Режа: Кириш. I


Download 309.48 Kb.
bet16/20
Sana02.05.2023
Hajmi309.48 Kb.
#1422950
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Kitob 4103 uzsmart.uz

Ломбард ва овердрафт
механизмлари


9-расм. Монетар сиёсат усуллари17
Ушбу жадвалдан билвосита усуллар сонининг куплиги, кулланилиши жихатидан бозор иктисодиёти талабларига тулик жавоб бериши билан бевосита турларига нисбатан устунлиги яккол куринмокда.
Бевосита (маъмурий) усулларга Марказий банк банклар фаолиятининг микдор ва сифат курсаткичларига белгилайдиган бевосита чекловлар ёки таъкиклар киради. Маъмурий таъсир курсатиш чораларини куллашда купинча куйидаги воситалар кулланилади:

  • Турли тоифадаги карзларни беришга ва кредит ресурсларини

жалб килишга лимитлар урнатиш;
Тижорат банкларини филиаллар ва булимлар очишини чеклаш;
Воситачилик хакининг, хар хил хизматлар курсатганлиги учун
тарифларни, фоиз ставкалари микдорларини чегаралаш;

  • Банклар фаолиятининг алохида йуналишларини лицензиялаш

(валюта ва кимматбахо металлар билан операцияларни лицензиялаш)
Маъмурий усуллар коида буйича режали иктисодиёт хукм сураётган давлатларда кулланилади. Куп холларда маъмурий тартибга солиш усулидан бозор иктисодиётига асосланган мамлакатлар хам фойдаланган, лекин улар факатгина глобал иктисодий инкирозларни бошдан кечираётган пайтлардагина кулланилган. АКШда пул - кредит сиёсатининг бундай инструментларидан Федерал Резерв Тизими Буюк Депрессия даврида, хамда корейс уруши пайтида фойдаланган. Россия Марказий банки хам баъзи пайтларда бевосита усуллардан фойдаланишни лозим топади.
Шуни алохида таъкидлаш лозимки, утиш иктисодиётида инфляцияни, ишсизлик даражасини кескин пасайтириш, кредит микдори ва пул массасини назорат килиш учун дастлаб пул-кредит сиёсатининг бевосита усулларидан фойдаланилади. Чунки режали иктисодиётдан бозор иктисодиётига утиш даврининг дастлабки пайтларида хар кандай мамлакат иктисодиётида албатта турли номутаносибликлар вужудга келади. Ушбу номутаносибликлар инфляция даражасининг усиши ва хатто шиддатли тус олиши, молиявий ресурслар ва бюджет такчиллиги, узаро карзлар хамда давлат харажатлари усиши, ишсизлик муаммоси, тулов баланси мувозанати бузилиши ва бошка шаклларда намоён булади.
Маълумки, 1991-1994 йилларда хам режали иктисодиётда узок давом этган иктисодий номутаносибликлар ва инкироз таъсири анча кучли булиб, МДХ мамлакатларида, жумладан, Узбекистонда кийин иктисодий ва молиявий холат хукм сурарди. Ушбу вазиятдан чикиш учун МДХ мамлакатларида катор тузилмавий ва иктисодий ислохотлар амалга оширилди. Узбекистонда хам мустакилликнинг дастлабки йиллариданок айнан бозор муносабатларига мос банк тизимини яратишга алохида эътибор каратилди. Бунинг учун республика хукумати ва Марказий банк томонидан бир канча ишлар амалга оширилди хамда етарли даражада хукукий ва иктисодий асос яратилди. Шунингдек, мустакил монетар сиёсатни амалга ошириш учун катор иктисодий ва тузилмавий ислохотлар амалга оширилди.
Узбекистан Республикаси Марказий банки юзага келган иктисодий вазиятни хисобга олиб, объектив ижтимоий-иктисодий ва ташкилий чекловлардан келиб чиккан холда 1991-1994 йилларда бевосита усуллардан фойдаланди.
Бевосита усуллардан биринчиси кредитларни микДорий чеклаш булиб, бу усулнинг мазмуни шундан иборатки, тижорат банклари Марказий банк белгилаган кредитлар берилиши нормасини оширишлари мумкин эмас. Амалиётда, Марказий банк мамлакатдаги турли банкларга кредитлар берилиши усишининг энг юкори суръатини белгилайди. Демак, кредит оркали тартибга солишнинг бу усули берилган кредитлар суммасига микдорий чекловларни урнатишни билдиради. Берилган кредитларга микдорларни белгилаш банк фаолиятига таъсир килишнинг бевосита усули хисобланади. Банклар кредитларни узларининг анъанавий мижозларига, яъни йирик корхоналарга беришга харакат килади. Урта ва кичик фирмалар эса ушбу сиёсатнинг асосий “жабрдийдалари” га айланади.
Кредитлашни микдорий чегаралаш усули бир катор камчиликларга эга. Улардан энг асосийси шуки, бу усул, биринчидан, банк тизими умумий фаолиятини ёмонлашувига олиб келади.
Иккинчидан, кредит чекловлари банк ишида ракобатни сусайтиради, чунки банк уз захираларнинг кушимча суммасини Марказий банкнинг фоизсиз хисобвараFида музлатиб куйишга мажбур булади. Шунинг учун бу усулдан фойдаланиш хозирги кунда кенг тус олмаган, баъзи бир давлатларда эса умуман бекор килинган.
Кредитларни микдорий чеклаш усулидан Англияда 1971 йилгача фойдаланилган. Белгиланган кредит лимитларини бузганлиги учун тижорат банклари Англия банки томонидан турли санкцияларга дучор булган. Масалан, юкори хисоб фоизларини тулаш ёки бу лимитларини оширган суммасига тенг булган фоизсиз счётларга мажбурий утказмалар куринишида булган.
Шунингдек, Марказий банк тижорат банкларига турли хил меъёрларни (коэффициентлар) урнатади. Уларга тижорат банки капиталининг етарлилиги меъёри, баланс ликвидлилиги меъёри, бир карз олувчи ёки бир-бирига дахлдор карз олувчилар гурухига таваккалчиликнинг энг куп микдори меъёри ва бошкалар киради. Санаб утилган меъёрлар тижорат банклари томонидан амалга оширилиши мажбурий ва уларни тижорат банклари керакли даражада саклаб туришлари лозим. Шу билан бирга Марказий банк
тижорат банкларига мажбурий булмаган бахолаш меъёрларни урнатиши мумкин. Бу меъёрларни тижорат банкларига зарур даражада саклаб туриши тавсия этилади.
Тижорат банклари томонидан банк конунчилиги, банк операцияларини амалга ошириш коидалари бузилганда, шунингдек улар уз фаолиятида бошка жиддий камчиликларга йул куйсалар ва бу оркали банк акционерлари, омонатчилари, мижозлари хукуклари камситилса, Марказий банк тижорат банкларига маъмурий таъсирнинг энг огир чораларини куради, бу банкларнинг тугатилишига хам сабаб булади.
Марказий банк томонидан тижорат банкларига кулланиладиган маъмурий таъсир систематик характерга эга булиши керак эмас, факатгина мажбурий холлардагина кулланилиши даркор.
Бевосита усул уз афзаллик ва камчиликларига эгадир. Унинг афзалликлари булиб куйидагилар хисобланади:

  • Улар, айникса вактинчалик инкироз шароитларида Марказий

банкнинг депозитлар ёки кредитлар нархини ёки максимал хажмини назорат килувчи самарадор восита булиши мумкин;

  • Улар яхши ривожланмаган молия бозорлари шароитларида ёки

Марказий банк билвосита назоратни амалга ошириш учун етарли даражада техник кобилиятга эга булмаганда самарали ёки энг кулай чора булиши мумкин.
Шу билан бирга бевосита назорат бир канча камчиликларга эга:

чоралари, молия бозорларида ракобатни тухтатиб куяди. Масалан, ракобат банкларга депозитлар буйича юкори фоиз ставкалари ва кредитлар буйича паст фоиз ставкаларини таклиф килган холда янада купрок депозитларни жалб килишни ва кредитлашни купайтиришга туртки булади.

  • Бевосита назорат чоралари молиявий ресурсларни назорат

килинмайдиган бозорларга (“кора” бозорлар деб номланувчи) ёки чет элга окиб кетишига сабаб булади. Шундай килиб, вакт утиши билан бевосита усуллар узининг самарадорлигини йукотмокда, шунингдек, кредиторлар маблагаарини жамFарувчи шахслар уларни айланиб утиш йулларини топмокда.
Бевосита усул воситалари хукумат томонидан кузда тутилган пул- кредит сиёсатининг максадларини режалаш ракамлари бевосита курсатиб утилган коидаларидан фойдаланиш асосида эришиш учун мулжаллангандир. Улар ёрдамида банкдан ташкари сохада вужудга келаётган молиявий шароитлар, яъни фоиз ставкалари ва кредитлар устидан туFридан-туFри назорат амалга оширилади.
Монетар сиёсатнинг иккинчи усули билвосита (иктисодий) усуллардир. Улар жумласига асосан иктисодий таъсир курсатадиган тадбирлар киради. Бу усул купрок бозор иктисодиётига хос булиб, бунда уз- узини бошкариш жараёнларининг ривожланиши хар бир кредит муассасасининг микродаражада мустакил пул-кредит сиёсатини амалга оширишни таказо этади. Бу сиёсатнинг самарадорлиги ва натижалари хар бир кредит муассасасининг банк тизимидаги ахамиятини белгилаб беради ва ракобатни раFбатлантиради.
Иктисодий усуллар 3 та асосий гурухга булинади:

  • Солик усуллари

  • Меъёрий усуллар

  • Тузатувчи усуллар

Амалда асосан меъёрий ва тузатувчи усуллар кулланилади. Меъёрий усулларга бажарилиши мажбурий ва меъёрий тарзида урнатилган ажратма ва коэффициентларнинг барча турлари киради. Асосий меъёрий инструмент булиб куп холларда пул мультипликатори микдорини белгилайдиган мажбурий захиралар нормасини келтириш мумкин.
Тузатувчи таъсир Марказий банк томонидан кредит ва кимматли KOFOЗлар билан операциялар утказиш оркали амалга оширилади. Бу операциялар Марказий банкнинг ихтиёрига кура зарур куламларда ва керакли даврийликда утказилади. Тузатувчи таъсир шакли узининг эгилувчанлиги ва тезкорлиги, холатга боглик равишда кредит-депозит эмиссиясига рагбатлантирувчи ёки чегараловчи таъсир утказиш мумкинлиги билан ажралиб туради.
Умуман, билвосита усулларга утиш жараёни ривожланган мамлакатларда осон кечди. Биринчидан, уларда молия бозори етарли даражада ривожланган булиб, Марказий банк билвосита усуллардан янада кенгрок фойдалана бошлади. Иккинчидан, макроиктисодий холат асосан мувозанатлашган эди. Учинчидан, фоиз ставкалари тез-тез чекланганлигига карамасдан, одатда улар бозор мувозанатини таъминловчи даражага якин эди ва жиддий номутаносибликларни келтириб чикармади. Ривожланаётган давлатларда эса маълум институционал хамда иктисодий шарт-шароитлар йукдиги туфайли турли муаммоларни хал этишга туFри келган эди.
Халкаро банк амалиётига мувофик билвосита усуллардан фойдаланишга утиш жараёни уч боскичда амалга оширилади. Биринчи боскичда Марказий банк муомаладаги ортикча ликвидлиликни камайтириши, фоиз ставкаларига нисбатан куйилган чекловларни олиб ташлаши керак. Иккинчи боскичда пул-кредит органлари давлатнинг киска муддатли ёки Марказий банкнинг кимматли коFOЗлари билан очик бозордаги операцияларни бошлаши ва фоиз ставкаларининг узгарувчан булишини таъминлаши зарур. Учинчи боскичда эса пул-кредит органлари пул бозорини, хусусан, кимматли коFOЗларнинг иккиламчи бозорини янада ривожлантириш максадида ислохотларни жадаллаштириши керак.
Билвосита усулларни жорий килиш мамлакатда жиддий иктисодий ва тузилмавий ислохотларни амалга оширишни талаб килади. ХВФ мутахассисларининг таъкидлашларича, билвосита усулларни тулик жорий килиш утиш иктисодиётининг тугалланганлигини англатади. Уз навбатида, фоиз ставкаси буйича чекловлар бекор килинган ва Марказий банкнинг максадли кредитлари умумий кредит хажмининг 25 фоизидан ошмаган такдирдагина билвосита усулларга утиш жараёни тугалланган хисобланади.
Айни даврда ривожланган ва ривожланаётган хорижий давлатлар банк
тизимида пул массаси хамда молия бозорларини тартибга солишда очик бозордаги операциялар, хисоб сиёсати, мажбурий захиралар сиёсати каби барча билвосита усуллар кенг кулланилмокда. Айникса, очик бозордаги операциялар энг таъсирчан ва самарали воситалардан бири сифатида кенг фойдаланилмокда. Ушбу мамлакатларда бозор инфратузилмасининг юксак даражада ривожланганлиги, марказий банклар мустакиллигининг таъминланганлиги, уз навбатида, монетар сиёсат самарадорлигини янада ошириш учун кулай шароитлар яратмокда. Утиш иктисодиётидаги давлатларнинг марказий банклари хусусида бундай фикрларни билдириб булмайди. Чунки, уларнинг купчилигида молия бозорларининг ривожланиши суст даражада, колаверса, марказий банкларнинг мустакиллиги етарлича таъминланмаган. Ушбу омиллар марказий банкларга самарали монетар сиёсат юритиш имконини бермайди.

Download 309.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling