2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


  МАХСУС ПИВО ТУРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ВА


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

253 
МАХСУС ПИВО ТУРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ВА 
САҚЛАШДА ФЕРРОЦЕН ҲОСИЛАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
*Д.Т.Хасанова, **Н.Н.Исмоилова 
*Андижон давлат университети 
**Андижон қишлоқ хўжалиги институти 
Пиво ичимлиги ҳозирги кунда жаҳон миқёсида мамлакатлараро 
товар айланмасида ўзига хос ўрин тутиб келаётган маҳсулотлардан 
ҳисобланади. Пиво ундирилган арпа ёки буғдой ҳамда сувдан 
тайёрланган шарбатни бижғитиш ва олинган маҳсулотга хмел (қулмоқ) 
қўшиш орқали олинади. Баъзи ҳолатларда шарбат тайёрлаш учун оз 
миқдорда қўшиладиган ундирилмаган донлардан (м: маккажўҳори, 
гуруч) ҳам фойдаланилади. 
Пиво таркибидаги хмел аччиқ-тахир таъм ва ҳушбўй ҳид 
бағишлаш билан биргаликда маҳсулотни узоқ муддат сақланишини ҳам 
таъминлайди. Пивонинг темирга бой, антианемик хусусиятли турини 
ишлаб чиқариш учун биз томонимиздан n-ферроценилфенолнинг 
натрийли тузи таклиф этилиб, унинг темирдефицитли, постгеморрагик, 
пострадиацион анемияларга қарши хусусиятлари, ўткир ва хроник 
заҳарлилиги, аллергенлиги, канцерогенлиги, шамоллашга қарши 
хусусиятлари кенг ўрганилганлиги, бу модданининг сувда эрувчан 
органик табиатли модда эканлиги, истеъмол даврида металл таъми ва 
аччиқ таъм бўлмаслиги, сувли эритмаларида барқарорлиги бу мақсад 
учун энг маъқул модда эканлигини белгилаб берди. 
Феррецен тўқ сариқ рангли кристал модда бўлиб, 174 
0
С да 
суюқланади. У осон сублиматланиб, сувда эримайди, органик 
эритувчиларда яхши эрийди. Ферроцен бензол халқасига эга бўлмаган 
биринчи ароматик ҳусусиятга эга бўлган бирикмадир. Структурасига 
кўра темир-органик бирикмалар қиздиришга ва кислоталарга чидамсиз 
бўлиши керак эди. Лекин ферроцен ва унинг ҳосилалари қиздиришга ва 
ҳатто кислота ҳамда ишқорлар билан қўшиб қайнатилганда ҳам 
ўзгармаслиги аниқланди. 
Ферроцен ва унинг ҳосилалари ишлатилмаган соҳалар деярли 
қолмади. Ушбу модда озиқ-овқат саноатидан бошлаб тиббиёт ва қишлоқ 
ҳўжалигигача барча фан соҳаларида кенг кўламда ишлатилмоқда. 
Ўзбекистонда ферроцен кимёси кенг ўрганилиб, Андижон давлат 
тиббиёт институтининг бир қатор олимлари ферроцен асосида синтез 
қилинган янги моддаларни камқонлик, шамоллаш каби касалликларни 
даъволашда ҳамда, ферроцен асосида олинган биоелимларнинг 
хоссаларини чуқур ўрганиб, амалиётга тадбиқ этишган. 
Анд ПИТИ ходимлари эса ферроцен асосида олинган сувда эрувчи 
ҳосилаларини ғўза чигитини униб чиқиши ва униш энергиясини ошира 


254 
олиш хоссаларини ўрганиб, биостимуляторлик хоссаларини ҳам 
аниқлашди. Бундай препаратлар юқори биостимуляторлик хоссаларини 
намоён этиб чигитни эрта униб, эрта пишиб етилишига ва 
ҳосилдорлигини ошишига ижобий таъсир этишини ўргандилар. 
Ферроцен асосида олинган препаратларнинг юқори биологик 
фаолликни намоён этишга сабаб, унинг структуравий тузулишининг 
тирик организмлар ҳужайрасидаги фаол бирикма бўлган гемга яқин 
келиши билан изоҳланади. Демак, ферроцен асосида олинган 
препаратлар ҳужайрада борадиган моддалар алманашуви жараёнида 
иштирок этиб, тирик организмларда маълум бир жараёнларнинг 
бошқаришда иштирок этади. 
Солод тайёрлаш жараёнида арпани униб чиқиш тезлигига таъсири 
текширилганда арпанинг униб чиқиши ва униб чиқиш энергиясига 
ижобий таъсири аниқланди. Юқоридаги фикрларга асосланиб, п-
ферроценил фенолнинг натрийли тузидан пиво тайёрлаш жараёнида 
ҳам, қатор синовлар ўтказилди. Шунингдек, пиводаги оқсилли ва 
ачитқили ҳиралик йўқолиб, пастеризацияланмаган пиволарни ҳам узоқ 
сақлаш имконига эга бўлинди. Бу албатта, пастеризация қилиш учун 
кетган вақт, технологик жараёнлар ва унга сарф бўлган маблағни 
иқтисод қилишга эришилди. 
Хулоса қилиб айтганда п-фероценил фенолнинг натрийли тузидан 
фойдаланилган пиво камқонлик касаллигини даъволаш билан бирга, 
бундай пивони узоқ вақт табиий ҳолда сақлашга имконият яратилди.

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling