ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ТАРИХ ВА ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС КАФЕДРАСИ
КУРС ИШИ
МАВЗУ: МЕҲНАТ САЛОҲИЯТИДАН САМАРАЛИ
ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
ТАЙЁРЛАДИ: “Меҳнат иқтисодиѐти ва социологияси” таълим
йўналиши 1 – курс талабаси Йўлдошев Ихтиѐр
ҚАБУЛ ҚИЛДИ:
катта ўқитувчи М.Останова
ҚАРШИ 2015
РЕЖА
I. Кириш
II. Асосий қисм
1. Меҳнат салоҳияти шаклланишининг назарий асослари.
2. Меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш кўрсаткичлари
3. Меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг
омиллари
4. Меҳнат салоҳиятидан фойдаланишни такомиллаштириш ва
унинг
самарадорлигини ошириш истиқболлари.
III. Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
КИРИШ
Республикамизда бозор муносабатларини самарали татбиқ этиш,
аҳолини иш билан таъминлаш ва бу орқали ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтга
эришиш энг аввало мавжуд меҳнат салоҳиятидан унумли фойдаланишга
боғлиқ. Меҳнат салоҳияти эса, маълумки, ишлаб чиқаришнинг асосий омили
бўлиб, бошқа ресурсларга нисбатан ўзига хос хусусиятларга эга.
Меҳнат салоҳиятини тадқиқ этиш унинг
ресурс тарзидаги мазмуни ва
моҳиятини ҳам сифат, ҳам миқдор жиҳатидан очиб беради. Меҳнат
салоҳиятини ижтимоий-иқтисодий категория сифатида шаклланиши, унинг
тадқиқ этилиши ва ўрганилиши бир неча босқичларни босиб ўтди.
Ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг ривожланиб бориши натижасида
«ишчи кучи», «меҳнат ресурслари», «меҳнат салоҳияти» каби иқтисодий
тушунча ва категорияларнинг ҳам маъно ва мазмуни бирмунча ўзгариб
бормоқда. Бу тушунчалар фақат илмий-иқтисодий адабиѐтларда эмас, балки
кундалик амалиѐтимизда ҳам кенг фойдаланила бошланди. Иқтисодий
адабиѐтларда ҳозиргача жамиятнинг меҳнат салоҳияти
тушунчасига турли
хил қарашлар мавжуд бўлиб, бу тушунча билан боғлиқ бўлган «меҳнат
ресурслари» ва «ишчи кучи» тушунчаларини ундан фарқлаш зарурияти
бўлганлиги сабабли ушбу тушунчалар мунозарали масала бўлиб қолмоқда.