20-маъруза Мавзу: Иситиш, буғлатиш, совитиш ва конденсациялаш ҳақида умумий тушунчалар. Иситишнинг турлари


Download 148.56 Kb.
bet1/3
Sana04.02.2023
Hajmi148.56 Kb.
#1163262
  1   2   3
Bog'liq
20-маъруза КТЖваК 1-кисм

20-маъруза Мавзу: Иситиш, буғлатиш, совитиш ва конденсациялаш ҳақида умумий тушунчалар. Иситишнинг турлари

Режа:

1.Умумий тушунчалар.

2.Буғ билан иситиш.

3.Иссиқ сув билан иситиш.

4.Юқори температурали органик суюқлик ва уларнинг буғлари билан иситиш.

5.Тўйинган сув буғи билан иситиш.

6.Тутун газлари билан иситиш.

Умумий тушунчалар

Бирор муҳитдан бошқасига иссиқлик ўтказиш учун мўлжалланган мослама иссиқлик алмашиниш қурилмаси деб номланади.

Иссиқлик узатиш жараёнида қатнашаётган муҳитлар иссиқлик элткичлар деб аталади.

Юқори температурали ва иссиқлик берувчи муҳит иссиқлик элткич дейилади.

Паст температурали ва иссиқлик олувчи муҳит совуқлик элткич дейилади.

Бевосита иссиқлик манбаларидан иссиқлик олиб, ўзининг иссиқлигини қурилма девори орқали иситилаётган суюқлик ёки газга берувчи моддалар оралиқ иссиқлик элткичлар деб юритилади.

Бевосита иссиқлик манбаларидан иссиқлик олиб, ўзининг иссиқлигини қурилма девори орқали иситилаётган суюқлик ёки газга берувчи моддалар оралиқ иссиқлик элткичлар деб юритилади.

Бундай иссиқлик элткичларга:

сув буғи;

иссиқ сув;

юқори температурали иссиқлик элткичлар (ўта қиздирилган сув, минерал мой, органик суюқлик ва уларнинг буғлари, туз эритмалари, суюқ материаллар ва бошқалар) киради.

Иссиқлик элткичларни танлашда уларнинг қуйидаги хоссаларига эътибор бериш зарур:

Иссиқлик элткичларни танлашда уларнинг қуйидаги хоссаларига эътибор бериш зарур:

  • - муҳитни совитиш ёки совитиш даражаси ва уни бошқариш;
  • - минимал массавий ва ҳажмий сарфларда катта иссиқлик алмашиниш тезлигига эришиш;
  • - қовушоқлиги кичик, зичлиги, иссиқлик сиғими ва буғ ҳосил қилиш иссиқлиги катта бўлиши керак;
  • - ёнмайдиган, заҳарлимас, иссиққа чидамли бўлиши зарур;
  • - иссиқлик алмашиниш қурилмаси материалини емирмаслиги ва бузмаслиги керак;
  • - арзон ва камёб бўлмаслиги зарур.

Download 148.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling