2024 йил учун давлат бюджети: қайси ташкилотга қанча пул ажратилади?


Download 17.73 Kb.
Sana05.11.2023
Hajmi17.73 Kb.
#1748971
Bog'liq
Budjet (3)


2024 йил учун давлат бюджети: қайси ташкилотга қанча пул ажратилади?
2024 йилда ялпи ички маҳсулот ўсиши 5,6-5,8 фоиз, инфляция даражаси 8-10 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Тақчиллик чегараси – 52,5 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 4 фоиз. Кейинги йилда 2023 йилга нисбатан Мактабгача ва мактаб таълими, Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирликларига кўпроқ, Солиқ қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликларига эса камроқ пул ажратилади.
“2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Қонун лойиҳасига кўра, бюджет даромадлари 270,3 трлн сўм, харажатлари эса (бюджетлараро трансфертларни инобатга олмаган ҳолда) 279,6 трлн сўм миқдорида белгиланган. Тақчиллик чегараси –52,5 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 4 фоиз.
Расм-1
2023 йилда олинадиган давлат ташқи қарзининг чекланган миқдори – 5 млрд доллар. Шундан 2,5 миллиарди давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга, 2,5 миллиарди инвестиция лойиҳаларига йўналтирилади. Ўзбекистон Республикаси номидан 25 трлн сўмлик давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши кўзда тутилмоқда.
2024 йилда ялпи ички маҳсулот 1 квадриллион 301 триллион сўмдан ошиши (1 301 759 трлн сўм) кутилмоқда. ЯИМ ўсиши 2024 йилда 5,6-5,8 фоиз, 2025 йилда 6,2 фоиз, 2026 йилда 6,4 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда.
Ҳужжатга кўра, 2024 йилда инфляция даражаси 8-10 фоиз атрофида шаклланиши мўлжал қилинмоқда.
Расм-2
2024 йилда биринчи даражали бюджет тақсимловчиларига республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар (қавс ичида республика бюджетидан 2023 йилда ажратилган маблағ кўрсатилган):
1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 46 трлн 647 млрд 414,5 млн сўм (26,7 трлн);
2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6 трлн 130 млрд 330 млн сўм (6 трлн);
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 4 трлн 587 млрд 244,7 млн сўм (3,66 трлн);
4. Маданият вазирлиги — 1 трлн 100 млрд 445,3 млн сўм (746 млрд);
5. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги — 1 трлн 768 млрд 859,2 млн сўм (1,219 трлн);
6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 795 млрд 563,6 млн сўм (1,273 трлн);
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 711 млрд 199,8 млн сўм (657 млрд);
8. Сув хўжалиги вазирлиги — 10 трлн 440 млрд 149 млн сўм (3,382 трлн);
9. Энергетика вазирлиги — 242 млрд 614,2 млн сўм (70,5 млрд);
10. Транспорт вазирлиги — 6 трлн 185 млрд 909,4 млн сўм (5,195 трлн);
11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 816 млрд 763 млн сўм (278,4 млрд);
12. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 939 млрд 85,7 млн сўм (1,117 трлн);
13. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси — 11 млрд 552,3 млн сўм (10 млрд);
14. Давлат активларини бошқариш агентлиги — 11 млрд 360,3 млн сўм (11 млрд);
15. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — 1 трлн 121 млрд 965,5 млн сўм (478 млрд);
16. Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги — 257 млрд 170,6 млн сўм (197,6 млрд);
17. Ташқи ишлар вазирлиги — 874 млр 564,9 млн сўм (765,4 млрд);
18. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1 трлн 68 млрд 205,5 млн сўм (931 млрд);
19. Рақамли технологиялар вазирлиги — 313 млрд 926,7 млн сўм (183,6 млрд);
20. Адлия вазирлиги — 239 млрд 289,8 млн сўм (214,8 млрд);
21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 91 трлн 928 млрд 187 млн сўм (вазирлик харажатлари кесимида жуда кўплаб ижтимоий харажатлар, ташқи қарзларга хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатлар ўрин олган)(89,6 трлн);
22. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси — 158 млрд 416,7 млн сўм (1,5 трлн);
23. Вазирлар Маҳкамаси — 2 трлн 027 млрд 346,8 млн сўм (1,949 трлн);
24. Президент администрацияси — 1 трлн 599 млрд 699,2 млн сўм (1,241 трлн);
25. Олий Мажлис Сенати — 108 млрд 465,2 млн сўм (92,8 млрд);
26. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси — 1 трлн 958 млрд 940,2 млн сўм (394,5 млрд);
27. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) — 17 млрд 938,3 млн сўм (16,4 млрд);
28. Бош прокуратура — 2 трлн 112 млрд 243,3 млн сўм (1,494 трлн);
29. Олий суд — 1 трлн 703 млрд 218,8 млн сўм (1,185 трлн);
30. Конституциявий суд — 10 млрд 683,4 млн сўм (8,8 млрд);
31. Судялар Олий кенгаши — 46 млрд 768 млн сўм (35 млрд);
32. Марказий сайлов комиссияси — 18 млрд 298,9 млн сўм (23,6 млрд);
33. МТРК — 559 млрд 913,6 млн сўм (521,9 млрд);
34. ЎзА - 36 млрд 721,3 млн сўм (33,7 млрд);
35. Республика Маънавият ва маърифат маркази — 67 млрд 762 млн сўм (65,7 млрд);
36. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази — 14 млрд 726 млн сўм (13,4 млрд);
37. Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши — 150 млрд сўм (150 млрд);
38. Фанлар академияси — 429 млрд 943,7 млн сўм (364,8 млрд);
39. Бадиий академия — 140 млрд 325,3 млн сўм;
40. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 30 млрд 720,9 млн сўм (23,6 млрд);
41. Ҳисоб палатаси — 106 млрд 025,9 млн сўм (69 млрд);
42. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 635 млрд 623,9 млн сўм (267 млрд);
43. Стратегик ислоҳотлар агентлиги — 38 млрд 757,3 млн сўм (35,8 млрд);
44. Болалар омбудсмани — 2 млрд 271,9 млн сўм;
45. "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси — 733,4 млн сўм(;
46. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази — 9 млрд 114,5 млн сўм;
47. Миллий антидопинг агентлиги — 8 млрд 131,1 млн сўм;
48. Дин ишлари бўйича қўмита — 42 млрд 163,1 млн сўм;
49. Маданий мерос агентлиги — 213 млрд 588,3 млн сўм;
50. Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — 20 трлн 274 млрд 660,8 млн сўм;
51. Бошқа ташкилотлар — 44 трлн 574 млрд 256,5 млн сўм (36 трлн).
#давлат бюджети
Download 17.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling