21- мавзу. Электромагнит индукция қонунлари. Режа Электромагнит индукция ҳодисаси. Магнит майдон оқими


Download 205.66 Kb.
bet1/8
Sana20.12.2022
Hajmi205.66 Kb.
#1039969
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
21. Электромагнит индукция қонунлари


21- мавзу. Электромагнит индукция қонунлари.


Режа
1.Электромагнит индукция ҳодисаси. Магнит майдон оқими. Фарадей қонуни.
2.Ленц қоидаси. Ўзиндукция ҳодисаси. Контурни индуктивлиги. Ўзароиндукция. Магнит майдон энергияси.
3.Ўзгарувчан ток. Ўзгарувчан ток занжирида ажралувчи қувват.
4.Тебраниш контури. Квазистационар токлар.


§1. Электромагнит индукция ҳодисаси. Магнит майдон оқими. Фарадей қонуни.
Буюк англиялик физик Майкл Фарадей магнетизмни қандай қилиб электрга айлантириш керак деган саволга жавоб бериши учун ўн йилга яқин вақт керак бўлди.
Ток манбаи бўлмаган ғалтак ёки занжирда ток пайдо бўлишига нима сабабчи бўлади? Ғалтакда ток, ҳар доим, магнит майдонни ўзгаришида пайдо бўлади.
Электр энергиясини олиш учун, кўпинча, ишлаш принципи электромагнит индукция ҳодисасига асосланган генератордан фойдаланишади. Электр энергиясини ҳосил қилишни бошқа усуллари ҳам мавжуд, аммо бу асосий бўлиб қолмоқда. Бунга асосан механик энергияни электр энергияга айлантириш имкониятига эга.
Электромагнит индукция — берк ўтказгичда, у жойлашган магнит майдонини ўзгариши натижасида электр токини вужудга келиши.
Фарадей тажрибаларида тавсифланган ўзгармас токни ҳосил қилиш принципи иссиқлик ёки гидро электростанцияларда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи индукцион генераторларда ишлатилади.
Даниялик олим Эрстед 1820 йилда токнинг магнит таъсирини аниқлагандан сўнг инглиз физиги Фарадей бу кашфиёт билан танишгач, шундай хулосага келади: модомики, берк ўтказгич бўйлаб оқаётган ток магнитни ҳаракатга келтирар экан, магнитнинг ҳаракатланиши ҳам берк ўтказгичда ток ҳосил қилиши керак.

Бу хулосани тўғрилигини Фарадей 1831 йилда кўп тажрибалар асосида тасдиқлаган. У магнит майдонда берк контур илгариланма ҳаракат қилганда ёки бурилганда, шунингдек, қўзғалмас контур маълум вақт давомида ўзгарувчан магнит майдонда турганда контурда ток ҳосил бўлишини аниқлади.


Магнит майдонни ўзгаришида берк контурда юзага келадиган ток индукцион ток дейилади.
Индукцион ток, гальваник элементдаги ёки аккумулятордаги ток каби электронларни тартибли ҳаракатидан иборат.
Индукция-бирор нарсани қўзғатиш, вужудга келириш, яратиш жараёни.
Тажриба кўрсатдики, индукцион ток фақат магнит индукция чизиқларини ўзгаришида юзага келади. Чизиқлар сонини ортиши ва камайишида ток йўналиши турлича бўлади.
Индукцион ток кучи, магнит оқимини ўзгариш тезлигига боғлиқ бўлади. Қўзғалмас ўтказгичда электронлар фақат электр майдон томонидан ҳаракатга келтирилиши мумкин. Бу электр майдон вақт бўйича ўзгарувчан магнит майдон томонидан вужудга келтирилиши мумкин. Бу эса, уюрмавий электр майдон дейилади.
Уюрмавий электр майдон хусусиятлари:
-манба – ўзгарувчан магнит майдон;
-зарядга таъсири орқали аниқланади;
-потенциал эмас;
-майдон чизиқлари берк.
Берк контур бўйича бирлик мусбат зарядни сижитишда майдонни бажарган иши қўзғалмас ўтказгичдаги индукция ЭЮК тенг.
Магнит майдоннинг ўзгариши туфайли берк контурда ҳосил бўладиган ток индукцион ток, ҳодисанинг ўзи эса электромагнит индукция деб аталади.

Download 205.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling