Ахборот ва мураббийлик соатлари гуруҳ раҳбарларига Дафтар ва журнал(1)

Sana01.01.1970
Hajmi
#216997
Bog'liq
Ахборот ва мураббийлик соатлари гуруҳ раҳбарларига Дафтар ва журнал(1)


Ахборот вамураббийлик соати машғулотлари” мавзулари талабалар Дафтарга қайд этиши гуруҳ раҳбарлари журналга ёзиши учун
1-ҳафта 03.09.2020
1-мавзу “Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!”
Мустақиллик дарси
Қарийб чорак асрдан зиёдроқ вақт ўтган бўлсада мустақиллик тантанаси кечагидек қувончларимизни безайверади. Қалбларимизга олам олам бахт, бетакрор ҳис-туйғуларни бағишлайверади. Нега биласизми? Чунки эркинлик, мустақиллик ўрнини босувчи одамга бу қадар ёқадиган бирор бошқа туйғу йўқ. Ҳеч кимга тобе ва қарам эмаслигимизни ўйласак энтикамиз, фахрланамиз. Ахир, не-не ота-боболаримиз бу кунларни узоқ вақт орзу қилганлар, тушларида кўрганлар, хаёлларида гавдалантирганлар. Ҳатто кўплари бу орзуга эришиш йўлида жонларини қурбон қилганлар. Бу йил миллатимиз фидоийлари қурбонликлари эвазига келган қимматбаҳо неъматимиз мустақиллигимизга 29 йил тўлмоқда.
Хақиқатни қўрқмай баралла айта олиш қандай бахт. Келинг ҳамма нарсани борича гаплашамиз. Осмонўпар сўзларнинг замони ўтди. Узоққа бормайлик сўнги тўрт йил ичида рўй берган ўзгаришларни олайлик. Президент Шавкат Мирзиёев ўтмишда йўл қўйилган хатоларни бартараф этиб, кўплаб танқидларга учраган тақиқларни бекор қилди, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига доир қатор амалий чора-тадбирларни ҳаётга татбиқ этилди. Сўз эркинлиги ва ҳукумат фаолиятининг очиқлиги таъминлагани, халқ қабулхоналарининг ташкил этилгани, президентга мурожаатлар тизимини фуқаролар учун қулай шакллари ишлаб чиқилгани, қўшни давлатлар билан алоқалар мустаҳкамлангани, ОАВлари ходимлари, журналистлар, матбуот хизматлари, блогерларнинг эркин фаолияти таъминлангани айниқса, республиканинг халқаро майдондаги имижини тубдан ўзгартирди.
Қуруқ гаплар, осмонўпар ваъдалар, қоғоздагина кўринадиган ютуқлар амалий ишларга ўрин алмаша бошлади. Назаримда юртимиз ҳақиқат томон илдам бориб, "ура-ура"чиликлар, ҳайбаракаллачиликлар барҳам топаётгандек!
Ютуқларимиз ҳақида тўлқинланиб гапиришим мумкин. Айниқса олий таълим соҳасининг ислоҳ қилинаётгани мени беҳад қувонтиради. Жаҳоннинг нуфузли олий таълим даргоҳларининг филиаллари юртимиздаги вилоятларда, чекка ҳудудларда ҳам ташкил этилмоқда. Бошқа мамлакатда ўқиш, ўқишни юртимизга кўчириш каби ишлар ҳам соддалаштирилмоқда.
Умумтаълим мактабларида ИТ хоналари ташкил этилиб, замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминланмоқда.
Умуман қайси соҳани олиб қарамайлик, ҳар бирида янгича ёндашув, янгича муносабатларни кўрамиз.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling