§3. Ўзгарувчан ток. Ўзгарувчан ток занжирида ажралувчи қувват.Трансформатор.
Вақт ўтиши билан ўзининг катталигини ёки йўналишини ўзгартирадиган электр токи ўзгарувчан ток дейилади.
Ўзгарувчан токни афзаллиги:
-токни ҳосил қилишни онсонлиги ва уни узоқ масофаларга (кичик йўқотишлар билан) узатилиши;
-трансформатор ёрдамида кучланганликни енгил ўзгартириш мумкинлиги.
Шунга қарамасдан, кўпчилик электрон асбоблар доимий токда ишлайди.
Ўзгарувчан ток, доимий ток каби зарядланган заррачаларнинг тартибли ҳаракатидан иборат.Аммо, доимий ток ҳар доим битта йўналишга эга, «+» дан «-»га.
Ўзгарувчан ток эса, ўзини йўналишини доимий ўзгартиради, яъни, олдин бир томонга кейин бошқа томонга. Шунинг учун, унинг йўналишларидан бирини мусбат, унга қарама-қарши бўлган йўналишни манфий деб олинади. Бунга боғлиқ равишда, вақтни конкрет моментида, токнинг алгебраик катталиги “мусбат” ёки “манфий” ишорага эга бўлади.
Ток ўзгарувчан бўлишлиги учун, ўзгарувчан ЭЮК манбаига уланган бўлиши керак. Ўзгарувчан ток генераторлари бундай манба ҳисобланади.
Ўзгарувчан ток генератори – механик энергияни, токнинг электр энергиясига айлантириб берувчи электр машиналари.
Даврий ўзгарувчан ток.
Ўзгарувчан токни асосий параметрлари- давр, частота ва амплитуда.
Фараз қилайлик, маълум бир Т вақт ичида ток цикл ўзгаришлардан ўтсин ва яна ўзининг бирламчи ҳолатига қайтсин. Кейинги худди шундай циклни, у, ҳудди шундай Т вақт ичида ўтсин. Бундай ток даврий ўзгарувчан ток, Т-ток даври дейилади. Бу, ток кучи ва кучланганликни ўзгариши рўй берадиган, энг кичик вақт оралиғи. Давр секундларда ўлчанилади.
Даврга тескари бўлган катталик ток частотаси f дейилади. Бу, токни бирлик вақтда ўтадиган даврлари(тўлиқ тебранишлари) сонини белгилайди ва герцда(Гц)да ўлчанилади: f =1/Т.
Ўзгарувчан ток 1Гц частота билан ўзгаради, агар унинг даври 1с бўлса.
Вақтни берилган моментидаги токнинг кучи ўзгарувчан токни оний қиймати дейилади. Унинг максимал қиймати амплитуда дейилади ва Im билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |