2022-yil Оптик алоқа тизимларида қўлланиладиган оптик толаларнинг стандартлари тахлили


Download 0.72 Mb.
bet1/5
Sana23.03.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1289966
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Optik aloqa maruza.


O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA KOMMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
Mustaqil ish

Guruh:412-19
Bajardi: Bozorboyev Abduazim
Tekshirdi: Mamadiyorov Soatmurot
2022-yil
Оптик алоқа тизимларида қўлланиладиган оптик толаларнинг стандартлари тахлили


Режа:



  1. Кириш

  2. Асосий кисм

  1. Оптик тола бўйлаб сигналларни тарқалиш хусусиятлари.

  2. Оптик тола турлари. Бир модали ва кўп модали оптик толалар.

  3. Оптик толанинг синдириш кўрсаткичи профиллари ва дисперсия бўйича турлари. Оптик толаларнинг стандартлари

  1. Хулоса

  2. Фойдаланилган адабиятлар




    1. Оптик тола бўйлаб сигналларни тарқалиш хусусиятлари.

Оптик тола ва унинг тузилиши


Толали оптик алоқа тизимида оптик тебранишларнинг тарқалишини чегараловчи ва ёруғлик энергияси оқимини берилган йўналишда йўналтирувчи, узатиш ва қабул қилиш трактларини боғлаб турувчи муҳит оптик тола дейилади.
Оптик толалар ўзак ва қобиқдан иборат бўлади. Улар қиймат бўйича бир-бирига яқин турли синдириш кўрсаткичларига эга. Ўзак узатувчи муҳит, қобиқ эса ўзи ва ўзак орасида чегара ҳосил қилувчи сифатида ишлатилади. Бу чегара ёруғликни йўналтирувчи физик канални шакллантириб, у орқали узатилган сигналнинг ташувчиси ёруғлик нури тарқалади.
Ёруғлик нурининг фақатгина ўзак бўйлаб тарқалишини таъминлаш учун
n1>n2,

шарт бажарилиши керак. Мос равишда бу ерда


n1-ўзакнинг синдириш кўрсаткичи,
n2, -қобиқларнинг синдириш кўрсаткичлари.

Cиндириш кÿрсаткичи n, ёруғликнинг вакуумдаги тезлигини (с) материалдаги ёруғлик тезлигига (см) нисбати орқали ифодаланади:


n = с / см.


Турли моддалардан ёруғлик турли тезликларда тарқалади.


1.1-жадвал


Турли материалларнинг синдириш кÿрсаткичлари



Материаллар номи

Синдириш кÿрсаткичлари, n

Ёруғликнинг турли материаллардаги тезлиги, см км/сек.

Вакуум

1,0

300 000

Хаво

1,0003(1)

300 000

Сув

1,33

225 000

Кварц

1,46

205 000

Шиша

1,5

200 000

Олмос

2,5

120 000

ОТ учун асосий материал жуда тоза ва тиниқ кварц шишаси, кремний икки оксиди (SiO2) ҳисобланади.


Агар денгиз суви шунчалик тиниқ бÿлганда, у холда Тинч океанида жойлашган 33,177 футли Мариана чÿкмасининг энг чуқур жойини кÿриш мумкин бÿларди [2].
Ўзак ва қобиқнинг керакли синдириш кўрсаткичларини олиш учун кварц шишасига қўшимчалар қўшилади. Масалан: германий ва фосфор синдириш кÿрсаткичини оширади, бор ва фтор эса аксинча уни камайтиради.

1.1-расм. Оптик толанинг тузилиши

Толанинг қўшимча қобиқлари ҳимоя қобиғи хисобланади. 1.1-расмда ташқи пластик қоплама кўрсатилган [14]. Ташқи пластик қоплама оптик толанинг хусусиятларига таъсир этувчи механик ва атроф муҳит таъсирларидан уни ҳимоя қилади.





Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling