5f43a179ec49e

Sana01.01.1970
Hajmi
#211543
Bog'liq
5f43a179ec49e


КАФИЛЛИК ШАРТНОМАСИ

________________ туман/шаҳар №____ 20___йил “____”________


“Агробанк” АТБ номидан харакат қилувчи банкнинг ____________ филиали Низомга ва Марказий аппарат томонидан берилган ишончномага асосан фаолият кўрсатувчи _______________________________ бундан буён матнда “БАНК” деб юритилувчи бир томондан, жисмоний шахс ___________________________________________________________________ бундан буён матнда “КАФИЛ” деб юритилувчи иккинчи томондан, иккинчи томондан _________________________________________________________________нинг кундузги


(олий таълим муассасасининг номи)
бўлимининг ___________________________________________га ўқишга қабул қилинган
(бакалавриат, магистратура)
_________________________________________________________нинг ота(она)си бўлмиш (талабанинг Ф.И.О)
___________________________________________бундан буён, матнда “ҚАРЗ ОЛУВЧИ”
(талаба ота-онасининг Ф.И.О.)
деб юритилувчи учинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар.


1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Қарз олувчи банкдан олган ______________________________ (______________________ _________________________________) сўм миқдоридаги таълим кредитини ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда “КАФИЛ” “БАНК”нинг биринчи талабига биноан кредит бўйича тўловлар, унга ҳисоблаб ёзилган пеня ва фоизлар ҳамда кредит мажбуриятини ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни пул маблағлари ёки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тўлаш мажбурияти ва жавобгарлигини ўз зиммасига олади.

2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. “КАФИЛ” қуйидаги мажбуриятларни олади:
- қарз олувчи кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда банк талабларига биноан кредит асосий қарзи ва ҳисобланган фоизларни қарз олувчининг кредит шартномасидаги мажбуриятида белгиланган муддатлар ва миқдорларда банкка тўлаш;
- “БАНК” олдида қарз олувчи сифатида тўлиқ ҳажмда жавоб бериш, шу жумладан, фоизларни тўлаш, қарзни қайтариш бўйича суд чиқимларини ҳамда қарз олувчининг мажбуриятини бажармаслиги ёки тегишлича бажармаслиги туфайли “БАНК” кўрган бошқа зарарларни тўлаш, кредит ҳамда унга ҳисобланган пеня ва фоизларни тўлаш ҳақидаги талабини сўзсиз ижро қилиш;
- пул маблағлари бўлмаса ёки етарли бўлмаса “КАФИЛ” кредит бўйича тўловлар ва унга ҳисоблаб ёзилган фоизларни ликвидли мол-мулки билан тўлаш;
- кредит шартномасидаги мажбурият бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолатда банкда мавжуд бўлган барча ҳисоб рақамларидаги маблағлар ҳисобидан мемориал ордер билан ҳамда ишлоётган корхона орқали ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пластик карточкасидаги, омонат ёки депозитдаги ҳар қандай маблағлар ҳисобидан ҳамда бошқа банклардаги ҳисоб рақамларидан кафилнинг рухсатисиз (акцептсиз) ундириб олинишига руҳсат бериш.
2.2. “КАФИЛ” қуйидагиларга ҳақлидир:
- қарз олувчининг банк олдидаги мажбуриятларини бажаргандан сўнг қарз олувчидан барча қилинган харажатларни КАФИЛ” банк талабини қондирган ҳажмда тўлашни талаб қилиш;
- қарз олувчидан фоизларни банкка тўланган суммада тўлашни ва қарз олувчи учун жавобгарлик муносабати билан кўрилган бошқа зарарлар ўрнини қоплашни талаб қилиш;
- қарз олувчи томонидан кредит мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида банкдан маълумот талаб қилиш;
2.3. қарз олувчи қуйидаги мажбуриятларни олади:
- Банк олдидаги кафиллик билан таъминланган ўз мажбуриятларини бажариш пайтида бу ҳақда дарҳол “КАФИЛ”га маълум қилиш;
- “КАФИЛ”га унинг барча қилган чиқимларини “КАФИЛ” банк талабини қондирган ҳажмда тўлаш.
2.4. “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” қуйидагиларга ҳақлидир:
- “КАФИЛ”га нисбатан даъво тақдим этилганда ишда иштирок этиш;
- кафиллик шартномаси бўйича даъвони кўришда банк талабига қарши эътирозлар билдириш.
2.5. “БАНК” қуйидаги мажбуриятларга эга:
- “КАФИЛ”га қарздор томонидан кредит мажбуриятлари бажарилиши тўғрисида маълумот тақдим этиш.
2.6. “БАНК” қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- кредит мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тезкорлик билан “КАФИЛ” ва қарз олувчидан қарздорликни қайтаришни талаб қилиш, унинг талаби бир ойлик муддат ичида бажарилмаганда қарз мажбуриятларини қонунда белгиланган тартибда мажбурий ижро қилдириш;
- қарз олувчи томонидан кредит шартномасидаги мажбурият бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолатда “КАФИЛ”нинг банкда мавжуд бўлган барча ҳисоб рақамларидаги маблағлар ҳисобидан мемориал ордер билан унинг розилигисиз ундирувни амалга ошириш. Шунингдек, ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳисобдан ундириш мақсадида кафил ишлаётган ташкилотларига тўлов талабномасини қўйиш.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling