2022-yil Оптик алоқа тизимларида қўлланиладиган оптик толаларнинг стандартлари тахлили


Оптик тола турлари. Бир модали ва кўп модали оптик толалар. Оптик толанинг синдириш кўрсаткичи профиллари ва дисперсия бўйича турлари. Оптик толаларнинг стандартлари


Download 0.72 Mb.
bet4/5
Sana23.03.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1289966
1   2   3   4   5
Bog'liq
Optik aloqa maruza.

Оптик тола турлари. Бир модали ва кўп модали оптик толалар. Оптик толанинг синдириш кўрсаткичи профиллари ва дисперсия бўйича турлари. Оптик толаларнинг стандартлари

Тўлқин узунлигига нисбатан ўзак диаметрига боғлиқ равишда оптик толалар бир модали ва кўп модалига бўлинади. Бир модали оптик толаларда кўпинча ўзак диаметри 7-10 мкм (1.7,а-расм), кўп модали оптик толаларда эса 50-62,5 мкм (1.7,б-расм) бўлади. Иккала турда қобиқ диаметри 125 мкм ни ташкил этади. Амалиётда кўп модали ва бир модали оптик тола диаметрларининг бошқа қийматлари ҳам мавжуд. Бир модали оптик толадан фақат бир мода (ёруғлик ташувчи) узатилади. Кўп модали оптик толадан эса апертура бурчаги доирасида толага турли бурчаклар остида киритиладиган бир неча юзлаб рухсат этилган модаларни бир вақтда узатиш мумкин. Барча рухсат этилган модалар турли тарқалиш йўналиши ва вақтига эга.


Кўп модали оптик толалар синдириш кўрсаткичи кÿриниши бўйича поғонали ( 1.8,а-расм ) ва градиент (1.8,б-расм) [14] толаларга бўлинади.
Поғонали синдириш кўрсаткичли кўп модали оптик толалар икки муҳит чегарасида синдириш кўрсаткичларининг кескин (поғона кўринишида) ўзгариши (n1 дан n2 га) билан характерланади. Поғонали синдириш кўрсаткичли оптик толалар ўтказиш полосасини чегаралайди, лекин градиент синдириш кўрсаткичли оптик толаларга нисбатан арзон ҳисобланади.
Градиент синдириш кўрсаткичли кўп модали оптик толалар поғонали синдириш кўрсаткичли толаларга қараганда равон синдириш кўрсаткичига ва модалараро дисперсиянинг камайиши бўйича юқори техник кўрсаткичларга эга. Чунки градиент синдириш кўрсаткичли оптик толада модаларнинг тарқалиш тезлиги (дисперсияси) бир-биридан жуда ҳам каттага фарқ қилмайди. Дисперсия импульсларнинг кенгайиб кетишига, узатилаётган сигналларнинг бузилишига олиб келади.

1.7-расм. Бир модали (а) ва кўп модали (б) оптик толаларнинг кўндаланг кесими


1.8-расм. Поғонали (а) ва градиент (б) кўп модали оптик толаларнинг тузилиши ва синдириш кўрсаткичи кўринишлари.


Градиент синдириш кўрсаткичли кўп модали оптик толаларнинг энг асосий камчилиги уларнинг қимматлиги ва ишлаб чиқаришни мураккаблигидир.


Кўп модали оптик толаларда модалараро дисперсия ўтказиш полосаси ва алоқа масофасини чегаралайди. Шунинг учун кўп модали оптик толалар асосан локал тармоқларда ва нисбатан паст тезликли рақамли ТОАТ сигналларини узатишда ишлатилади.
Бир модали оптик толалардан магистрал алоқа тармоқларида фойдаланилади. Чунки бир модали оптик толаларда модалараро дисперсия юзага келмайди, шунинг учун сигналлар кўп модали режимга қараганда кам бузилиш билан узатилади. Яъни бир модали оптик толалардан фойдаланиш ÿтказиш қобилиятини оширади, лекин узатувчи қисмда бирмунча қиммат бўлган лазер диодлардан фойдаланиш талаб этилади.
Турли толалар бўйлаб оптик сигналларнинг тарқалиши 1.9-расмда тасвирланган [1].
Синдириш кўрсаткичларига қараб бир модали оптик толалар поғонали (тўғрибурчакли) ва махсус турдаги уч тишли, W кўринишдаги толаларга бўлинади (1.10-расм) [3].

Бир модали оптик толалар дисперсия қийматлари бўйича ушбу турларга бўлинади:


1. Стандарт тола SF (Standart Fiber).
2. Силжиган дисперсияли тола DSF (Dispersion-Shifted Fiber).
3. Нолга тенг бўлмаган силжиган дисперсияли тола NZDSF (Non-Zero Dispersion-Shifted Fiber).
Стандарт SF толалари поғонали синдириш кўрсаткичига эга. Статиcтик маълумотларга кўра энг кўп ётқизилган кабеллар бир модали стандарт SF (Standart Fiber) толалардан иборат. Хозирда SF толаларининг сўниш қийматлари 0,18-0,19 дБ/км гача камайтирилган. Лекин, бу толаларда 1550 нм тўлқин узунлигида дисперсия қиймати катта 17-20 nс/нм∙км ни ташкил этади.
1300 нм тўлқин узунлигида эса дисперсия қиймати минимал, лекин сўниш қийматлари катта 0,35-0,5 дБ/км ни ташкил этади (1.11-расм). Дисперсия қиймати кичик бўлгани учун 1300 нм тўлқин узунлиги дисперсияси нолга тенг λ0 тўлқин узунлиги деб аталади. Сўниш қийматлари кичик, яъни 0,2-0,25 дБ/км ни ташкил этадиган 1500 нм тÿлқин узунлигида (1.11-расм) дисперсия қийматларини ҳам камайтириш мақсадида λ0 тўлқин узунлигини 1550 нм га силжитиш орқали силжиган дисперсияли DSF толалари ишлаб чиқилган.
DSF толаларида λ0 =1550 нм га тенг бÿлиб, бу тўлқин узунлиги нолинчи дисперсия нуқтаси деб олинган.


1.9-расм. Турли оптик толалардан ёруғлик нурининг тарқалиши ва


уларнинг синдириш кўрсаткичлари кўринишлари.
а) - кўп модали, поғонали синдириш кўрсаткичли оптик тола;
б) - кўп модали, градиент синдириш кўрсаткичли оптик тола;
в) - бир модали, поғонали синдириш кўрсаткичли оптик тола.

1.10-расм. Бир модали оптик толанинг синдириш кўрсаткичлари:


а) - поғонали синдириш кўрсаткичли бир модали стандарт SF оптик тола; б) - махсус уч тишли, W кўринишга эга синдириш кўрсаткичли, дисперсияси нолга силжиган бир модали оптик тола.

DSF ва NZDSF толалари махсус турдаги W кўринишдаги синдириш кўрсаткичларига эга. Аммо 1550 нм тўлқин узунлигида DSF толаларида тўлқин узунлиги бўйича зичлаштириш усулини амалга ошириб бўлмайди.



1.11-расм. Тўлқин узунлигига боғлиқ равишда оптик тола сўнишининг
ўзгариши.
Чунки, агара 1550 нм тўлқин узунлигида тўлқин узунлиги бўйича зичлаштириш усулини қўлласак, бу тўлқин узунлиги атрофида паразит оптик каналлар, яъни ночизиқли эффектлар ҳосил бўлади. Буни бартараф этиш ва тўлқин узунлиги бўйича зичлаштириш усулини қўллаш учун нолинчи λ0 тўлқин узунлигини 1520 нм дан 1560 нм гача суриб, нолга тенг бўлмаган силжиган дисперсияли NZDSF толалари ҳосил қилинган.
Нолинчи дисперсияли тўлқин узунлигини суриш махсус турдаги W кўринишдаги синдириш кўрсаткичларини қÿллаш, яъни оптик тола ÿзагини синдириш кўрсаткичлари турлича бўлган кўп қатламли қобиқлар билан қоплаш орқали ҳосил қилинади. Икки қатламли қобиқларни қўллаб DSF толалари, тўрт қатламли қобиқларни қўллаб, 1300 нм дан 1650 нм тўлқин узунлигида дисперсия қиймати |D|=1-6 пс/нм⋅км бўлган NZDSF толалари ҳосил қилинган. NZDSF толаларида эса λ = 1550 нм да дисперсия нолдан фарқли, ишораси бир хил ва 2-4 пс/нм⋅км дан кичик бўлмаслиги керак. Хозирги кунда “Корнинг’’ фирмаси SMF-LS, LEAF, “Люсент Техноложиз’’ True Wave деб белгиланган NZDSF толаларини ишлаб чиқармоқда. Дисперсия қиймати кичик бўлганлиги учун бу толалар тўлқин узунлиги бўйича зичлаштирилган узатиш тизимларида қўлланилади. Бир модали стандарт SF толалари қўлланилганда дисперсия қийматини камайтириш керак. Дисперсияни камайтириш, регенерациялаш секцияси узунлигини ошириш, 2,5 Гбит/с тезликдан юқори 10 Гбит/с тезликка ўтиш, шунингдек тўлқин узунлиги бўйича зичлаштириш усулларидан фойдаланилганда дисперсияни компенсация қилувчи - DCF (Dispersion Compensating Fiber) толаларни ёки дисперсияни компенсация қилувчи модулларни DCM (Dispersion Compensating Module) қўллаш керак. Дисперсияни компенсация қилиш усуллари қуйида батафсил ёритилган.


Хулоса

Вазифасига кўра оптик кабеллар (ОК) магистрал, худудий ва шаҳар кабелларига бўлинади. Ётказиш шароитларига боғлиқ холда станция ва линия ОКлари телефон канализацияси каналларида, грунтда, сув остида ётказиладиган; устунларга осиладиган турларга бўлинади.


Толаларни тузилишига кўра монотолали ва жгутли ОК га бўлинади. Алоқа техникасида фақат монотолали ОК қўлланилади. Оптик толани тайёрлаш учун ишлатилинган материалга боғлиқ холда, «кварц-кварц» (ОТни ўзак ва қобиғи кварцдан тайёрланган) ва «кварц-полимер» (ОТ ўзаги кварцдан, қобиқ эса полимердан тайёрланган) турдаги ОК бўлиши мумкин. Линия кабеллари учун фақат «кварц-кварц» турдаги ОТ қўлланилади. ОТ ни бирламчи мустаҳкамловчи ҳимоя қоплама материалига боғлиқ холда, полиэтилен, полиамид, селикон, эпиталоксиал ва эпоксиакрилат қопламали кабелларга бўлинади. Линия ОК да асосан эпоксиакрилат қопламали ОТ, станция кабелларда полиэтилен қопламали ОТ қўлланилади.
ОТ қайси тўлқин узунлигига мўлжалланганлигига боғлиқ равишда 0,85; 1,3 ва 1,55 мкм тўлқин узунликларида ишлайдиган ОК га бўлинади.



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling