2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

ВИТАМИНЛАРНИНГ БИОЛОГИК АҲАМИЯТИ 
Содиқова М.Р. 
Андижон давлатуниверситети 
 
Витаминлар ҳақидаги гипотезанинг таърифи 1911 йилда Лондонда 
ишлаган поляк олими Казимир Функ томонидан берилди. У гуруч 
кепагидан оз миқдорда берилганда ҳам бери-бери касаллигини даволаш 
мумкинлигини қайта аниқлаб, ундан кристалл ҳолатда тоза модда 
ажратиб олишга муяссар бўлган. 
К. Функ шу ажратиб олинган модданинг кимёвий таркибини 
ўрганиб, унинг таркибида аминогруппа ҳолатида азот элементи 
борлигини аниқлади ва бу моддага ҳаёт учун зарур бўлган янги бир 
кимёвий бирикма деб қараб, унга «витамин» номини берди. Кейинчалик 
таркибида аминогруппаси ва умуман азот элементи мутлақо 
учрамайдиган кўпгина витаминлар ҳам аниқланган, лекин Функ 
томонидан берилган бу ном фанда ва турмушда шу қадар мустаҳкам 
мослашиб қолганки, уни ўзгартирмасдан ҳамон сақланиб келинмоқда. 
Витаминларни биринчи маротаба аниқлашга катта ҳисса қўшган 
олимлар Н. И. Лунин, К. Функ ва Эйкманлардир. Кейинчалик эса бу 
соҳада рус олимларидан П. В. Пашутин, С. А. Сосин ва америкалик 
олим Гопкинсларнинг ҳам хизматлари каттадир. 


238 
Ҳозирги вақтда 25 дан ортиқ витамин ва витаминлик хусусиятига 
эга бўлган моддалар аниқланган бўлиб, уларнинг кўплари табиий 
озиқавий маҳсулотлардан ва кимёвий йўл билан ҳосил қилингандир. 
Витаминлар ҳар хил кимёвий табиатли органик бирикмалар бўлиб, 
улар одам ва ҳайвон организмининг ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган 
жараёнларда катта роль ўйнайди. Улар асосан ўсимликлар ва 
микроорганизмларнинг ҳужайраларида синтезланади.Ҳайвон организми 
кўпчилик витаминларни тайёр ҳолатда озиқавий маҳсулотлар билан 
қабул қилади, чунки улар ҳайвон организмида деярли синтезланмайди. 
Шунинг учун ҳам ҳайвон озиқаси тўла қийматли бўлиб, 
организмни ҳар томонлама,яъни организм учун керакли бўлган 
моддалар (оқсиллар, ёғлар, карбонсувлар, минерал тузлар ва сув каби) 
билан, витаминларга бўлган талабни ҳам қондира олиши керак. Айрим 
В 
гуруҳ 
витаминлари 
ҳайвон 
организмида, 
кавшқайтарувчи 
ҳайвонларнинг меъдасида микроорганизмларнинг фаолияти натижасида 
ҳосил бўлишлиги аниқланган. 
Ҳайвон организмида витаминлар оз миқдорда бўлсада айрим 
тўқималарнинг таркибига кириб, уларнинг ферментлар билан ҳам жуда 
мустаҳкам 
боғлиқлиги 
маълум. 
Улар 
бир қанча 
мураккаб 
ферментларнинг (карбоксилаза, флавин, кодегидраза) таркибига 
простетик гуруҳ — кофермент қисм сифатида киради. Шунинг учун ҳам 
ҳайвон организмида модда алмашинуви жараёнида актив иштирок 
этадиган мураккаб ферментларнинг синтезланиши учун ҳам 
витаминларнинг етарли бўлиши шарт. 
Тирик организмнинг яшовчанлигида ва айниқса ёш организмнинг 
ўсиш ва ривожланиш жараёнида витаминларнинг роли катта. Шунинг 
учун ҳайвон озиқаси таркибида айрим витаминларнинг етишмовчилиги 
ва 
мутлақо 
бўлмаслиги 
натижасида 
организмдаги 
ҳаётий 
жараёнларнинг сезиларли даражада бузилиши ва организмда яширин 
равишда узоқ давом этадиган касалликлар пайдо бўлади, булар 
авитаминоз ва гиповитаминоз касалликлари деб аталади. Бундай 
касалликларда организмда моддалар алмашинув жараёни маълум бир 
даражада бузилади, организм ўсишдан қолади ва маҳсулдорлик пасаяди. 
Озиқа таркибида бирор хил витаминнинг етишмовчилиги 
натижасида содир бўладиган касалликлар авитаминоз деб аталади. Бу 
касаллик оз учрайдиган касалликдир. Чунки озуқавий маҳсулотлар 
таркибида деярли барча витаминлар учрайди. Лекин организмнинг 
талабини озуқалар таркибидаги айрим витаминлар қондира олмаслиги 
натижасида касаллик пайдо бўлиши мумкин. Бу касалликни бирламчи 
гиповитаминоз касаллиги деб айтилади. 


239 
Организмда иккиламчи гиповитаминоз касалликлари ҳам учрайди. 
Бу ҳайвоннинг меъда-ичак йўллари яллиғланиши, касалланиши 
натижасида озуқа таркибидаги керакли моддаларни сўриб олиш 
қобилияти йўқолганлиги натижасида содир бўладиган касалликдир. 
Бундайкасалликка йўлиққан ҳайвонларга витаминли препаратлар озиқа 
билан эмас, балки тери остига, мускул тўқималарига ёки қонга 
юборилади. Организмда бир нечта витаминнинг етишмовчилиги 
натижасида содир бўладиган касалликлар поливитаминоз касаллиги деб 
аталади. 
Тирик организмда гипервитаминоз деб аталувчи касалликлар ҳам 
учрайди. Бу организмга баъзи витаминларнинг жуда кўп миқдорда 
кириб туриши натижасида келиб чиқадиган касалликдир. 
Ҳайвон ва инсонлар учун витаминларнинг асосий манбаи 
ўсимликли озиқлардир, лекин бир неча витаминларни хазм килиш 
органларидаги 
микроорганизмлар 
(айниқса 
кавш 
қайтарувчи 
ҳайвонлар)да пайдо қилади, айримлари эса тўқималарда ҳосил бўлиб 
туради. 
Организмларда витаминларнинг етишмаслиги ёки умуман бўлмай 
қолишининг 
асосий 
сабаблари 
жумласига 
озуқа 
таркибида 
витаминларнинг кам ёки умуман бўлмаслиги, баъзиларининг эса ичак 
деворлари орқали сўрила олмай қолиши, озуқалар таркибида 
витаминларнинг (ҳазм қилиш органларида) синтезланишига халақит 
қиладиган салбий омиллар, жумладан антибиотик ёки сульфаниламид 
препаратлари бўлиб, уларнинг узлуксиз қабул қилиниши (чунки улар 
фойдали микроорганизмларни ҳам ҳалок қилади) ва баъзи бир 
физиологик ҳолатлар, айниқса ҳайвонларнинг бўғозлиги, оғир иш 
қилиш, ёш организмларнинг ўсиши ва ривожланиши, лактация даври 
ҳамда айрим патологик ҳолат кабилар киради. Витаминлар 
етишмаслигининг сабаблари баъзи витаминларга таркиби жиҳатидан 
ўхшаш 
бўлган 
бирикмалар, 
яъни 
антивитаминлар 
ёки 
антагонистларнинг таъсир этишидан ҳам ибopaтбўлади. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling