Реферат мавзу: «Қрим-Конго геморрагик иситмаси»


Download 25.79 Kb.
bet1/5
Sana08.02.2023
Hajmi25.79 Kb.
#1168791
TuriРеферат
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Referat


:



РЕФЕРАТ

Мавзу:
«Қрим-Конго геморрагик иситмаси»



Бажарди: Мавлянова Нигора Абдуллаевна


Таърифи:
ҚКГИ – арбовирус қўзғатадиган, иситмалаш, геморагик аломатлар билан кечадиган, табиий ўчоқли ўта хавфли юқумли касалликлардир.
Касалликнинг таърихи ва географик тарқалиши:
Вирусли геморрагик иситма касаллиги Aбу Aли Ибн Сино даврларида хам маълум бўлган.Ўша замонларда ушбу касаллик халқ тилида,ўзбекларда «қора халат» (қора ўлим) деб аталганлиги Ўрта Осиёда хам бу касалликнинг азалдан маълум еканлигидан далолат беради.
Геморрагик иситма касаллигини биринчи бўлиб мустақил нозоролик шакл сифатида собиқ Иттифоқ ҳарбий медицина академиясининг юқумли касалликларнинг кафедраси мудири, профессор A.В. Чурилов ёзган(1941).
ҚКГИ касаллиги тўғрисидаги биринчи илмий маълумотлар манбаларда 1944-йилдан берила бошлаган.Олимлардан П.В.Сиповский ва ЙУ.ВИоффевлар Тожикистондаги ўткир капилляротоксикоз, ичак ва бурундан касалликлар тўғрисидаги хабар беришган.
1956-1969-йилларда шунга ўхшаш касаллик ўчоқлари Болгария, Югославия, Венгрия, Шарқий ва Ғарбий Aфрикада, Покистон ва Ҳиндистон давлатларида аниқланган.
Бу касаллик кейинчалик Россия, Украина, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва бошқа давлатлар ҳудудларида ҳам рўйхатга олина бошлаган.
Кейинчалик Қрим геморрагик иситмаси касаллигини чақирувчи вируснинг антигенлик ва биологик хусусиятлари Конгода ажратиб олинган вирус билан яқинлиги аниқланган.
Етиологияси:
ҚКГИ қўзғатувчи ўзида РНК сақловчи арбовирус бўлиб, Бунявиридае оиласига, Наировирус турига киради.
Вирус сферик шаклда бўлиб, диаметри 92-96 нм. келади.ҚКГИ вируси музда ёки суюқ азотда узоқ вақт, +2+4Cда 2 ҳафта, +20Cда 2 сутка, +37C да 18 соат давомида вирулентлигини сақлаш хусусиятига ега.Қайнатилганда вирус бир лаҳзада йўқ бўлади.Дезинфексия воситаларига турғун емас.Вирус 1-2 кунлик оқ сичқон ва каламушлар учун ҳам патоген ҳисобланиб,уларда кўпайиш хусусиятига ега.

Download 25.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling