2 соат/ Мавзунинг мақсади


Download 87.5 Kb.
bet1/2
Sana10.02.2023
Hajmi87.5 Kb.
#1187066
  1   2
Bog'liq
3 Маънавият


3-Мавзу: Қадимги Марказий Осиё халқлари маъанвиятининг шаклланиш жараёнлари. Ислом динида маъанвият ва шахс маънавай қиёфасини талқини.
/2 соат/


Мавзунинг мақсади: Қадимги халқ оғзаки ижодиёти /Тўмарис Широқ афсоналари/, ёзма манбалари /Авесто/да Монийлик, Маздакчилик таълимотлари қадимги Маркази Осиё халқлари маънавиятининг шаклланишида мухим манбалар эканлигини талабаларга тушунтириш.
Маърузанинг услуби: интер актив усулдан фойдаланган холда қўйилган мақсадга эришиш.
Техник услуби ва воситалари: видео тасмалар, компьютер техникасидан /интернет/ фойдаланиш.


МАРУЗА РЕЖАСИ:



  1. Қадимги Ўрта Осиё /Марказий Осиё/ халқлари маънавиятининг шаклланиш жараёнларини тахлил этиш.

  2. Зардуштийлик дини, унинг муқаддас китоби «Авесто»да шахс маънавий камолоти масалаларини тушунтириш.

  3. Монийлик ва маздакчилик таълимотларида маънавият масалаларини талқинини ташкил этиш.

  4. Ислом дини дунёда энг кўп тарқалган динлардан бири эканлиги, Қуръон ва хадиси шарифларда инсон маънавиятининг юксалтириш масалалари мохиятини тушунтириш. Шариат ва унинг мохияти хақида маълумот бериш.

  5. Ислом Каримовнинг «Оллох қалбимизда, юрагимизда» деган фикрини мохиятини тахлил этиш.



Маъруза баёни:
Маълумки, хар бир халқнинг маънавий, ахлоқий тараққиётининг негизини яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги кураш ташкил этади.
Марказий Осиё халқларининг маъанвий мерос ҳам ундан мустасно эмас. Масалан, «Авесто» китобида яхшиликни-ёруғлик худоси Ахура,ёмонликни-зулмат худоси Ахирман ўзида акс эттирган.
Урхун-Энасой ёзувларида, унга кирган Тунгокук, Култигин, Билга хокон битиклари, буюк Турон ёдномаларида миллий тарихий маъанвиятимиз сарчашмалари акс этган. Давлатни бошқариш, кучли давлат тузиш, ўзаро ёрдам, ўз она одатлар акс этган. Жумладан, Кул-тигин (732) қабрига ўрнатилган битиктошда унинг қуйидаги гаплари келтирилган: «Тангри ёрлақаган учун, истеъдодим, бахтим бор учун мен сизларга хокон бўлдим. Хокон бўлиб, йўқ, қашшоқ халқни яхшилаб, оёққа тургандим. Қишлоқ халқни бой қилдим. Оз халқни кўпайтирдим…»
Милий маъанвият тил, ёзув, урф-одатлар, кийиниш маданияти, кийим-кечак, милий таомлар тайёрлаш, оилавий муносабатлар, қариндош-уруғчилик, махалла-кўйчилик каби муносабларда акс этади. Бундан ташқари миллий санъат куй-қўшиқ, адабиёт, шеърият сингари нозик маънавий маданият йўналишлари миллий маънавиятнинг ҳам ажралмас қисми хисобланади.
Мустаққиллик, ватанпарварлик, инсонпарварлик, эркинлик, тинчлик, бахт-саодат, адолат, яхшилик ва ёмонлик каби умуминсоний маънавиятга дахлдор тушунчалар ва уларнинг амал қилиши ҳам хар бир халқда ўзгача кўринишга эга бўлиши мумкин.
Мехмондўстлик, ота-онага муносабат, шарм-хаё, андиша, сабр-тоқат каби хусусиятлар кўпгина халқларда учрасада ўзбек халқида ўзгача кўринишда намоён бўлади.
Хуллас, Марказий Осиё халқларида асрлар мобайнида умуминсоний ва миллий қадриятлар ўзаро уйғун холда ривожланиб келган, бир-бирига таъсир этган ва таълим-тарбия мухим роль ўйнаган.
Миллий ва умуминсоний маънавият хақида гап кетганда, ғарб ва шарқ маънавиятини таққослаш анъана тусига кириб қолган.
Халқ оғзаки ижодининг мақол, масал, хикматли сўзлар, достонларида, эртак, афсоналарида ва бошқа кўринишларида у ёки бу халқнинг маънавияти, маънавий хаёти акс этади.
Масалан, «Қари билганни-пари билмас», «От ўрнини той босар», «Мехнат-мехнатнинг таги рохат», каби мақолалари, «Тошбақа билан чаён», «Зарбўлмасал» куаби масалалари, «Алпомиш», «Гуруғлик», «Юсуф ва Зулайхо», «Бахром ва Дилорам» каби достонларини келтириш мумкин.
Яқинда «Алпомиш» достонининг 1000 йиллигини нишонладик. Бу тарихий санани ўтказишга бағишланган президентимизнинг махсус фармонлари чиққан. «Алпомиш» достонида қахрамонлик, мардлик, ватанпарварлик, турли элатларнинг бирдамлиги, севги ва садоқат, оила мустахкамлиги каби юусау инсоний фазилатлар куйланади. Олимларнинг фикрича, достон X-XI асрларда яратилган ва у бахшиларимиз томонидан оғзаки куйланиб келинган. Унинг ўзбек, қорақолпоқ, олтой вариантлари достон холида, тожик, татар, бошкирд вариантлари эртак ва ривоятлар тарзида мавжуд.
«Алпомиш» достони 28 ат ўзбек бахшисидан собиқ Иттифоқ даврида ёзиб олинган. Фозил Йўлдош ўғли, Мухаммадқул Жонмурод ўғли, Пулкан, Берди бахши, Саидмурод Панон ўғли каби етакчи бахшиларнинг достонлари катта ахамиятга эга. «Алпомиш» достони варианлари орасида Фозил Йўлдош ўглидан (1872-1953) ёзиб олинган нусха энг мукаммали хисобланади.

Марузамизнинг икиинчи масаласи хақида гап борганда, «Авето» (асли Авесто), унинг Ўрта Осиё, Эрон, Озарбайжон халқларининг қадимги даврдаги ижтимоий-иқтисодий хаёти, диний қарашлари, олам тўғрисидаги тасавурлари, урф-одатлари, маънавий маданиятини ўрганишда мухим ва ягона манбаа хисобиланиди.


Олимларнинг фикрича «Авесто» таркибига кирган материаллар карийб 2 минг йил давомида (эр. Авв. 3- минг йилликлар охири-2-минг йилликлар бошларидан эрамиздан бошларигача) вужудга келиб, авлоддан-авлодга оғзаки кўчиб ўтган. Унинг тахминан 1/7 қисми сақланиб қолагн ва эр.авв. 3 арда Аршакийлар даврида тўпланиб, китоб қилинган. Фанда «Авесто» уч тарихий қатламга ажратилади:
1. Энг қадимий қисми мил.авв. 3-минг йиллик охирлари ва 2-минг йилликда вужудга келган Яштлар: уларда кабилавий эътиқодлар, кўпхудолик тасаввурлари ўз ифодасини топган.
2. Ундан кейинги қисми Готлар деб аталади. Унда худо Ахурамазда хақидаги таълимот кенг акс эттирилган. Бу қисми мио.авв. 6-асрда яшаган Заратуштра (Зардушт) ижодига мансуб деб тахмин қилинади.
3. Қадимий кўпхудолик ва кейинги яккахудолик ғоялари ўртасидаги кураш шароитида мил.авв. 5-асрда хар иккаласини келиштирувчи маздаясна (маздаийлик) таълимотининг охирги ва асосий қисмини ташкил этади.
Хозир фанда маълум бўлган «Авесто» милоднинг 6-асрларида Эронда сосонийлардан шох Хисрав I хукумронлиги даврида ёзилган. «Авесто» сосонийлар даврида муқаддас хисобланган ва халқ орасида унитилган қадимий тилда ёзилган, уни даврнинг адабий тили хисобланган пахлавий тилига таржима қилиниб, асосий текстга кенг шархлар ёзилган. Бу таржима ва шархлар «Зенд» номи билан маълум.
«Авесто» хажми катта бўлгани учун диндорларнинг кундалик фаолиятида фойдаланиш учун «Кичик Авесто» яратилган. «Кичик Авесто» «Катта Авесто»дан танлаб олинган дуолар тўпламидан иборат.
VII асрда сосонийлар давлати мағлубиятга учраб, Эрон ва Ўрта Осиё араблар томонидан босиб олинганидан сўнг зардуштийлик динига сигинувчилар таъкиб остига олингани учун «Авесто»нинг кўп қисми йўқолиб кетган. Бизгача етиб келган «Авесто» Яшт, Виспорт, Видевдот, Ясна номлари билан маълум бўлган.
Ўзбекистон худудида истиқомат қилаётган халқлар, хусусан ўзбек халқининг маънавий мероси аввал таъкидлагнимиздек, умужахон маънавиятининг узвий қисмидир.
Маънавий камолот инсониятнинг умумий тараққиётидан ажралмаган холда ривожланиб боради ва бу хоирги илмда тўртта асосий даврга ажратилади:

  1. Ибтидоий жамоа.

  2. Қадимги дунё.

  3. Ўрта асрлар. 4. янги давр.

Маънавиятни қадрлаш уни хамоя қилиш, авайлаб-асраш келажакка умид бағишлайди. Инсон маънавий камолотида энг узоқ давом этган босқич тош асри бўлиб, бу дарда инсон ва табиат орасидаги муносабат нихоятда яқин бўлган. «Авесто»нинг сақланиб қолган тўрт қисмидан бири «Вендидод» (асли «Ви даево датем?»-«Девларга қарши қонунлар») китобининг иккинчи бобида Жамшид (асли Йима Вахшита-гўзал Йима) хақидаги қисса-афсона баён қилинган. Унинг мазмуни қуйидагича:
Бутун тирик ва нотирик оламнинг яратувчисидан Зардуштга пайғамбарлик ато қилингач, у Яратувчидан сўрайди: «Эй, бутун дунёнинг Яратувчиси, муқаддас Зот Ахура-Мазда (Олий билимлар Эгаси)! Сен мендан илгари инсонлардан қай бири билан сухбат қилгансан, кимга илк бор Ахура-Мазданинг муқаддас динидан таълим бергансан!» У шундай жавоб беради: «Эй, хак бандаси, Зардуст! Сендан илгари мен илк бор инсонлардан Йима (Жамшид)га, чорва ва йилки подалари эгаси, ушал инсонга хабар йулладим. Мен унга : «Эй, Ви вах ванга ўғли, гўзал Йима! Сен менинг динимни ўрганиб, уни химоя этишга тайёргарлик кўргин », дедим. Аммо у : «Мен бундай вазифа учун яратилмаган бўлсам, ўкимаган бўлсам, мен дин-эътикодни чуқур ўзлаштириш ва химоя қилишга қодир эмасман», деди. Шунда Ахура- Мазда унга: «Агар сен, эй Йима, менинг динимни ўзлаштириш ва химоя қилишга тайёр бўлмасанг, унда мен яратган дунёни обод қил, кенгайтир. Сен ушбу ер юзини химоя қилишга, эхтиёдлашга ва бошкариб туришга масъул бўл!» Йима жавоб қилди: «мен сен яратган дунёни обод қиламан , уни кенгайтираман, уни химоя қилишга эхтиёдлашга бошқариб боришга тайёрман».
Шундан сўнг 900 йил давомида Жамшид (Йима) ер юзини обод қилиб, турли хунарларни жорий қилди. Бой моддий маданият яратилди. Аммо умрининг охирида Жамшид ютуқлардан ғурурланиб кетиб, ўзини «Яратувчи» деб эълон қилади, халқнинг ўзига сиғинишини, сажда қилишга талаб қилади. Айтишларича , шунгача ўлим хам, касаллик хам , совуқхам, очлик хамбўмаган экан. Жамшид ўзини «Худо» дебэълон қилгач, ер юзига ўлат тарқайди, очлик ва қахратон совуқ бошланади.Дахшатли куч , ёвуз Ажи Дахака (Аждархо) юртга бостириб кириб, ўз хукмронлигини ўрнатган ва минг йил юртни зулмат қоплаган экан. (Мазкур ривоят тахлил этилиб, тингловчилар фикр алмашадилар ).
Алишер Навоийнинг «Фарход ва Ширин» достонининг биринчи кисмида Чин подшосининг ўғли фарход тилсимли кузгу сирини билиш учун донишманд Суқрот хузурига етишгунча уч манзилни дахшатли аждархо, зардуштиликдаги ёвузлик рухи-Ахриманини ва темиртанли тилсимни енгиб ўтади.
Навоийнинг мажозий тасвирида биринчи манзилдаги аждархо-ибтидоий тош асри маънавиятида инсон табиатидаги ёввоийлик тимсоли, иккинчи босқич-бронза даври «Авесто» маданиятидаги Ахриман-авсонавий таваккурга хос хурофотлар тимсоли, учинчи босқич-ёвузлик намоёндаси темир одам эса ўз номи билан темир даври-харбий демократия шароитидаги ўзаро аёвсиз урушлар тимсоли деб такил қилиш мумкин. Фарход тимсоли туркий халқлар аста-секин ўзининг ичидаги душманлар – ёввойилик, хуруфот, шавкатсизлик хислатларини бир-бир енгиб ўтиб, маънавий камолот босқичларидан донишмандлик сари кўтарилиб боради. Улар албатта, бадиий адбиётдаги талқин. Лекин хақиқатдан узоқ эмас.
«Авесто»да тасвирланган, Навоий ижодида акс этган жараёнлар Европа ёки Африка, Сибирь ёки Америка минтақалари шароитини эмас, бевосита бизнинг минтақа иқлими, об-хавоси, ер-сув шароитида табиат ва атроф воқеликка нисбатан инсон онгида шаклланиши мумкин бўлган муносабатларни акс эттиради.
Шуни айтиш жоизки, «Авесто»да аждодларимизнинг неча минг йиллик маънавий мерос излари ўз аксини топган ва у Зардушт номи билан боғлиқ. Зардушт акидалари илохий ва хий деб тан олинган. Аммо Қуръон Каримда Зардушт пайғамбар сифатида, «Авесто» ёки унинг бир қисми илохий сифатида эслатилмаган, аммо рад ҳам қилинмаган. Зардушт ёлғон пайғамбар сифатида фош этилган эмас. «Авесто» хақида раддия билдирилмаган экан.
Булардан қатъий назар эр.авв. 3 минг йил илгари хозирги Туркманистон худудида, милоддан илгариги XVIII-XVII асрлари жанубий Ўзбекистон илк шахар жамоалари пайдо бўлган. Туркманистон жанубида, Номозгохтепада, Олтинтепа, Ўзбекистонда Сополлитепа, Жаркутон ёдгорликлари илк шахар маданият ёдгорликларидир. Шуларга асосланиб, исломгача ўлкамиз худудидаги халқлар маънавий камолотининг иккинчи, яъни илк шахарлар жамоаси маънавияти, 4-5 минг йил илгари бошланиб, Искандар Макдуний замонигача давом этган дейиш мумкин.
Исломгача бўлган миллий маънавий тараққиётимизнинг учунчи босқичи миллат ва миллий давлатнинг шаклланиши, миллатнинг ўз-ўзини англаб етиши билан боғлиқдир.
Миллатнинг шакланиши миллий давлатларнинг шакллана бориши билан уйғунлашиб кетади. «Авесто» китобида баён қилинган «Олий билим эгаси»га сиғиниш эътиқоди Мовароунахр ва Хуросон деб номланган маданий минтақада кенг тарқалган. Хоразмдан шимолий Хиндистонгача, Эрондан Фарғона водийси, Еттисув, Авғанистонгача шу худудда жойлашгандир.
V-VI асрлардан бошлаб Қора денгиз бўйлари ва Дунай сохилларидан жанубий Сибирь ва Мугулистон ерларигача, Волга бўйлари, Урол тоғларидан шимолий Афғонистон бўлган худудда хукм юритган Буюк Турк хоконлиги эди ва бу империя VIII аср бошларигача мавжуд бўлди. Мана шу даврда умумтурк адабий тили шаклланди, махсус туркий ёзув ишлаб чиқилиб, бой адабий ёдгорликлар дунёга келади. «Угузнома», Култегин битиги, Тунйукук, Билка хокон тошбитиклари ўша даврдаги аждодларимиз турмуш тарзи, тафаккури, маънавий хаётининг ўзига хос жихатларини акс эттиради. Халқнинг бирдамлиги юртбошларимиз тадбиркорлиги бугунги кунимиз учун намуна бўла олади.
Тарихий тараққиёт жараёнида ўлкамиз халқлари исломгача узоқ ривожланиш босқичини, маънавий комолот босқичини ўтдилар.
Инсон дунёни борликни тўла англаш учун тақдир тақозоси ила яна бир илохий қудратга эхтиёж сеза бошлади ва бу эхтиёжни қондириш учоғи Арабистон ярим ороли бўлди.
Вужудга келган Ислом дини афсонавий фалсафий тафаккурга кучли зарба берди. Илмий тадқиқотларга қараганда, Қуръони Каримда «илм» сўзи асосида «алима» (билмоқ) феълига таянган калималар 750 марта учрайди ва бу узоқ «Аллох», «рабб» (парвардигор маъносида), «бўлмоқ», «гапирмоқ» каби энг кўп ишлатилган узоқ-сўзлардан кейин бешинчи ўринда турар экан.
Расулуллохга илк нозил бўлган беш оят Қуръони карим матни 96-сураси «Алак»нинг биринчи сўзи «икроъ» - «уки»дан иборатдир. Яъни «икроъ бисми роббиқаллази холак (Яратган роббинг номи билан-уки)». Бу хитоб ўқишга ва илмга даъват этади ва яна ислом дини ўзининг бошиданоқ илм тарқатиш, жахолатни йўқотиш учун келганидан нишона беради. Яна ушбу сурада «аллази аллама бил колами (ўша (Роббинг) қалам билан илм ўргатгандир)», «алламал инсана ма-лам яълам (у инсонга (инсон) билмаган нарсани ўргатади)». Бу оятларда қаламга ишора бўлиб, қаламнинг доимо илму-маърифат асбоби бўлиб келганлигини эътироф этади (қаранг: Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф, Тафсири хилол. Т.: мовороуннахр. 1992 й. 138-139 б.).
Қуръони каримда бир неча бор тақидланишича, Аллох олдидаги энг оғир гунох ягона парвардигорга бирор-бир зотни шерик қилишга уриниш хисобланади. Барча илохий, муқаддас китоблардан илгари сурилган тавхид, яъни буюк Яратувчининг ягоналиги ва барча мавжудот манбаи эканлиги ғояси исломда ўзининг энг олий даражасига кўтарилган.
Хуллас, ислом маънавиятининг қирралари ранго-ранг, мохияти теран ва салохиятлидир. Илмийлик ва ёзма маданиятга таяниш, тарихий узвийлик ва тавхид, инсонни ер юзида халифа қилиб белгиланиши кабилар ислом маънавиятининг мухим жихатларидандир.
Инсонни азиз ва муқаррам қилиб яратилганлиги Қуръони карининг жуда кўп оятларида акс этади ва унга ер ва осмондаги барча нарсалар бўйсундириб қўйилганлиги уқтириб ўтилади.
Инсон Аллохнинг халифаси сифатида билим эгаси, ёруғ дунёнинг барча билимларига унинг идроки етади, фақат кибру-хавога берилмаслиги, ўзини ҳаммадан устун қўймаслиги керак. Бунинг мантиқий давоми қабилачилик хурофотларига бархам берганлиги, уруғ-жамоаси, ягона аждодга бориб тақалувчи ирсий биродарлик ўрнигатавхид эътиқоди асосидаги инсоний биродарлик жамоаси-«умма» тушунчасининг киритилгани бўлди. Бу инсоният маънавий камолотининг мухим бурилиш нуқтаси хисобланади.
Инсоният тараққиётининг кейинги даврлари, аниқроғи XVI асрнинг II ярмидан бошлаб фан-техника, моддий-иқтисодий ва уларнинг заминига маданият тараккиёти жихатидан Европа бошка қитъаларга нисбатан анча илгарилаб кетди ва ўз навратида «жахон фани» ёки «умуинсоний кадриятлар» деганда, Европа тушунила бошланди. Бу минтақа халқлари ўзаро маданий ахборот алмашув доирасидан чиқиб, бошқа юртлардаги моддий ва маънавий бойликларга эгалик қилишга ва уларни ўзлаштиришга харакат қилдилар, хамда бунга эриша бошладилар. Айникса, шарқ халқлари маънавий бойликларини ўрганиш ва ундан фойдаланишга уринишда яккол кўзга ташланди.
Шу билан бирга XVIII аср француз маърифатпаварлариГельвеций (1715-1771), Гольбах(1723-1789), Дидро (1713-1784) кабиларнинг эътикодий карашлардан, немис файласуфи Фейербах(1804-1872) таълимоти оркали К.Маркс, Ф.Энгельс, В.И.Лениннинг хусусий мулкка карши қаратилган, синфий курашни асослашга қаратилган, аслида сароб бўлган ғояларига олиб келди. Бу Европа маънавий мухитига хос булган , буржуа демократиясига асосланган қарама-қаршиликлар кўриниши эди.
Ислом дини хукм сурган халқлар хаётида эса бошқача жараёнхукм сурар эди, яъни кескин зиддиятли эмас эди. Ички зиддиятлар гохида кескин кўзга ташланиб қолар, аксарият холларда эса Тавхид таълимоти асосларига риоя этилган.
Зиддиятли холатларга қарайдиган бўлсак, масалан, амир Умархон саройи. Бу ерда иль-санъатга эътибор берилган, шу билан бирга Гулханий «Зарбулмасал», Махмурнинг «Хапалак», Увайсийнинг «Анор» чистони шу даврда яратилган, Маъдалихоннинг шеъриятига хаваси ва шахсий хаётидаги мураккабликлар, уламолар билан қарама-қаршиликка бориши кабилар ана шу давридаги кескинликка ишорадир.
Манбаларга қараганда, туркий миллатлар тарихан 2 марта юксалиш даврини бошдан кесирганлар. Биринчиси V-VII асрларда Буюк Турк хоконлиги даврида миллий давлат ва миллий адабий тилнинг шаклланганлиги. Иккинчи марта эса, карийб минг йил давомида минтакада сиёсий хукумронликни туркий элатлар қулида бўлганлиги. Тарихда 2 мартта кучли мустамлакачилик асосратини ҳам бошдан кечирган. Биринчиси, мўғуллар, иккинчиси Руссияннинг босқинчилик сиёсати натижасида. Айниқса, кегинги учта хонлик давридаги ўзаро урушлар аввалига Руссия қарамлигига, кейинчалик эса Туркистоннинг ягона ўлката сифатдаги мавқеига зарба бериб, парчаланиб, майда давлатларига бўлиниб кетишига, олиб келди.
Энди юртни, элни озод қилиш керак эди. Буни бир гурух давлат арбоблари, зиёлилар-Феруз, Фурқат, Ахмад Дониш, Дилшод, Анвар отин кабилар маърифатга деб билсалар, Мухаммадали эшон, Номоз ботир, Қурбонжон додхохлар сиёсий курашда деб билдилар. Файзулла Хўжаев, Бехбудий, Фитрат каби аломаларимиз маърифат йўли билан, ғоявий кураш йўли билан мақсадларига эриша олмаганларидан Русия мустамлакачилари, кейинчалик «социалистик» жамиятнинг маъмурий- бюрократик усули билан келишишга мажбур бўлсалар ҳам, «халқ душмани»га айландилар.
Эътибор берадиган бўлсак, чор Россияси халқимиз маънавияти ривожлантиришга тўсқинлик қилсалар, «социализм» рахномолари ўз миллий манавиятимиздан батамом аста-секинлик билан, изчил суръатда бегоналаштиришга харакат қилдилар.
«Мазмунан-социалистик, шаклан-миллий» «маданият»нинг вужудга келиши, «халқлар оталарига» сиғинишлар, пахта мустақиллиги чун кураш кабилар маънавий, экологик инқирозларни вужудга келтирди. Ирсият бузилди, янтоққа чиқиб азон айтишимизга бир бахя қолди, чамаси.
Дўстлик ва интернационалим шиори билан кам сонли халқлар, бутун-бутун миллатлар она юртларидан бадарға қилинди, руслаштириш сиёсати оширила бошланди, кейинчалик келиб чиқиш мумкин бўлган миллий низоларга замин тайёрланди. Рус тилининг «иккинчи она тили» сифатида (аслида биринчи она тилига айлантириш бўлган). Шакллантиришга жиддий харакат қилинди. Вахоланки, она тили «маънавият белгиси сифатида кишиларни яқин қилиб жипслаштирилади (И.А.каримов)». иккинчи, учинчи тилларни билиш эса инсонни маънавий камолотининг юксалишига олиб келиши шубхасиздир.
Коммунистик партияни улуғлаш, Шуролар тузумини мадх этиш асосий ўринга кўтарилди. Тарихий мавзуларда ёзилган асослар «ўтмишни қумсаш», «тарихни идеаллаштириш»деган ном билан, янги тузумни хато ва камчиликларини кўрсатиш эса «халқ душмани» ёки «миллатчи» сифатида қораланган.
Буларнинг барчасига 1991 йил 31 августда бархам берилди, юрт қон тўкишларсиз ўзини-ўзи бошқариш хуқуқига эга бўлди. Бу борада албатта, мустақил давлатимизнинг биринчи президенти И.А.Каримовнинг саъй-харакатлари бекиёсдир. Унинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли», «буюк мақсад йўлидан оғишмайлик Буюк келажгимизнинг хуқуқий кафолоти», «Ўзбекистон-иқтисодий ислохатларни чуқурлаштириш йўлида» каби қатор китобларига, маъруза ва нутқларида мустақиллик йўли-хақ йўл эканлиги орқага қайтувчи йўллар ва кўприклар бузиб ташланганлиги ғоялари акс этади. Эндиги вазифалар эса мустақилликни мустахкамлаб, фақат ривожланиб боришидан иборатдир.
Бу борада албатта, таълим ва тарбиянинг ўрни бенихоядир. Таълим муаллимлар, профессор-ўқитувчилар фаолияти билан боғлиқ бўлиб, улар билимлари доирасини кенгайтириб боришлари учун узвий равишда илм-фан янгиликлари билан танишиб боришлари ва ўзлари ҳам илмий изланишлари билан хисса қўшишлари керак бўлади.
Ислом маънавияти мусулмонлар томонидан ўтказиладиган турли диний маросимларда намоён бўлади. Қурбон хъайит, рамазон хайит, меърож (ражаб), имом Хусайнини хотирлаш (ашуро), тақдир кечаси (лайлат-ул-қадр), Мухаммад С.А.В. туғилган кун (мавлуд), хафтанинг жума куни ва х.к.
Ислом динининг муқаддас китоби-Қуръони каримдир. Унда ислом акидалари, эътиқод талблари, хуқуқий ва ахлоқий нормалар, чеклаш ва таъкиклари ўз ифодасини топган.
Халифа Абу Бакр даврида Зайд Ибн Собит томонидан 632 йилда ёзма холатига келтирилган. 651 йилда халифа Усмон Р.А. 4 нусхадан иборат мукаммал нусха яратиб, қолганларини йўқ қилишни буюрган. Биттаси Мадинада қолдирилган, учтаси Куфа, Басра, Дамаққа юборилган. Усмон мусхафидан кўчирилган энг қадимги қўлёзмалардан 4 таси хозиргача сақланиб қолган, улардан бири Тошкентда, мусулмонлар диний бошқармасида эди., кейинчалик Шарқшунослик институтига берилган. Қуръон таълимотининг марказий ғояси-якка худолик-Оллох тўғрисидаги таълимотдир. Шу билан боғлиқ равишда пайғамбарлар, охират, тақдир, намоз, рўза, закот кабилар белгилаб берилган. Ундаги ахлоқий-хуқуқий нормалар кейинчалик шакилланган.
Суралар Макка (610-622)-90та, Мадина (622-632)24та сураларига бўлинади. 114та сура 6236та оятни ўз ичичга олади. Қуръонда инсонларнинг этник бўлиниши, ижтимоий-иқтисодий табақаланиш инкор этилади. Оллох олдида ҳамманинг тенглиги, бандалиги ғояси илгари сурилади. Унга кўра инсонлар-ислом динига эътиқод қилувчи-мусулмонлар ва ғайридин-кофирларга ажратилади.
Хадис (арабча-ривоят) – Қуръондан кейинги муқаддас манба Мухаммад С.А.В.хаёти, фаолияти ва кўрсатмалари хақидаги ривоятлардан иборат. VII аср охири, VIII аср бошларидан ёзила бошлаган. IX-X асрларда хадисларнинг ишонарли деб тан олинган 6 таси вужудга келди, улардан 2 таси «Сахихи Бухорий», «Сахихи Муслим» кўп эъзозланади, улар буюк мухаддислардир.
Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ал Бухорий (774-836) 600 минг хадис тўплаб, шулардан 100 минг сахих, 200 минг «ғайри сахих» хадисларни ёд олган. 4 томдан иборат тўпламига 7275 та энг «сахих»лари киритилган.
Хадис. Иймон китоби. (9 бет. I китоб)
Расулуллох саллаллоху алайхи васаллам (САВ) бундай деганлар:
- Ислом беш далил асосига қурилган. (Исломдан мурод иймон демакдир). Иймон сўзда ҳам, амалда ҳам бўлмоғи керак. Иймон кучайгайдир ва сусайгайдир.
Хадис. Иймон шартлари. (10 бет. I китоб)

  1. Тўғри этиқодли бўлмоқ.

  2. Кишилар билан яхши муносабатда бўлмоқ.

  3. Киши ўз устида ишламоғи ва ўзини ибодат ва итоатга чиниқтирмоғи.

Хадис. Салом бериш ислом амалларидандир. (18 бет. I китоб)
Сахоба Аммор айтганлар: «Учта хислатни ўзида мужассам қилган кишининг иймони мукаммал бўлгайдир».

  1. Инсофли ва адолатли бўлмоқ.

  2. Барчага салом бермоқ.

  3. камбағаллигида ҳам садақа бериб турмоқ.

Хадим. Илимга эътиборсизлик ва нодонлик (жахолат)нинг авж олиши.
Расулуллох (САВ) айдилар «илимга эътиборсизлик, нодонлик, аракхурлик ва зинокорликнинг оммавий тус олмоғи қиёмат аломатларидандир» (Хадис. 36 бет. Iкитоб)
Илк исломда жамиятни хуқуқий бошқариш Қуръон асосида олиб борилган. Бир неча аср мобайнида ислом илохиётчилари шариат (тўғри йўл, қонунчилик) қонунларини ишлаб чиққанлар. Унга асос қилиб Қуръон ва сунна, кейинчалик ижмоъ ва қиёс олинган.
Ижмоъ (араб. Якдиллик билан қабул қилинган) – Қуръон ва хадисларда аниқ кўрсатма бермаган хуқуқий масалани хал этишда ислом хуқуқшунсларининг бир фикрга келган холда хукм чиқаришлари.
Қиёс (таққослаш) – Қуръон ва хадисларда берилмаган бирор хуқуқий масала, улардаги шунга ўхшаш масала бўйича берилган кўрсатмага таққослаш йўли билан шархлаш. Қиёс ҳам ислом хуқуқшунослари, руханийлари имкониятларини кенгайтирган.
Тасаввуф ёки суфийлик хақида гапираладиган бўлсак, бу исломдаги диний-фалсафий оқим сифатида VIII асрнинг ўрталарида вужудга келган. Дастлаб суфийлар шахсий истакдан тўла воз кечиш ғоясини тарғиб қилганлар. Чунчи Мухаммад Мустафо (САВ) вафотларидан кейин мусулмонлар жамоа ичида бўлиниш юз беради. Айниқса, халифа Усмон даврида бойликка ружу қўйиш, Уммавия халифалиги даврида сарой хашамлари, олтин-кумушга берилиш, хазина тўплаш авж олади. Худога мухаббат ўрнини дунё-молга мухаббат эгаллай бошлайди. Суфийлик таълимотида пир ва шогирд, муршид ва муридлик муносабатлари асосий ўринни эгаллади. Бу таълимотда рухий камолотга эришишнинг асосий йўллари 4 босқичдан иборат.
1. Шариат. Бунга кўра, суфийлар аввало шариатнинг барча талабларига бўйсунишлари керак, шундан кейингина 2-босқич-тариқатга кўтарилишлари мумкин. Бунда муридлар ўз пирларига итоат этишлари, ўз шахсий истакларидан воз кечишлари шарт хисобланган. Бундан ўтганлар 3-босқич-маърифат босқичига кўтариладилар. Бунда суфийлар коинотнинг бирлиги худода мужассам бўлишини, яхшилик билан ёмонликнинг нисбийлигини ақл билан эмас, қалб билан англашлари керак дейилади. 4-босқич-хақиқат. Суфийнинг худога етишиш, унга сингиб кетиш ва абадийликка эришиши деб қайд этилган. Бунга улар тўрт рухий ва жисмоний харакатлар орқали интилганлар.
Ўзбекистон худудида суфийлик IX асрнинг II ярмидан тарқала бошлаган.
Мавороуннахрда суфийлик ақиқи Юсуф Хамамдоний (XII аср) тариқатидан бошланган. Абдухалил Гиждувоний, Ахмад Яссавий каби вакиллари мавжуд.
XIII-XIV асрлардан Нақшбандийлик харакати, овоз чиқармасдан зикр қилиш, юзага келган. Кубравия (Н.Кубро. 1145-1224) суфий сўзининг келиб чиқиши хақида бир неча хил қарашлар бор. Баъзилар «саф» сўзидан келиб чиққан дейдилар, баъзилар «суффа» сўзидан пайдо бўлган дейишади (тақи дунё маъносида).
«Суф» сўзи-арабча жундан тўқилган мато маъносини англатади. Чунки суфийлар қўй терисидан ёки жун матодан тикилган кийим кийиб юрганлар.




  1. Download 87.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling