Ахборот[хавфсизлиги Ражабов Н.А. ec9cf086fba6fc4767e3d32f38d9b04f

Sana01.01.1970
Hajmi
#237179
Bog'liq
Ахборот[хавфсизлиги Ражабов Н.А. ec9cf086fba6fc4767e3d32f38d9b04f

Ахборот хавфсизлиги . Ахборотларни ҳимоялаш усуллари.

  • Маърузачи: Ражабов Н.А.

РЕЖА

  • 1. Ахборот хавфсизлиги тушунчаси. 2. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш. 3. Ахборот хавфсизлиги сиёсати. 4. Ахборотларни ҳимоялашнинг техник ва дастурий воситалари. 5. Ахборотларни ҳимоялаш усуллари.

Ахборот хавфсизлиги тушунчаси

  • Ахборот хавфсизлигини таъминлаш – бу фойдаланувчининг ахборотларини ҳимоя- лашга қуйилган меъёр ва талабларни бажаришидир.
  • Ахборот хавфсизлиги бу ахборот фойдаланувчиларига ва кўплаб ахборот тизимларига зарар келтирувчи табиий ёки сунъий характерга эга тасодифий ва уюштирилган таъсирлардан ахборотларни ва ахборот коммуникация тизим объектларининг ҳимояланганлигидир.

Компьютер тизимлари ва тармокларида ахборотни химоялаш.

  • Ахборот хавфсизлиги нуктаи назаридан ахборотни қуйидагича туркумлаш мумкин:
  • • махфийлик — аниқ бир ахборотга фақат тегишли шахслар доирасигина кириши мумкинлиги, яъни фойдаланилиши қонуний хужжатларга мувофиқ саклаб қўйилиб, ҳужжатлаштирилганлиги кафолати. Бу банднинг бузилиши ўғирлик ёки ахборотни ошкор қилиш дейилади;
  • • конфиденциаллик - ишончлилиги, тарқатилиши мумкин эмаслиги, маҳфийлиги кафолати;
  • • яхлитлик — ахборот бошланғич кўринишда эканлиги, яъни уни саклаш ва узатишда руҳсат этилмаган ўзгаришлар килинмаганлиги кафолати; бу банднинг бузилиши ахборотни сохталаштириш дейилади;
  • • аутентификация — ахборот заҳираси эгаси деб эълон қилинган шахc ҳакиқатан ҳам ахборотнинг эгаси эканлигига бериладиган кафолат; бу банднинг бузилиши хабар муаллифини сохталаштириш дейилади;
  • • апелляция қилишлик — етарлича мураккаб категория, лекин электрон бизнесда кенг қўлланилади. Керак бўлганда хабарнинг муаллифи кимлигини исботлаш мумкинлиги кафолати.

Ахборотни ҳимоялашнинг мақсадлари

  • • ахборотнинг келишувсиз чиқиб кетиши, угирланиши, йўқотилиши, ўзгартирилиши, сохталаштирилишларнинг олдини олиш;
  • • шахc, жамият, давлат хавфсизлилигига бўлган ҳавф-хатарнинг олдини олиш;
  • • ахборотни йўқ қилиш, ўзгартириш, сохталаштириш, нусха кўчириш, тўсиқлаш бўйича рухсат этилмаган ҳаракатларнинг олдини олиш;
  • • ҳужжатлаштирилган ахборотнинг миқдори сифатида ҳуқуқий тартибини таъминловчи, ахборот заҳираси ва ахборот тизимига ҳар қандай ноқонуний аралашувларнинг кўринишларининг олдини олиш; .
  • • ахборот тизимида мавжуд бўлган шаҳсий маълумотларнинг шаҳсий махфийлигини ва конфиденциаллигини сақловчи фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларини химоялаш;
  • давлат сирини, қонунчиликка мос ҳужжатлаштирилган ахборотнинг конфиденциаллигини саклаш;
  • • ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминловчи воситаларни яратиш, ишлаб чиқиш ва қўллашда субъектларнинг ҳуқуқларини таъминлаш.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling