assalom navruz bajram stsenarijsi

Sana01.01.1970
Hajmi
#255863
Bog'liq
assalom navruz bajram stsenarijsi


АССАЛОМ, НАВРЎЗ!
(Наврўз байрами сценарийси)

Байрам ўтказиладиган жой миллий сўзаналар, ўқувчилар қўли билан тайёрланган гуллаган шафтоли, гилос дарахтлари, қоғоздан ясалган қушлар билан безатилади.


Байрам карнай-сурнай наволари билан бошланади.
1-бошловчи:
Ниҳолларни уйғотиб,
Эзгу ҳислар қўзғатиб,
Саболарни уйғотиб,
Наврўз келди, Наврўзжон!
2-бошловчи:
Чаманларни яшнатиб,
Кўнгилларни яйратиб,
Қумри, булбул сайратиб,
Наврўз келди, Наврўзжон!
(Фонограмма орқали таниқли хонанда Зиёда Қобилова ижросида “Наврўз” қўшиғи янграйди. Саҳнада яшил ранг кўйлак кийиб, сочларига бинафша таққан 20 нафар қиў дастлаб бошини куйи солиб чўккалаб ўтиради. Улар кўкараётган майсаларни тасвирлаб эгилган бошини секин кўтаради ва ўрнидан туриб рақсга тушади).
Даврага икки томондан ёғоч отда икки нафар жарчи кириб келади.
1-жарчи:
Одамлар-у, одамлар,
Завқу шавққа ҳамдамлар,
Эшитмадим деманглар,
Эшитмасдан қолманглар!
2-жарчи:
Ўзимизнинг Наврўзни,
Наврўзи дилафрўзни
Шодон кутиб оламиз,
Катта байрам қиламиз.
Жарчилар чиқиб кетади. Бир гуруҳ қизлар “Наврўз келибон” (Жуманиёз Жаббаров шеъри) қўшиғига рақсга тушадилар. Сўнгра “Баҳор вальси” янграб, Баҳорой кириб келади.


Баҳорой:
Устимдаги қорларни
Қоқиб-қоқиб уйғондим.
Ёмғирли йўлакларда
Югургилаб уйғондим.
Куртакларнинг исидан
Маст бўлдиму куйладим.
Олчанинг оқ гулларин
Бошдан сочиб ўйнадим.
Бобо, момо, она, боғбон бобо, деҳқон бобо, чўпон бобо даврага киради.


Баҳорой уларга қараб:
Янги йилингиз муборак бўлсин, ҳой бобо!
Янги йилингиз муборак бўлсин, ҳой момо!
Янги йилингиз муборак бўлсин, ҳой она!
Ҳой боғбон бобо, ниҳолингизга берсин барака!
Ҳой деҳқон бобо, далангизга берсин барака!
Ҳой чўпон бобо, қўрангизга берсин барака!

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling