Режа: Кириш. I


Download 309.48 Kb.
bet14/20
Sana02.05.2023
Hajmi309.48 Kb.
#1422950
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20
Bog'liq
Kitob 4103 uzsmart.uz

J Таргетирлаш пул массаси хажмининг узгаришини урнатилган усуллар ёрдамида чегаралаш демакдир. Таргетирлашда маълум бир даврда пул массаси хажмининг тахминий юкори ва паст даражаси белгилаб берилади.
Марказий банк таргетирлашни пул муомаласини
мувофиклаштиришнинг бошка воситалари билан биргаликда олиб боради. Таргетирлашнинг ахамияти шундаки, маълум бир даврда хакикатда муомалага чикарилган пул массасини тахминий белгилаб берилган пул массаси билан солиштириш натижасида пул муомаласидаги ахвол тугрисида маълумотга эга булиш мумкин ва олдиндан зарурий чоралар ишлаб чикиш хамда амалга ошириш имкониятига эга булиш мумкин. Бу эса уз навбатида Марказий банк монетар сиёсатининг самарадорлигини таъминлайди.
J Валюта сиёсати деганда Марказий банкнинг валюта муносабатларини тартибга солиш ва амалга ошириш сохасидаги тадбирларининг мажмуи тушунилади.
Марказий банкнинг валюта сиёсати пул-кредит сиёсатининг асосий классик инструментларидан бири хисобланади. Жахон банк амалиётидан шу нарса маълумки, валюта сиёсати, асосан, куйидаги: дисконт, девиз сиёсати ва унинг куринишлари - валюта интервенцияси, валюта захираларини диверсификация килиш, валютавий чеклашлар, валютанинг алмашув даражасини бошкариш, валюта курсининг тартиби, девальвация, ревальвация каби шаклларида намоён булади.
Юкоридаги инструментларнинг тулик мазмуни, вазифалари, ахамияти ва кулланилиши хакида кейинги бобда батафсил тухталиб утамиз.
Марказий ушбу инструментлар ёрдамида пул ёки асосан банк депозитлари куринишидаги пул массасига ёки фоиз ставкасига таъсир утказади, таклифини узгартиради ва шулар оркали пул-кредит муомаласини тартибга солиб туради.
Юкоридаги усуллар жахон банклари амалиётида тан олинган асосий усуллар хисобланиб, уларнинг кулланиши хар бир давлатда турличадир. Масалан, молия бозори ривожланган купгина давлатлар - АКШ, Буюк Британия, Германия, Япония очик бозордаги операциялар сиёсатидан фойдаланадилар. Молия бозори яхши ривожланмаган давлатлар эса асосий инструмент сифатида мажбурий захиралар дастагини куллайдилар. Хозирги кунда Узбекистан Марказий банки муомаладаги пул массасини тартибга солишда асосан мажбурий захиралар ва кайта молиялаштириш ставкаси инструментларидан фойдаланмокда.
Иктисодий усиш натижаларини, шунингдек, хозирги пайтда иктисодиётимиз олдида турган вазифаларни эътиборга олиб, Марказий банк пул-кредит сиёсатининг асосий тамойилларини саклаб, шу асосда ушбу сиёсат воситаларини такомиллаштириб бормокда. Хозирги пайтда Марказий банк учун пул-кредит сиёсати асосий тамойилларини белгиловчи мухим вазифалардан бири, узок муддатли молиявий баркарорлаштириш жараёнига тавсиф бериш, иктисодиётнинг реал секторига сармоя окиб киришини кенгайтириш, банкларда ахоли жамFармаларини устириш ва уларнинг ишлаб чикаришга йуналтирилишини таъминлашдир.
Мазкур вазифаларни бажариш туфайли Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатида сифат узгаришлари руй бермокда. Хусусан, инфляциянинг монетар каналларини камайтириш йуналишида кредит ва фоиз сиёсати хамда пул- кредитни тартибга солишнинг бошка воситалари такомиллаштириб борилмокда. Хайта молиялаш кредитларини кимошди савдолари оркали жойлаштириш амалиёти тобора кенгаймокда. Бу эса уз навбатида, банк тизимида бозор тамойилларини ривожлантиришни янада фаоллаштиради. Давлат бюджети такчиллигини коплаш учун ноинфляциявий маблатаарни кенгайтириш чора-тадбирлари ишлаб чикилмокда.
Марказий банк уз олдида турган максад ва вазифаларга хамда макроиктисодий курсаткичларнинг белгиланган даражаларига эришиш учун пул-кредит сохасида куйидаги чора-тадбирларни амалга оширади.

  1. Марказий банк пул-кредит сиёсатини фискал сиёсат билан мувофикдаштирилган холда олиб боради.

  2. Марказий банк пул агрегатлари динамикасини жорий ва кутилаётган инфляция даражасига хамда валюта курси буйича кузда тутилган курсаткичларга мос равишда тартибга солиб туради.

Пул-кредит сиёсатининг тезкор курсаткичлари сифатида резерв пуллар, Марказий банк томонидан хукуматга ва тижорат банкларига бериладиган кредитлар белгиланади. Бу курсаткичлар буйича чораклик ва ойлик чегаравий мулжаллар урнатилади ва уларнинг бажарилиши доимий назоратга олинади.

  1. Марказий банкнинг канта молиялаш механизми ишлаб чикариш тармокларининг кредит ресурсларига булган талабини кондиришга ва таркибий узгаришларни таъминлашга йуналтирилган инвестиция дастурларини устувор равишда молиялашга хизмат цилади.

  2. Марказий банкнинг кайта молиялаш ставкаси пул бозоридаги талаб ва таклифдан хамда жорий ва кутилаётган инфляция даражасидан келиб чиккан холда белгиланади.

  3. Таклиф этилаётган умумий пул хажмини бошкариш максадида банк тизимининг ликвидлиги ва пул базасининг шаклланиши устидан урнатилган мониторинг ишларини олиб боради.

  4. Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислох килишни чукурлаштиришга каратилган Узбекистан Республикаси Президенти фармонлари ва хукумати карорлари асосида банк тизимини тубдан мустахкамлашга, уларнинг кредит бериш имкониятларини ва устав капиталини буш маблагаар жалб килиш хисобидан кенгайтиришга, банклар инвестиция жараёнининг асосий бунинина, корхоналар, хусусан хусусий тадбиркорлар, кичик бизнес корхоналарининг чинакам хамкорига айланишига, хорижий банклар билан хамкорликни янада кенгайтирилишига алохида эътибор каратилади.

  5. Марказий банк пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини ошириш максадида очик бозордаги операцияларни, жумладан иккиламчи бозордаги операцияларни янада ривожлантиради. Шунингдек, ахоли буш маблагаарини тижорат банклари оркали молия бозорига жалб этиш хамда тижорат банкларига булган ишончни ошириш чораларини куради.

Шундай килиб, Марказий банк монетар сиёсатининг асосий максади миллий валюта баркарорлигини таъминлаш, валюта курси ва фоиз ставкаларини окилона урнатиш асосида инфляция суръатларини камайтириш, кредитдан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш ва иктисодиётнинг баркарор усишини таъминлаш булса, у ушбу вазифаларга эришиш учун биз юкорида тухталган бир нечта вазифаларни бажариши зарур булади. Бирок, шуни таъкидлаш лозимки, давлат иктисодий тизими, шунингдек иктисодиётдаги вазиятдан келиб чиккан холда монетар сиёсат максади ва вазифалари узгариб туриши мумкин. Марказий банкнинг валюта сиёсати деганда, унинг валюта муносабатларини тартибга солиш ва амалга ошириш сохасидаги тадбирларининг мажмуи тушунилади.
Марказий банкнинг валюта сиёсати пул-кредит сиёсатининг асосий классик инструментларидан бири хисобланади. Жахон банк амалиётидан шу нарса маълумки, валюта сиёсати, асосан, куйидаги: Марказий банкнинг валюта интервенцияси, девальвация, ревальвация, валюта резервларини диверсификация килиш шаклларида намоён булади.
Марказий банк валюта сиёсатининг энг кенг таркалган шакли валюта интервенцияси хисобланади.
Марказий банкнинг миллий валюта курсига таъсир этиш максадида валюта бозорида чет эл валюталарини сотиб олиши ёки сотишига валюта интервенцияси дейилади.
Хозирги даврда валюта интервенциясидан кузланган максад булиб, валюта курсининг киска вакт оралирида кутилмаганда юзага келадиган кескин тебранишларига бархам бериш хисобланади. Марказий банклар валюта курсини исталган даражада узгартириш имкониятига эга эмаслар, чунки улар валюта бозорларида тижорат банклари билан ракрбат кила олмайдилар. Шу сабабли, валюта интервенциясидан максад — валюта курсининг кескин тебранишлари окибатларини юмшатиш хисобланади
Валюта интервенцияси расмий олтин-валюта захиралари ёки марказий банкларнинг банклараро "своп" битимлари хисобига амалга оширилади.
Мамлакат пул-кредит сиёсати билан боплик интервенциянинг "тозаланган" ва тозаланмаган" турлари мавжуд (биринчи навбатда муомаладаги пул массасига ва фоиз ставкасига таъсир курсатиш, масаласи мухим ахамиятга эгадир). Пул-кредит сохасига "тозаланган" интервенция назария жихатидан таъсир этмайди, "тозаланмаган"и эса, таъсир этади. Интервенциянинг иккинчи шакли мураккаб саналади ва ундан фойдаланиш кенг таркалган. Чунки, у пул-кредит сиёсатига валюта бозоридаги талаб ва таклифни узгартириш оркали таъсир этади. Давлат одатда узининг валюта захирларини киска муддатли кимматбахо когозлар (масалан, хазина векселлари) ва банк депозитлари куринишида саклайди, чунки улар даромад олиб келади. Конверсион операцияларни амалга оширишдан олдин шу кредит воситалари устидан бир неча манипуляцияни амалга ошириш керак сабаби, улар пул муомаласига, фоиз ставкалари даражасига таъсир утказиши мумкин.
Хозирги вактда хар кандай интервенциянинг якуний максади валюта бозоридаги вазиятни баркарор ушлаб туриш хамда валюта курсларини тез тебранишининг олдини олишдир. Валюта бозоридаги баркарор холат биринчи навбатда ташки иктисодий алокаларни, шу жумладан, бутун иктисодиётнинг ривожланишини таъминлайди. Хар бир давлат уз иктисодий шароитларидан, халкаро иктисодий муносабатларнинг "очиклик" даражасидан келиб чикиб, валюта интервенциясини уз вазифаларига мослаб амалга оширади.
Валюта сиёсатининг яна бир тури девальвациядир. Девальвация - (лотинча суздан олинган булиб, - \;а1ео - кадри тушиши маъносини англатади) - миллий валтютани чет эл валюталарига ёки халкаро хисоб- китоб пул бирликларига нисбатан кадрининг тушишидир.
Девальвациянинг келиб чикишига сабаб булиб, инфляциянинг кучайиши ва мамлакат тулов балансининг салбий колдикка эга булиши хисобланади. Девальвациянинг юзага келишига куйидаги икки омил сабаб булади:

  1. Экспортни раFбатлантиришнинг зарурлиги;

  2. Миллий валютанинг расмий курси билан унинг реал харид куввати уртасида сезиларли фаркнинг пайдо булиши.

Девальвация сиёсатини мамлакат тулов баланси ёмонлашганда ва мамлакатга импорт окими сезиларли даражада купайганда амалда куллаш иктисодиётга ижобий таъсир этади. Демак, девальвацияни куллаш шарт- шароити юзага келганда, уни дархол амалга ошириш лозим, акс холда сунъий равишда курсни катъий ушлаб туриш бутун иктисодиётга сезиларли даражада салбий таъсир этиши мумкин.
Ревальвация - (лотинча суздан олинган булиб, ге - \л1ео - кадри ошиши маъносини англатади) - миллий валютани чет эл валюталарига ёки халкаро хисоб-китоб пул бирликларига нисбатан кадрининг ошишидир.
Ревальвация кадри кучли валюталарга нисбатан кулланилади. Масалан, уни Германия, Швейцария, Япония давлатларининг валюталарига нисбатан куллаш мумкин.
Ревальвациянинг келиб чикишига сабаб инфляциянинг нихоятда паст даражада булиши, узок вакт давомида мамлакат тулов балансининг актив булиши, хамда миллий фирма ва компанияларнинг жахон савдо бозорида жуда ракобатбардошлигидир. Ревальвация девальвацияга нисбатан жахон амалиётида камрок кулланилган.
Марказий банк валюта операцияларининг асосий кисми своп операцияларига туFри келади. Своп операцияларининг пул бозорига таъсири сезиларлидир. Марказий банк тижорат банкларида своп битимлари буйича чет эл валютасини, айтайлик, АКШ долларини сотиб олди, дейлик. Бунда у банклар ихтиёрига Марказий банк пулларини маълум даврга бериб куяди. Ва аксинча, у своп битими буйича банкларга АКШ долларини сотди, дейлик, унда мамлакат пул бозори маълум вактгача анча ликвидли маблагаардан махрум булади.
Марказий банк валюта сиёсатининг мухим жихатларидан бири шундаки, у орцали кредит институтларининг ликвидлилигига таъсир курсатиш мумкин. Узбекистан Республикаси Марказий банки валюта сиёсати орцали пул бозорига сезиларли даражада таъсир цилиш имкониятига аста-секин эга булмокда, яъни валюта операцияларини амалга ошириш асослари республикамизда тулиц мавжуд. Лекин шу билан бирга, валюта сиёсатининг асосий шаклларидан пул муомаласини тартибга солишда фойдаланишнинг замонавий усулларини амалиётга тадбиц этиш мацсадга мувофиц булар эди.
Пул-кредит орцали тартибга солиш механизми куп холларда мамлакатда банк фаолиятини ташкил цилиш шаклларига ва Марказий банкнинг ваколатларига бод лик. Марказий банк узининг ваколатлари доирасидан келиб чициб мамлакатда монетар сиёсатни усул ва дастаклар орцали олиб боради. Монетар сиёсат усуллари дейилганда Марказий банк томонидан пулга булган талаб ва таклифни тартибга солиш хамда монетар сиёсатни амалга ошириш механизми тушунилади. Монетар сиёсат усуллари - икки турга бевосита ва билвосита турларга ажратилади.

Download 309.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling