тизими борасидаги назарий билимлар:

Download 309.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling