Режа: Кириш. I


III боб. Пул таклифи тартибини такомиллаштиришда хориж


Download 309.48 Kb.
bet17/20
Sana02.05.2023
Hajmi309.48 Kb.
#1422950
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Kitob 4103 uzsmart.uz

III боб. Пул таклифи тартибини такомиллаштиришда хориж
тажрибасини урганиш ва уни Узбекистон амалиётида куллаш:
Миллий валюта баркарорлигини ошириш йуллари.
Биз юкорида тухталганимиздек, монетар сиёсатнинг амалга ошириш
шакли, шунингдек, унинг усуллари ва йуналишлари турлича давлатларида
фаркланади. Бу холат мамлакат иктисодий тизими ва давлат иктисодий
сиёсатининг стратегик йуналишларидан келиб чикади. Бирок, шуни алохида таъкидлаш лозимки, турли мамлакатларда монетар сиёсат нафакат амалга оширилиш шакли ва усулига кура, балки ушбу сиёсатни амалга оширувчи органлар буйича хам фаркланади. Жахон амалиётини кузатиб ва тахлил килиб турли давлатларда монетар сиёсатни амалга оширувси органлар куйидаги хусусиятларига кура фаркланишини куриш мумкин:
Биринчидан, ушбу органлар уз номланиши жихатидан турли давлатларда турличадир. Масалан, Америка Кушма Штатларида - Федерал Резерв Тизими, Германия ва КозоFистонда - Миллий банк, Хитойда - Халк банки, Англияда - Англия банки, Узбекистон ва Россияда эса, Марказий банк деб номланади. Уларнинг кандай номланишидан катъий назар, хаммалари Марказий банк хисобланадилар. Бу банклар деярли барча давлатларда миллийлаштирилган ва улар давлат мулки хисобланади.
Иккинчидан, ушбу органлар монетар сиёсатни олиб боришдаги ваколат доирасига кура фаркланади. Марказий банкларнинг монетар сохадаги ваколатлари унинг иктисодиётдаги ролини белгилаб беради. Кейинги йилларда Марказий банкнинг иктисодиётдаги урни ва ахамияти хамда уни мамлакат худудида булаётган иктисодий жараёнларни тартибга солишдаги роли хакида мунозарали бахслар бир неча маротаба узининг ривожланиш йуналишларини узгартирди ва бунинг окибатида иктисодиётдаги банк тизимининг биринчи поFOнасида реал узгаришлар булишига сабаб булди, бу эса биринчи навбатда давлат бошкарув органларига булган муносабатларда
намоён булди. Бу муаммони тахлил этишда асосий жихат — мамлакат Марказий банк сиёсатининг давлат иктисодий сиёсати йуналишига
тобелиги, яъни аникрони бу тобеликнинг даражасига бонлик. Качонки, мамлакат Марказий банки сиёсати давлатнинг иктисодиётни тартибга солиш сиёсати билан чамбарчас боглик булса, бундай бонликликни самарали, деб хисоблаш мумкин. Лекин, шу нарса катта ахамиятга эгаки, бу иттифок Марказий банк томонидан канчалик ихтиёрий равишда тузилган ва у кимга хисобдор ва банк тизимида пул-кредит сиёсатини тартибга солишдаги усулларни ва йуналишларни танлашда хамда копун буйича Марказий банк мустакиллиги даражаси ва бунга хакикатда эришилганлигига ахамият бериш лозим.
Марказий банкнинг мустакиллиги ва иктисодиётни тартибга солишдаги урни куп холларда миллий урф-одатлардан ва банк тизимининг миллий хусусиятларидан келиб чикади. Лекин, умумий йуналиш (тенденция)ларни хам асосий иктисодий ривожланган мамлакатларга таккослаган холда куриб чикиш мумкин. 70-йиллар урталаридан 80-йиллар урталаригача булган давр мобайнида давлатнинг иктисодиётга амалий аралашуви натижасида жахоннинг купгина етакчи мамлакатларида марказий банкларнинг “кудратлилик назарияси” тасдикланди, марказий банкларнинг обру-эътибори, нуфузи усди ва бу маъмурий бошкарув усулларининг кенгайишида намоён булди.
Шу асосда курилаётган даврда марказий банклар даражасида халкаро алокалар муваффакиятли ривожланди. Бунга яккол мисол килиб, Европа Валюта Тизимининг ташкил топиши ва Европа Марказий банкини тузиш режасини курсатиш мумкин.
Шундан келиб чикиб, Марказий банкни тартибга солиш механизмининг характерли хусусиятлари билан худди шу даврда амал килаётган иктисодий назариялар йуналишлари уртасида етарли даражада ухшашликларни мисол килиб келтириш мумкин. Давлат аралашуви кучайган даврда (кейнсчилар тарафдорлари назарияси буйича) Марказий банкларнинг роли хам кучаяди, тартибга солишнинг маъмурий методларини куллаш кенгаяди, ва аксинча, монетаристлар назариясининг таъсири кучайиши ва давлатнинг иктисодиётга аралашувининг камайиши окибатида марказий банкларнинг иктисодиётни тартибга солишда бозор механизмларидан фойдаланишга мажбур буладилар. Шундай вазиятларда Марказий банк ваколатининг бир кисмини ички пул-кредит ва валюта сиёсатидаги муаммоларни ечиш учун Молия Вазирлигига беради.
Бирок, Fарб иктисодчилари нуктаи-назарларининг тахлили шуни курсатадики, Марказий банкнинг иктисодиётдаги урнини узгаришига субъектив омиллар хам катта таъсир курсатиши мумкин, шу жумладан, хатто банк рахбарининг шахсий сифатларини ажратиб курсатиш мумкин.
Мисол учун, Fарбий Европадаги мамлакатлар Марказий банкларининг роли узгаришини урганишга баFишланган тадкикотларда бир катор иктисодчилар 70-йилларда Марказий банкларнинг кучайишини шу миллий банк тизимининг бошкарувида кузга куринган
хукумат ва халкаро доираларда обру-эътибори юкори
булган молия арбоблари бошкарганлигини таъкидлайдилар. Бунинг окибатида уша даврдаги миллий валюта ракобатбардошлигига хавф солувчи хукуматнинг иктисодий чора-тадбирларига карама-карши "каттик сиёсат" куллаш мумкин булган эди.
Монетар сиёсатни амалга оширувчи органлар фаркланишидаги учинчи ва энг катта жихат, ушбу органларнинг мустакиллиги хамда бу органга давлатда берилган иктисодий макомдир. У ёки бу Марказий банкнинг уз фаолиятидаги мустакиллик даражасини аниклаш учун уларнинг мустакиллик мезони (белгиси)га холис бахо бериш керак. Хорижий адабиётларда марказий банклар мустакиллигини аниклашнинг бир неча усуллари кайд этилган. Асосан марказий банкларнинг иктисодий ва сиёсий мустакиллиги ажралиб (фаркланиб) туради.
Марказий банкнинг мустакиллиги даражасини аниклашда унинг пул- кредит сиёсатини танлаш ва утказишда давлат бошкарув органларига купрок ёки камрок карамлигига эътибор берилади.
Марказий банкнинг иктисодий мустакиллиги — бу унинг уз инструментларидан узи хохлаган йуналишда ва чегараланмаган микдорда фойдалана олишига айтилади.
Иктисодий ривожланган мамлакатлар марказий банкларининг туркумланиши пул-кредит сиёсати масалаларини хал этишдаги мустакиллиги хорижий адабиётларда турли мезонларга караб амалга оширилади.
Умуман олганда марказий банклар мустакиллигининг устунлигини
урганиш тадкикотларида ё субъектив, ёки объектив омилларга бахо бериб, ажратиш мумкин. Масалан, субъектив омиллар сифатига мамлакат Марказий банки билан хукумат уртасидаги узаро расмий муносабатларни хамда Марказий банк рахбарларининг хукумат доираси билан булиши мумкин булган норасмий алокаларни танлаб курсатишган.
Ривожланган мамлакатлар Марказий банклари мустакиллигининг объектив омилларига бахо беришда куйидаги мезонларни киритиш мумкин:

  • Марказий банк капиталида ва фойдани таксимлашда давлатнинг иштироки;

  • банк рахбарларини тайинлаш (сайлаш) даги тартиб ва уларнинг фаолият курсатиши муддати хамда давлат томонидан миллий банкнинг фаолиятини назорат килиш шакли;

  • Марказий банк вазифаларини аникдашнинг конунчиликда ёритилиш даражаси;

  • Марказий банк рахбарияти карорини давлат органлари урнатилган конун билан тухтатишини ёки давлатнинг умумиктисодий йуналиши билан Марказий банкнинг пул-кредит доирасидаги тадбирларни тартибга солишнинг мавжудлиги;

  • мамлакат Марказий банкининг давлат харажатларини myFpu ва эгри молиялаштиришини тартибга солувчи коиданинг мавжудлиги ва унинг шакллари.

Марказий банкнинг капиталида ва фойдасини таксимлашда давлатнинг иштироки омили Марказий банк иктисодий мустакиллигининг канчалик даражадалигини курсатади. Лекин бу карамлик иккиламчи рол уйнайди, чунки Марказий банкнинг капитали тyFридан-тyFри давлатга тегишли булмаса хам, конунчиликда маълум шарх (изох) мавжуд булади. Агар мавжуд булмаса, давлат эгри усуллардан фойдаланади.
Мисол килиб, Австрия Миллий банки хакидаги конунни олайлик. Бу банк худди хиссадор жамияти шаклида тузилган ва фаолият курсатмокда .Марказий банкнинг 50 фоиз капитали Федерацияга, колган 50 фоизи капитали австриялик хукукий ва жисмоний шахсларга тегишли. Марказий банк капиталига факат Молия вазирлигидан рухсат олган хукукий ва жисмоний шахсларгина улуш куша олиш хукукига эгадирлар.
Бундан ташкари, ушбу конунда Марказий банкнинг функция ва вазифалари конунда курсатилган. Шу сабабли улуш эгалари й^илиши чегараланган масалаларнигина еча олади. Албатта, бу масалалар банкнинг иктисодий сиёсати билан тугридан-тугри богаик булмайди.
Мамлакат Марказий банкининг капиталида 100 фоиз давлатнинг иштироки — купрок Марказий банк салохиятига ва анъаналарига хамда улуш эгаларига хам богаик. Мисол тарикасида АКШнинг Федерал Резерв Тизимини ва Германиянинг Федерал банкини курсатиш мумкин. Иккала Марказий банк жахонда энг мустакил марказий банклар сифатида тан олинган. Шундай булсада, Немис Федерал банкининг 100 фоиз капитали Федерацияга, Федерал Резерв Тизими капитали эса, 100 фоиз аъзо банкларнинг тулик мулкига тегишли. Ва аксинча, банклар ва суFурта компанияларининг мулкига тегишли булган Италия Марказий банки давлат бошкарув органларига карамдир.
Бу омилнинг тахлилидан куринадики, марказий банклар капитали эгаларининг таркибидан катъий назар, улар унинг пул-кредит сиёсатидаги мустакиллигига ахамиятли таъсир курсата олмайди.
Узбекистан Республикаси Марказий банкини Германия, Буюк Британия, Франция, Голландия, Дания ва Россия каби давлатларнинг марказий банклари гурухлари каторига киритиш мумкин, чунки бу гурухлар капиталининг 100 фоизи хам давлат мулки хисобланади.
5-Жадвал

Download 309.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling